Концепция пиима


Ахборот тизимининг тўлиқ номи


Download 1.04 Mb.
bet2/9
Sana03.02.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1147992
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Илова 1 Обуна концепцияси

Ахборот тизимининг тўлиқ номи: “Обуна” ягона платформаси
ва унинг мобил иловаси.
Ахборот тизимининг фойдаланувчилари: Лойиҳани амалга оширишда асосий манфаатдор Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳисобланади.
Шунингдек, мазкур платформанинг фойдаланувчилари қуйидаги ташкилотлар:

  • Ўзбекистон Республикасидаги жисмоний шахслар

  • Ўзбекистон Республикасидаги юридик шахслар

  • Хорижий давлатдаги жисмоний шахслар

  • Хорижий давлатдаги юридик шахслар

  • Даврий босма нашрлар

  • “Ўзбекистон почтаси” АЖ

  • “Матбуот тарқатувчи” АК

  • Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

  • КОНЦЕПЦИЯНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАСИ

Ҳар бир ахборот тизими ишлаб чиқилишидан аввал, унинг мақсад
ва вазифаси аниқлаб олинади. Қуйида “Обуна” ягона платформасининг мақсад ва вазифалари келтирилган.
Платформанинг асосий мақсади:
– Аҳолига газета ва журналлар сотиб олиш ва уларга обуна бўлишда енгиллик яратиш;
даврий босма нашрлар, китоб, газета, журнал ва бошқа матбаа маҳсулотларига обуначилар сонини ошириш;
– таҳририятлар учун матбаа маҳсулотлари тиражини олдиндан прогноз қилиш имкониятини яратиш;

  • миллий матбаа маҳсулотлари электрон каталогини шакллантириш
    ва уни оммага кенг тарғиб этиш орқали миллий матбаа маҳсулотларига бўлган талабни ошириш.



Платформанинг вазифалари:

  • масофадан туриб онлайн тарзда даврий босма нашрлар, яъни китоб, газета, журнал каби бошқа матбаа маҳсулотларига обуна бўлиш ва уларнинг буюртмачигача ўз вақтида етказиб берилишини кузатиб бориш имконини яратиш;

  • обуначиларга қўшимча имтиёзлар бериш;

  • обуначиларга у обуна бўлган матбаа маҳсулотларининг электрон шаклларини тақдим этиш ва уларнинг архивини сақлаш;

  • электрон шаклдаги матбаа маҳсулотларини оффлайн режимда ўқиш имкониятини яратиш;

  • фойдаланувчиларни обуна бўлиш учун кетадиган вақтини тежаш;

  • рухсат этилган матбаа маҳсулотларидан масофадан туриб фойдаланиш имкониятини яратиш;

  • Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитасининг истеъмолчиларга харажатларнинг бир қисмини қайтарувчи (Cashback) махсус мобил иловаси Soliq.uz билан интеграция қилиш кўзда тутилган.



  1. КОНЦЕПЦИЯДА ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАР

Платформа – бу бозор иштирокчилари ўртасида ўзаро боғлиқлик функцияларини таъминловчи, мижозлар ва ҳамкорлар, иловаларни ишлаб чиқувчилар, хизмат кўрсатувчи провайдерлар ва агентлар томонидан фойдаланиш учун очиқ бўлган мураккаб ахборот тизимидир.
Веб-сайт – бу компьютер тармоғидаги бир электрон манзилда жойлашган электрон ҳужжатлар мажмуи ҳисобланади. Электрон манзил домен ёки IP шаклда бўлади. Веб-сайт бир домен номидан фойдаланган бир-бирига боғланган кўплаб веб-саҳифалардан иборат бўлади.
Веб-саҳифа – бу World Wide Webдаги гиперматнли ҳужжатдир. Веб-саҳифалар фойдаланувчига веб-сервер томонидан жўнатилади ҳамда уларни веб-браузер ёрдамида кўриш мумкин.
Мобил илова – маълум бир платформа (iOS, Android, Windows Phone ва бошқалар) учун ишлаб чиқилган смартфонлар, планшетлар ва бошқа мобил қурилмаларда ишлашга мўлжалланган дастур. Уларни App Store, Google Play ва бошқалар каби онлайн дастур дўконларидан бепул ёки пуллик юклаб олиш мумкин.

Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling