Концепция пиима


«Нilol-nashr» нашриёт-матбаа мажмуаси обуна хизмати


Download 1.04 Mb.
bet6/9
Sana03.02.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1147992
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Илова 1 Обуна концепцияси

«Нilol-nashr» нашриёт-матбаа мажмуаси обуна хизмати
“hilolnashr.uz” (www.hilolnashr.uz) веб-саҳифаси «Нilol-nashr» нашриёт-матбаа мажмуасининг расмий саҳифаси ҳисобланиб, бошқа турдаги китоб ва матбаа маҳсулотларини “kitoblardunyosi.uz” (www.kitoblardunyosi.uz) веб-саҳифаcи орқали, масофадан турган ва уйдан чиқмаган ҳолда харид қилиш мумкин. Ҳозирда, ушбу веб-саҳифада 2000 га яқин диний-маърифий, бадиий, илмий-оммабоп адабиётлар, жаҳон адабиёти дурдоналари, болалар учун китоблар, ўқув қўлланмалар ҳамда турли газета-журналлар тақдим этилган. Ушбу веб-саҳифада Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг барча асарлари, шунингдек, Усмонхон Алимов, Тоҳир Малик, Ўткир Ҳошимов, Эркин Малик, Худойберди Тўхтабоев, Эркин Воҳидов ва бошқа кўпгина адибларининг китоблари жойлаштирилган.
Kitoblardunyosi.uz веб-саҳифаси Ўзбекистоннинг етакчи нашриётлари билан ҳамкорлик қилади. Шу боис, саҳифа орқали «Ўзбекистон», «Шарқ», «Янги аср авлоди», «Мовароуннаҳр», «Akademnashr», «Navro'z», «Oʻqituvchi» нашриётлари, «Xattot-press» нашриёт уйи, Ғафур Ғулом номли нашриёт-матбаа ижодий уйи, Тошкент ислом университетининг нашриёти ва бошқа ноширларнинг китобларини сотиб олиш ҳам мумкин. Саҳифадан китобларни Click, Payme, Upay, Paynet (нақд пулда тўловчилар учун) каби Uzcard тўлов тизимлари орқали харид қилиш имконияти яратилган. 2017 йилдан VISA ҳамда MasterCard тизими орқали ҳам китобларни сотиб олиш йўлга қўйилган.
Бу ўзига хос янгилик шарофати билан китобларни дунёнинг исталган нуқтасидан туриб харид қилиш мумкин.
Ҳарид қилинган китоблар кўрсатилган манзилга Ўзбекистон почтаси ёки FARGO хизмати орқали етказиб берилади. Саҳифадан чет элда туриб ҳам буюртма бериш мумкин. Чет давлатларга етказиб бериш Ўзбекистон халқаро почтаси, EMS, DHL каби хизматлардан фойдаланилади.
www.e-hilolnashr.uz саҳифасидан электрон ва аудио китобларни харид қилиш ва юклаб олиш мумкин. Китобларни Windows, Android, iOS, Mac тизимларида ишлайдиган иловалар ёрдамида ўқиш имкониятига эга бўлиш мумкин.
Веб-саҳифада диний-маърифий, бадиий ва болалар адабиётлари ўрин олган. Ҳозирда 150 га яқин электрон китоблар ва 80 га яқин аудио китоблар мавжуд. Барча китоблар муаллифлар билан ўзаро шартнома тузилган ҳолда жойлаштирилган.

Ўзбекистон почтаси” АЖ “Интернет-обуна” хизмати


“Ўзбекистон почтаси” АЖнинг расмий веб-сайти (www.pochta.uz) “Интерактив хизматлар” бўлимида жойлашган “Интернет-обуна” хизмати ёрдамида газета ва журналларга муайян муддатга обуна бўлиш мумкин. Бунда тизим орқали шахсий маълумотларингизни киритиб, обуна нашр турини танлаш зарур. Шунингдек, ушбу тизим Paycom ва Click тўлов тизимларига уланган бўлиб, қийинчиликларсиз пластик карта орқали тўловни амалга ошириш имконияти яратилган.
Лекин, “Ўзбекистон почтаси” АЖ мазкур обуна бўлиш тизими
2010 йилда яратилган бўлиб, бугунги кун талабига жавоб бермайди. Яъни, обуначининг шахсий саҳифаси мавжуд эмас, обуна бўлгандан сўнг етказиб бериш жараёнини кузатиб бориш тизими йўлга қўйилмаган, мобил иловаси яратилмаган. Бу эса обуначиларга обуна бўлиш жараёнини қийинлаштиришга сабаб бўлади.



Матбуот тарқатувчи” АК веб-сайти орқали обуна бўлиш
Матбуот тарқатувчи” АКнинг расмий веб-сайти орқали (www.akmt.uz) ҳам газета ва журналларга республика бўйлаб интернет-обуна бўлиш хизмати яратилган. Ушбу обуна бўлиш кетма-кетлиги “Ўзбекистон почтаси” АЖнинг интернет-обуна хизматига ўхшаш ҳисобланиб, обуна тўловини Click тўлов тизим орқали амалга ошириш мумкин. Click тўлов тизимига уланмаган обуначилар, обуна каталоги билан танишиш ҳамда обуна бланк (абонeмeнт)лари учун вақтларини сарфламасдан, буюртмалари учун нақд ҳамда терминаллар орқали Компания кассаларида, «Алоқабанк» ОАТ омонат кассаларида ҳамда “Ўзбекистон почтаси” АЖнинг почта бўлимларида почта ўтказмалари орқали тўлаш имконияти яратилган.
Обуна қилинган даврий нашрлар кейинги ойнинг 1-санасига етказиб берилади, агар ушбу ойнинг 28-санасигача расмийлаштирилган обуна учун пул маблағлари компаниянинг ҳисоб рақамига келиб тушганда (яъни, февралнинг 1-санасидан обуна етказиб бериш учун обуна уюштирсангиз, пул маблағлари 28 январгача компаниянинг ҳисоб рақамига тушган бўлиши шарт, агар март ойининг 1-санасидан бўлса, унда 26 февралгача пул маблағлари компаниянинг ҳисоб рақамига тушган бўлиши шарт), 5 иш куни мобайнида бeрилган буюртма учун тўлов амалга оширилмаса, обуна расмийлаштирилмайди. Шунингдек, обуна бўлган нашрларнинг сақланиши почта қутиси таъминлаб беролмаган ҳолларда, обуначи яшайдиган жойига яқин жойда жойлашган киоскдан олиш мақсадида обунани қайтадан расмийлаштириши мумкин бўлади.
Мазкур хизматда ҳам обуначининг шахсий саҳифаси мавжуд эмаслиги, обуна бўлинган нашрни етказиб бериш жараёнини кузатиш имконияти яратилмаганлиги, шунингдек, ушбу хизматдан мобил телефонлар ёрдамида фойдаланиб бўлмаслиги обуначиларга ноқулайликлар туғдириши мумкин.
Бироқ, “Матбуот тарқатувчи” АКнинг интернет-обуна хизмати бугунги кунда иш фаолиятида эмас.

Шамсиддинхон Бобохонов” нашриёт-матбаа ижодий уйи обуна хизмати


Ўзбекистон мусулмонлари идорасига қарашли “Шамсиддинхон Бобохонов” нашриёт-матбаа ижодий уйининг hidoyat.uz веб-сайти орқали “Ислом нури” газетаси, “Ҳидоят” ва “Мўминлар” журналига онлайн обуна бўлиш имконияти яратилган. Шунингдек, мазкур веб-сайтдан диний-маърифий йўналишдаги китобларни pdf форматда, бепул ўқиш имконияти ҳам мавжуд.

KALEON” компанияси обуна хизмати


“KALEON” компанияси барча йўналишлар бўйича ахборот ресурсларнинг, яъни газета, журналларнинг босма ва электрон версиялари билан комплекс таъминлаш билан шуғулланади. Компания Ўзбекистон ахборот бозорида
1996 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда ҳамда йирик бизнес ҳамкорлар билан ишлаш бўйича катта тажрибага эга.
KALEON компаниясининг расмий веб-сайти (www.kaleon.uz) орқали мавжуд барча турдаги халқаро ва маҳаллий журнал ва газеталарга обуна хизмати мавжуд. Ушбу нашрларга обуна бўлиш учун аввал шартнома тузиб олинади, шу сабабли масофавий тарзда обуна бўлиш мумкин эмас.



“Каталог” бўлимидан нашр тури ва зарурий газета ёки журналлардан бири танланади. Кейинги очилган саҳифадан ушбу нашрни буюртма қилиш мумкин бўлади. Бунинг учун, Ф.И.Ш, телефон рақам киритилиб, сўров юборилади.

Ушбу веб-сайт орқали нашрларнинг босма шаклини буюртма қилиш ёки обуна бўлиш мумкин, электрон кўринишда мавжуд эмас. Шунингдек, нашрларга масофадан туриб обуна бўлиш имконияти яратилмаган. Обуна бўлиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

  1. Обуна бўлиш учун ариза-бланки ҳар қандай қулай усулда етказиб берилади.

  2. Ариза-бланкаси қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳолда тўлдирилади:

  • ташкилотнинг номи ва аниқ манзили;

  • масъул шахснинг алоқа маълумотлари;

  • буюртма адабиётининг индекси ва сарлавҳаси, тўпламлари сони ва обуна даври;

  • адабиётларни етказиб бериш ва тўловни амалга ошириш шарти.

  1. Тўлов шартнома шартларига мувофиқ банк орқали амалга оширилади:

  • Тижорат ташкилотлари учун танланган адабиётларга тўловни олдиндан амалга ошириш, ҳар икки тараф томонидан шартнома имзоланган кундан бошлаб 5 (беш) банк иш куни ичида, ҚҚС сиз, шартномада кўрсатилган сумманинг 100%;

  • Ўзбекистон Республикаси ғазначилиги орқали давлат органлари/ташкилотлари учун тўловни олдиндан амалга ошириш
    15 (ўн беш) банк иш куни ичида, Ўзбекистон Республикаси
    Молия вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон Ғазначилиги томонидан рўйхатга олинган ҳамда шартнома имзоланган кундан бошлаб, ҚҚС сиз, шартномада кўрсатилган сумманинг 100%;

  • Доимий/мунтазам обуначиларга босқичма-босқич, қисмларга бўлиб тўлаш имкони берилади. Ҳар ой якунида ўтган давр ҳисоби бўйича ҳисоб-фактура/счет-фактура юборилади. Тўлов аниқ етказилган матбуот хизмати учун амалга оширилади.

Юқоридагилардан маълумотлар асосида кўриш мумкинки, Kaleon компанияси ташкилотларга хизмат қилади. Ушбу компания ёрдамида босма журнал, газеталарни буюртма қилиш орқали сотиб олиш
ёки шартнома орқали обуна бўлиш мумкин.
Электрон босма нашрларга обуна бўлиш хизмати матбаа-ноширлик фаолиятини рақамлаштириш имконини беради. Электрон ресурслардан фойдаланиш имконияти мавжудлиги ахборотни олиш ва қайта ишлаш самарадорлигини оширади ҳамда замонавий фойдаланувчиларнинг талабларига тўғри келади.
“Обуна” ягона электрон платформаси яратилиши битта платформа орқали журнал ва газеталарнинг исталган турлари ва тоифаларига обуна бўлиш имкониятини, китобларни электрон вариантини сотиб олиш ёки босма вариантини буюртма қилиш каби имкониятларни ҳам тақдим этади. Яратиладиган мобил илова орқали даврий нашрларнинг электрон вариантини мобил қурилмалар орқали ўқиш, уларнинг эски сонларини доимий ҳолатда сақлаб бориш, исталган жойда фойдаланиш имкони беради.

  1. ТАВСИЯ ЭТИЛАДИГАН ЕЧИМЛАР

“Обуна” ягона электрон платформаси ва мобил иловасининг яратилиши қуйидаги имкониятларга йўл очади:

  • даврий босма нашрлар, газета, журнал, китоб ва бошқа матбаа маҳсулотларига масофадан туриб обуна бўлиш;

  • обуна бўлган ёки буюртма қилинган даврий босма нашрлар, газета, журнал, китоб ва бошқа матбаа маҳсулотларини етказиб берилишини кузатиб бориш;

  • тўловни масофадан туриб, электрон тўлов тизимларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириш;

  • “Обуна” ягона электрон платформаси ёки мобил иловаси орқали обуна қилинган ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, адабий-бадиий, ҳуқуқий, илмий-оммабоп даврий босма нашрлар, шунингдек болалар учун мўлжалланган даврий босма нашрлар обуна нархининг белгиланган миқдорида обуначиларнинг банк карталарига қайтариб бериш (Cashback).


  1. Download 1.04 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling