Kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi toshkent axborot texnologiyalari universiteti "boshqaruv hisobi"


 Мослашувчан ва статик бюджет, уларни тузиш асослари


Download 1.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/74
Sana27.10.2023
Hajmi1.49 Mb.
#1726758
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   74
Bog'liq
boshqaruv hisobi fani boyicha

 
3. Мослашувчан ва статик бюджет, уларни тузиш асослари 
 
Бюджетлар олдига қўйилган вазифаларга мувофиқ, мослашувчан ва статик
турларга ажратилади. 
Статик бюджет корхонанинг ишчан фаоллигини муайян даражасида 
ҳисоб-китоб қилинади. Унда даромадлар ва харажатлар сотишлар 
даражасидан келиб чиққан ҳолда режалаштирилади. 
Статик бюджет корхона молиявий натижаларининг ҳақиқийлигини 
ифодалайди ҳамда пул ва фоиз нисбатларидаги кўрсаткичларнинг мутлақ 
рақамларини таққослашга имкон беради. 
Статик бюджетда кўрсаткичларни режалаштириш амалга оширилса, 
мослашувчан бюджетни тузишда натижаларнинг омилли таҳлил усулидан 
фойдаланилади.
Мослашувчан бюджетда ишлаб чиқаришнинг режалаштирилган ҳажми 
тузатиш йўли билан ҳисоб-китоб қилинади. Унда сотиш ҳажмини 
ҳисоблашнинг бир қанча муўобил вариантларидан фойдаланилади.
Корхонада жавобгарлик марказлари бўйича мослашувчан бюджетлар 


тузиш харажатлар ва даромадларни самарали бошқаришга, четланишлар 
бўйича тезкор чоралар қабул қилишга, ижобий ва салбий четланишларни 
режалаштирилган фойда суммасига мос равишда тузатиб боришга имкон 
яратади. 
Шундай қилиб, корхона фаолиятини стратегик режалаштиришда 
бюджетлаштириш айланма ва молиявий ресурслар, инвестиция фаолияти 
учун молиялаштириш маблағларини жалб этиш, харажатлар ва даромадлар
пул маблағлари ҳаракати тўғрисида зарур маълумотлар олиш имконини 
беради.
 
 
4. Корхонанинг ишлаб чиқариш дастурини ишлаб чиқиш 
Хўжалик юритувчи субъектларнинг ишлаб чиқариш дастурини тузиш 
корхона фаолиятини бюджетлаштиришнинг асосий вазифаларидан бири 
ҳисобланади.
Ишлаб чиқариш дастури маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотишнинг йиллик 
ҳажми, номенклатураси, товарлар ва хизматлар бозори талаби асосида сифат 
ва муддатни тавсифловчи комплекс режани ўзида намоён этади.
Буюртмачиларнинг талаб ва таклиф қонуни талаблари асосида товарларга 
бўлган эҳтиЁжи, тузилган шартномалар ва буюртмаларнинг мавжуд 
портфели, шунингдек, маҳсулот (иш, хизмат)ларнинг таклифи корхона 
ишлаб чиқариш дастурининг асосини ташкил этади.
Ишлаб чиқариш дастурини тузишда турли усуллар: даражали тахминлаш, 
вазиятли режалар тузиш, чизиқли дастурлаш, маҳсулот (иш ва хизмат)лар 
турларини диверсификациялаш (кенгайтириш) қўлланилади.
Даражали тахминлаш сотишлар ва фойданинг кутилган ҳажмини учта: 
максимал, эҳтимол, минимал нуўталари бўйича аввалдан режалаштиришни 
назарда тутади.
Вазиятли режалаштириш корхона ишлаб чиқариш дастурини ишлаб 
чиқиш жараёни билан бир қаторда беқарор бозор шароитларида уни амалга 
оширишда ҳам бир қанча ўулайликлар туЁдиради.
Ишлаб чиқариш дастурини ишлаб чиқиш, одатда, уч босўичда амалга 
оширилади:
1) бутун корхона учун йиллик ишлаб чиқариш режасини тузиш;
2) режалаштирилаётган ҳисобот даври учун устувор мақсадларни 
аниқлаш;
3) йиллик ишлаб чиқариш режасини корхонанинг алоҳида бўлинмалари 
Ёки иштирокчилар бўйича тақсимлаш.
Амалиётда ишлаб чиқариш дастурини режалаштиришнинг «ўуйидан 
юқорига» Ёки номарказлаштирилган ҳолда, «юқоридан ўуйига» Ёки 
марказлаштирилган ҳолда ва такроран режалаштириш кўринишлари 
қўлланилади.
Ўуйидан юқорига режалаштириш шуни англатадики, бунда ишлаб 
чиқариш режаси бошқаришнинг ўуйи даражасида яъни корхона 


бўлинмаларида ва функционал хизматлар бўйича тузилади.
Юқоридан ўуйига режалаштирилганда режалар бутун корхона бўйича 
ишлаб чиқилади ва бўлинмалар учун тезкор режалаштириш асос бўлиб 
хизмат қилади.
Такроран режалаштириш корхона раҳбарияти билан барча бўлинмалар ва 
функционал хизматлар ўртасидаги узвий ўзаро ҳамкорликни назарда тутади.

Download 1.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling