Концепция пиима


Download 1.04 Mb.
bet4/9
Sana03.02.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1147992
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Илова 1 Обуна концепцияси

Россия тажрибаси
Илгари нашрларнинг қоғоз версиясига обуна бўлиш почта бўлимлари
вa “Россия почтаси” веб-сайти орқали амалга оширилар эди. Ҳозирги кунда эса, босма оммавий ахборот маҳсулотларининг электрон версиялари
“Россия почтаси” веб-сайтида алоҳида бўлим жойлаштирилган. Ушбу рўйхатда аввал рақамли шаклда мавжуд бўлмаган обуна нашрлар ҳам киритилган.
Россия почтаси ваъда қилганидек, рақамли версияга обуна бўлиш нархи босма нашрга қараганда анча паст бўлиб, обуна бўлгандан сўнг нашрни
App Store ва Google Play мобил иловаларидан бепул юклаб олиш имконияти яратилган. Шунингдек, “Почта Пресс Онлайн” мобил иловасидан мавжуд босма нашрларни онлайн ўқиш имконияти ҳам яратилган.
2020 йилда Россия почта мижозлари “Россия почтаси” акционерлик жамиятининг веб-сайти (podpiska.pochta.ru) ва мобил иловасига тез-тез обуна бўлишни бошладилар. 2020 йилнинг биринчи ярмида онлайн обуналар 2019 йилнинг биринчи ярмига нисбатан 2 баравар кўп берилди. 2020 йилнинг 8 ойи давомида podpiska.pochta.ru веб-сайтига трафик 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 3 баравар ошганлигини ҳам кузатиш мумкин. Шу билан бирга, мижозларнинг катта қисми ҳанузгача анъанавий тарзда – почта бўлимларида обуна бўлиш жараёнлари ҳам кузатилмоқда.
Шунингдек, интернет тармоғида “catalog-N” (catalog-n.com) веб-сайти ўз фаолиятини олиб боради. Ушбу веб-сайтда Россия, Украина, Беларусия ҳамда Қозоғистон каби давлатларда мавжуд бўлган журнал ва газеталардан бепул, очиқ ва рўйхатдан ўтмаган ҳолда электрон кўринишда фойдаланиш имконияти яратилган. бунда қуйидаги тоифадаги газета ва журналлар доимий равишда жойлаштириб борилади: тикувчилик, тўқиш техникалари, аёллар учун мўлжалланган журналлар, уй, боғ, мода, гўзаллик, дизайн ва интерьер, билим, бизнес ва иқтисодиёт, автомобилсозлик ва ҳоказо.

Америка тажрибаси

Washington Post – бу Американинг кундалик ўқиладиган газетаси ҳисобланиб, Вашингтонда нашр этилади. Ушбу газета АҚШ пойтахтидаги энг йирик газета ва энг қадимги нашрлардан бири ҳисобланади.


Газетага 1877 йилда Стилсон Хатчинс томонидан асос солинган. 1880 йилда у якшанба кунги нашрини қўшиб, ҳафтада 7 кун чиқадиган шаҳарнинг биринчи газетасига айланган. Washington Post веб-сайти 1996 йилда ташкил этилган бўлиб, газетанинг катта тиражи бўлганлиги ва одамлар эски услубда обуна бўлганлиги ёки кундалик ва якшанба кунги нашрларни дўконлардан сотиб олганлиги сабабли нисбатан кам муваффақиятга эришди. Бундан ташқари, ўша вақтда ноутбуклар ушбу нашр аудиториясининг бир қисми ҳисобланган кекса ёшдаги обуначилар орасида энди оммалашиб бораётган эди. Бироқ, 2000 йилларда Apple компанияси қурилмалари учун

Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling