Концепция пиима
Download 1.04 Mb.
|
Илова 1 Обуна концепцияси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Обуначи
- Ахборот тизимининг ўзаро интеграцияси
- ХАЛҚАРО ТАЖРИБА ТАҲЛИЛИ
- “Почта Пресс Онлайн” мобил иловаси
Cashback – бу мижозга қайтариб бериладиган чегирма ва бонусларни билдириб, қўшимча товар олиш, товарга алмаштириш ёки нақд пулда қайтариб беришни англатади.
Обуна – бу даврий нашрлар (газета, журнал) ва тегишли босма китоблар (кўп жилдли бадиий, илмий, илмий-оммабоп асарлар) учун олдиндан буюртма тўплаш, уларга ёзилишни билдиради. Обуначи – бу ҳар қандай даврий босма ёки электрон нашрга Интернетдаги саҳифасига обуна бўлган шахс. Онлайн обуна – бу бир ёки бир нечта фойдаланувчи учун алоҳида стандартлар ёки тўпламларнинг электрон форматдаги жорий версияларига онлайн кириш ҳисобланади. Ахборот тизимининг ўзаро интеграцияси – бу ягона ахборот маконини олиш ҳамда корхона ва ташкилотларнинг якуний бизнес жараёнларини қўллаб-қувватлашни ташкил этиш мақсадида корхоналар ва ташкилотларнинг ахборот тизимлари ўртасида алоқаларни ўрнатиш жараёнидир. ХАЛҚАРО ТАЖРИБА ТАҲЛИЛИ Мазкур Концепцияда даврий босма нашрларга обуна бўлиш, босма нашрлар, яъни китоб, газета ва журналлардан масофавий тарзда электрон кўринишда фойдаланиш имкониятини яратиш мақсадида Россия ва АҚШ мамлакатларида обуначилар томонидан фойдаланиб келинаётган мобил иловалар билан танишиб чиқилган. Ушбу хорижий тажрибаларни ўрганиш, Ўзбекистондаги белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган барча босма нашрлар ва китобларга масофавий обуна бўлиш ҳамда электрон кўринишда фойдаланишга хизмат қилади. Бу эса вақтни тежаш, босма нашрлардан осон фойдаланиш, халққа кўрсатиладиган хизматларни рақамлаштириш, барча босма нашрларнинг электрон версияларини ягона маълумотлар базасини шакллантириш каби бир қатор омилларни ривожланишини таъминлайди. “Обуна” ягона платформасини яратиш доирасида, Россиянинг “Почта Пресс Онлайн” мобил иловаси, АҚШнинг “The Washington Post” мобил иловасининг амалиётда фодаланилиши, шунингдек мижозларга яратилаётган қулайликлари ўрганиб чиқилди. Тажрибада келтириб ўтилган мисоллар бизни замонавий технологиядан фойдаланишда юқори даражага олиб чиқишга ундайди. Download 1.04 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling