Компетенциявий ёндашувга асосланган давлат таълим стандартларини жорий


ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ


Download 1.47 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/9
Sana17.06.2023
Hajmi1.47 Mb.
#1544120
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
kompetentsiyaviy-yondashuvga-asoslangan-davlat-talim-standartlarini-zhoriy-etish-zamonaviy-talim-paradigmasi-sifatida

ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2016, 10
ри бўйича тайёргарлигининг зарур ва етарлича 
даражасини ҳамда таълим муассасалари би-
тирувчиларига нисбатан қўйиладиган малака-
вий талабларни, ўқув юкламасининг зарурий 
ҳажмини, таълим муассасалари фаолиятини ва 
кадрлар тайёрлаш сифатини баҳолаш тартиби 
ва механизмини белгилайди ҳамда ўқув режа 
ва дастурлар, дарсликлар, қўлланмаларни иш-
лаб чиқишда асос бўлиб хизмат қилади.
Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, уму-
мий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими-
нинг умумтаълим фанлари бўйича компетен-
циявий ёндашувга асосланган давлат таълим 
стандартларининг концептуал моделининг тар-
кибий қисми қуйидагилардан иборат бўлади: 
1. Умумий қоидалар.
2. Асос қилиб олинган меъёрий ва қонун 
ости ҳужжатлари.
3. Стандартнинг даражалари ва номланиши.
4. Таянч ва фанга оид умумий компетенция-
лар.
5. Ўқув фанининг мақсад ва вазифалари.
6. Умумтаълим фанларини ўрганишнинг маз-
муни.
7. Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар 
таълим муассасалари битирувчиларига нисба-
тан қўйиладиган малакавий талаблар.
Давлат таълим стандартининг таркибий 
қисмларига қуйидагича изоҳ бериш мумкин:
Давлат таълим стандартининг ядроси 
ҳисобланган узлуксиз мажбурий таълим ти-
зимининг босқичларига қўйиладиган мажбу-
рий минимал талаблар ўқувчи ва талабалар-
нинг умутаълим фанлари бўйича тайёргарлиги 
ва компетентлилик даражасига қўйиладиган 
талаб лар ҳисобланади.
Узлуксиз мажбурий таълим тизимининг маж-
бурий минимал таълим мазмуни ва эгалланади-
ган компетенциялар ўқувчи ва талабаларнинг 
таълим-тарбия мақсадларига қаратилган турли 
хатти-ҳаракатларни бажаришга имкон беради-
ган назарий билимлар, амалий кўникма, малака 
ва шахсий фазилатлар йиғиндисидир.
Таянч ўқув режа - ўқитиладиган фанлар 
номи, ҳажми ҳамда уларнинг синфлар бўйича 
тақсимоти белгиланган меъёрий ҳужжат.
Ўқув дастурлари – ўқув режада белгилан-
ган фан ҳажмининг мавзулар бўйича кетма-
кетликда тақсимланиши.
Баҳолаш тизими стандарт бўйича эгаллани-
ши лозим бўлган билим, кўникма ва малакалар-
нинг ўқувчилар томонидан ўзлаштирилишини 
аниқлайдиган мезон ҳисобланади. 
Ўзбекистон Республикаси умумий ўрта ва 
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида Дав-
лат таълим стандартларига асосланган ҳолда 
умумтаълим фанларини ўрганиш босқичлари 
муайян даражалардан иборат бўлиши мақсадга 
мувофиқ (2-жадвал).
Мазкур стандарт асосида таълим муасса-
сасининг тури ва хусусиятларини инобатга 
олган ҳолда давлат аттестацияси учун умум-
таълим фанлари бўйича назорат-баҳолаш 
кўрсаткичлари, 
ўқув 
дастурлари 
ишлаб 
чиқилади ва ваколатли вазирлик, идоралар-
нинг буйруқлари билан тасдиқланади. 
Умумтаълим фанлари бўйича умумий ўрта 
ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат 
таълим стандарти қуйидагиларни белгилаб бе-
ради: 
– ўқув фанининг мақсад ва вазифаларини;
– умумтаълим фанларини ўрганишнинг маз-
мунини;
– таянч ва фанга оид умумий компетенция-
ларни;
– умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар 
таълим 
муассасалари 
битирувчиларининг 
умумтаълим фанлари бўйича тайёргарлигининг 
зарур ва етарлича даражасини ҳамда таълим 
муассасаларининг битирувчиларига нисбатан 
қўйиладиган малака талабларини. 
Ўзбекистон Республикасида таълимнинг 
узлуксизлиги, узвийлиги, ўқувчи шахси усту-
ворлигидан келиб чиқиб уларнинг ёш хусусият-
ларига мос равишда қуйидаги таянч компетен-
циялар шакллантирилади:
Коммуникатив компетенция ижтимоий ва-
зиятларда энг аввало она тилида ҳамда бирор-
та хорижий тилда ўзаро самарали мулоқотга 
кириша олиш, мулоқотда муомала мадания-
тига амал қилиш, ижтимоий мослашувчанлик
ҳамкорликда жамоада самарали ишлай олиш 
лаёқатини назарда тутади.
Иккинчи таянч компетенция ахборотлар би-
лан ишлаш компетенцияси ҳисобланиб, у медиа 
манбалардан зарур маълумотларни излаб топа 
олиш, саралаш, қайта ишлаш, сақлаш, улардан 
самарали фойдалана олиш, уларнинг хавфсиз-
лигини таъминлаш кўникмаларини эгаллашни 
ҳамда медиамаданиятга эга бўлишни англа-
тади.
Ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси 
эса доимий равишда ўз-ўзини жисмоний, маъ-
6
ТАЪЛИМ СИФАТИ ВА ХАЛҚАРО ТАЪЛИМ СТАНДАРТЛАРИ / 
КАЧЕСТВО ОБРАЗОВАНИЯ И МЕЖДУНАРОДНЫЕ ОБРАЗОВАТЕЛЬНЫЕ СТАНДАРТЫ



Download 1.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling