Компетенциявий ёндашувга асосланган давлат таълим стандартларини жорий


ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ


Download 1.47 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/9
Sana17.06.2023
Hajmi1.47 Mb.
#1544120
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
kompetentsiyaviy-yondashuvga-asoslangan-davlat-talim-standartlarini-zhoriy-etish-zamonaviy-talim-paradigmasi-sifatida

ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2016, 10
навий, руҳий ва интеллектуал ривожлантириш, 
камолотга интилиш, ҳаёт давомида мустақил 
ўқиб-ўрганиш, билим ва тажрибани мустақил 
равишда мунтазам ошириб бориш, ўз хатти-
ҳаракатини адекват баҳолаш ва мустақил қарор 
қабул қила олишни билдиради.
Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси 
жамиятда бўлаётган воқеа, ҳодиса ва жараён-
ларга дахлдорликни ҳис этиш ва уларда фаол 
иштирок этиш, ўзининг фуқаролик бурч ва 
ҳуқуқларини билиш, унга риоя қилиш, меҳнат 
ва фуқаролик муносабатларида муомала ва 
ҳуқуқий маданиятга эга бўлишни англатади.
Миллий ва умуммаданий компетенция ва-
танга садоқатли, инсонларга меҳр-оқибатли 
ҳамда умуминсоний ва миллий қадриятларга 
эътиқодли бўлишни, бадиий ва санъат асар-
ларини тушуниш, ораста кийиниш, маданий 
меъёрларга ва соғлом турмуш тарзига амал 
қилишдан иборат.
Математик саводхонлик, фан ва техника ян-
гиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойда-
ланиш компетенцияси аниқ ҳисоб-китобларга 
асосланган ҳолда шахсий, оилавий, касбий ва 
иқтисодий режаларни туза олиш, кундалик 
фао лиятда турли формула, модель, чизма ва 
диаграммаларни ўқий олиш, инсон меҳнатини 
енгиллаштирадиган, меҳнат унумдорлигини 
оширадиган, қулай шарт-шароитга олиб кела-
диган фан ва техника янгиликларидан фойдала-
на олиш кўникмаларини назарда тутади.
Умумтаълим фанлари ўқувчиларда компе-
тенцияларни шакллантириш воситаси ҳисоб-
ланади. Шунингдек, ҳар бир умумтаълим 
фани нинг мазмунидан келиб чиққан ҳолда 
ўқувчиларда фанга оид умумий компетенция-
лар ҳам шакллантирилади.
Республикамизда умумий ўрта ва ўрта мах-
сус, касб-ҳунар таълимининг умумтаълим фан-
лари бўйича компетенциявий ёндашувга асос-
ланган давлат таълим стандартларининг кон-
цептуал модели ишлаб чиқилган.
Дунёнинг ривожланган давлатлари ҳамда 
мамлакатимизда чет тили бўйича давлат таъ-
лим стандартлари, ўқув дастурларини яра-
тиш тажрибасидан келиб чиқиб, умумий ўрта 
ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимнинг 16 та 
умумтаълим фани бўйича компетенцияни шак-
ллантиришга йўналтирилган ДТС ва ўқув да-
стурлари лойиҳалари ишлаб чиқилиб, 2013-
2014 ўқув йилидан бошлаб тажриба-синов 
жараёни Ўзбекистон Республикаси Халқ таъ-
лими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси 
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда 
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази-
нинг 2016 йил 25 мартдаги «Умумий ўрта ва 
ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг умум-
таълим фанлари бўйича ўқувчиларда компе-
тенцияларни шакллантиришга йўналтирилган 
давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурла-
ри лойиҳаларини ишлаб чиқиш тўғрисида»ги 
қўшма буйруқларига асосан тўрт босқичда 
(аниқловчи, таъкидловчи, шакллантирувчи ва 
якунловчи босқич) Қорақалпоғистон Республи-
каси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар 
ва вилоят халқ таълими бошқармалари, таълим 
муассасалари фаолиятини методик таъмин-
лаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари 
ҳамда республиканинг барча ҳудудларидаги 
28 та умумий ўрта таълим муассасаларида 

Download 1.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling