5.1.-чизма. Саноат корхоналари бош бюджетининг
поғонавий тузилмаси
Сотиш харажатлари бюджети стратегик
режалаштириш асосида
харидорлар имконияти ва маҳсулотлар ҳажмини
эътиборга олиб вертикал
ҳамда горизонтал тартибда тузилади. Кўпгина ҳолларда сотишлар ҳажми
мавжуд ишлаб чиқариш ўуввати билан белгиланади.
Инвестиция бюджети корхонанинг бюджет давридаги капитал харажатлари
ва узоқ муддатли молиявий қўйилмалари режаси ҳисобланади.
Ушбу бюджет
тури жорий даврдаги ишлаб чиқариш эҳтиёжлари (асбоб-ускуналар сотиб олиш
ва ҳ.к.) ҳамда бюджет давридан четга чиқувчи узоқ
муддатли харажатлар
(капитал қурилиш, корхонани модернизация қилиш ва шу каби)ни ўз
ичига
олади. Инвестиция бюджетида корхонанинг
бюджетлаштириш давридаги
капитал
қўйилмалари
ва
узоқ
муддатли
молиявий
қўйилмалари
режалаштирилади.
Шунингдек, бюджетларни тузиш уларни тайёрлашда қатнашувчи
барча
бўлинмалар келишуви асосида амалга оширилиши, кейин эса тасдиқлаш учун
корхона раҳбариятига тақдим этилиши лозим. Корхона раҳбарияти
маъўуллагач бюджет ҳақиқий ҳисобланади. Тасдиқлаган бюджетга асосланиб
харажат ва даромадларнинг ойлик режалари тузилади.
Do'stlaringiz bilan baham: