Kompyuter injiniringi” fakulteti Dasturiy injiniring yo’nalishi


Download 0.82 Mb.
bet2/7
Sana15.01.2023
Hajmi0.82 Mb.
#1094248
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Mustaqil ish (2)

Афзалликлари:

  • қийматининг пастлиги (тармоққа уланган барча компьютерлардан фойдаланилади ва тармоқнинг ишлаши учун зарур ДТ баҳосининг ўртачалиги);

ишончлилигининг юқорилиги (битта иш станцияси ишдан чиқганда ахборотнинг фақат баъзи қисмларидан фойдаланиш мумкин бўлмайди).

1-расм. Мижоз-сервер тизимининг ишлаш принципи.

Камчиликлари: тармоқнинг иши бир вақтда ишлаётган станциялар сони 10 та дан ортиқ бўлмагандагина самарали бўлади; иш станциялари ўзаро алоқасини самарали бошқариш ва ахборотнинг махфийлиги таъминланишини ташкил этишнинг қийинлиги; иш станциялари ДТни янгилаш ва ўзгартиришнинг қийинлиги.

2-расм. Тенг хуқуқли тармоқ.
Сервери ажратилган тармоқ – бу ерда компьютерлардан бири тармоқ сервери – умумий фойдаланиладиган маълумотларни сақлаш, иш станциялари ўртасидаги ўзаро алоқани ташкил этиш, сервис хизматларини амалга ошириш функциясини бажаради (2-расм). Бундай компьютерда операцион тизим бажарилади ва барча ажратиладиган қурилмалар (қаттиқ дисклар, принтерлар, модемлар ва ҳ.к.) унга уланади, маълумотларни сақлаш, топшириқларнибосмадан чиқариш, топшириқларга масофадан туриб ишлов бериш ишларини бажаради. Иш станциялари сервер орқали ўзаро алоқа қилади, шунинг учун бундай тармоқни мантиқий ташкил этишни «юлдуз» топологияси тарзида тасаввур этиш мумкин, бунда марказий қурилма сервер ҳисобланади.
Афзалликлари: маълумотларга ишлов беришнинг тезлиги юқори (марказий компьютернинг тез ишлаши билан белгиланади ва серверга бир вақтнинг ўзида бир нечта фойдаланувчидан тушадиган сўровларга ишлов бериш ва бажаришга мўлжалланган махсус тармоқ операцион тизими ўрнатилади); ахборотни ишончли муҳофазалаш ва махфийликни таъминлаш тизимига эга; бошқаришда тенг ҳуқуқлиларга нисбатан оддий.
Камчиликлари: бундай тармоқ сервер учун алоҳида компьютер зарурлиги сабабли ҳам қимматроқ; тенг ҳуқуқлига нисбатан мослашувчанлиги анча паст.

3-расм. Сервери ажратилган тармоқ.

Компьютер тармоғи – бу аппарат ва программали ташкил этувчилардан иборат бўлган, ҳамда биргаликда келишилган ҳолда ишлайдиган мураккаб комплексдир. Тармоқни тўлиқ ўрганиш уни ташкил этувчи элементларини ишлаш тамоилларини билиш керак бўлади. Бу ташкил этувчилар қуидаги тўрт қатламдан бирига тегишли бўлиши мумкин:



  1. Компьютерлар.

  2. Коммуникацион қурилмалар.

  3. Операцион тизимлар.

  4. Тармоқ иловалари.

Ҳозирги пайтда биринчи қатлам воситалари сифатида имкориятлари ўртача бўлган шахсий компьютерлардан тортиб, то майнфремлар ва суперкомпьютерларгача бўлган компьютерлар қўлланиб келмоқда.
Иккинчи қатлам – бу коммуникацион қурилмалар қатламидир. Компьютерлар тармоқда маълумотларни ишлашни амалга оширувчи асосий восита хисобланади, аммо 8-10 йиллар давомида коммуникацион қурилмалар ҳам тармоқ таркибида ката ахамиятга эга бўлган воситаларга айланиб улгурди. Коммуникацион қурилмалар ҳисобланган – структураланган кабель тизимлари, такрорловчилар, кўприклар, коммутаторлар, маршрутизаторлар ва шлюзлар каби қурилмалар тармоқнинг ёрдамчи воситаларидан, компьютерлар ва операцион тизимлар каби асосий воситаларга айланди. Бунда коммуникацион қурилмаларни, тармоқнинг кўрсатгичларига ҳам ва унинг нарҳига ҳам таъсири назарда тутилмоқда. Бугунги кунда коммуникацион қурилма мураккаб махсуслаштирилган кўппроцессорли компьютер, яъни компьютер ичидаги компьютер сифатида қаралиши мумкин. Уларни ҳам конфигурациялаш, оптимизациялаш ва администрациялаш амалга оширилади.
Компьютер тармоқларини қуришда учрайдиган асосий муаммолардан бири, бу тармоқ таркибига кирган қурилмалар - компьютерлар, концентраторлар, коммутаторлар, маршрутизаторлар ўртасида ахборот узатишни амалга ошириш муаммоси ҳисобланади. Бу ерда щу нарсани таъкидлаб ўтиш керакки, бунда ахборот узатиш (алмашиниш) асосан кетма-кет тарзда амалга оширилади.
Ахборот алмашиниш жараёнида кайси қурилмалар иштирок этаётганига қараб, бунда уч хил ҳолатни келтириш мумкин:
1. Компьютер ва ташқи қурилма ўртасида ахборот алмашиниш.
2. Ёнма-ён жойлашган икки компьютер ўртасида ахборот алмашиниш.
3. Бир-биридан узоқ масофада жойлашган компьютерларнинг алоқа каналлари орқали ахборот алмашиниши.
Компьютер билан ташқи қурилма ўзаро ахборот алмашиниши учун, компьютернинг ташқи интерфейси қўлланилади, Интерфейс деганда – компьютер Билан ташқи қурилмани боғловчи ўтказгичлар ва улар орқали ахборот алмашиниш қоидалари тўпламлари тушунилади. Баъзи ҳолларда интерфейс ибораси ўрнига протокол ибораси ҳам қўлланилиши мумкин.
Компьютерларда ишлатиладиган интерфейсларга мисол қилиб, ахборотни параллел тарзда узатувчи Centronics интерфейсини ва ахборотни кетма-кет тарзда узатувчи RS-232C интерфейсини келтириш мумкин.
Компьютер тарафидан интерфейс – ташқи қурилма контроллери деб аталадиган махсус аппарат ва программа воситаси, ҳамда мос ташқи қурилманинг драйвери деб аталадиган контроллерни бошқарувчи программа ёрдамида амалга оширилади.



Download 0.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling