Концепция пиима
Download 1.04 Mb.
|
Илова 1 Обуна концепцияси
- Bu sahifa navigatsiya:
- The New York Times
- The New York Times
- БУГУНГИ КУНДАГИ ҲОЛАТИ
The Washington Post веб-сайтининг мобил версияси аллақачон аҳолининг
70 фоизи орасида оммалашишга улгурган эди. 2013 йилнинг август ойида The Washington Post газетаси америкалик тадбиркор Джефф Безос томонидан 250 миллион долларга сотиб олинди. Шу йили газетанинг расмий веб-сайти такомиллаштирилиб, янги дизайнда ҳамда воқеаларни самарали ва кенг ёритиш имконияти яратилди. Шунингдек, веб-сайт ишлаб чиқувчилари томонидан фойдаланувчи интерфейси жуда қулай кўринишда яратилган бўлиб, кўп миқдордаги фотосуратларни юқори сифатда жойлаштириш афзаллиги ҳам берилди. Бундан ташқари, ишлаб чиқувчилар веб-сайтнинг қулайлигига юқори малака билан ёндашилганлигини нашрнинг веб-сайтига ташриф буюрувчиларнинг сони юқорилигидан ҳам билиш мумкин. The New York Times газетаси 1851 йилнинг 18 сентябрида ташкил этилган бўлиб, бугунги кунга қадар узлуксиз нашр этиб келинмоқда. Газета 112 марта “The Pulitzer Prizes” мукофотини қўлга киритган, бу бошқа ахборот воситаларига нисбатан анча кўп. Америка газеталарининг асосий қисми сингари, The New York Times ҳам минтақавий нашр сифатида яратилган. Бироқ минтақавий ОАВ тушунчаси унинг дунёдаги энг нуфузли газеталардан бирига айланишига тўсқинлик қилмади. The New York Times веб-сайти ҳақли равишда энг машҳур янгиликлар сайтларидан бири ҳисобланади ва ойига 30 миллион ташриф буюрувчиларга эга. 1996 йилда ишга туширилган нашрнинг веб-сайти ҳозир жуда қулай ва юқори даражада ишланган дизайнга эга. Газета варағи форматида, ранг-баранг кўринишда ишлаб чиқилган веб-сайт мутолаа қилувчига тақдим этилган маълумотларни дарҳол илғаб олиш имконини беради. Экспрессив фотосуратлар таклиф қилинган материалларга ҳиссиётлар ва қизиқиш уйғотади. Асосий материаллар сарлавҳалари ва фотосуратларининг қулай жойлашуви мутолаа қилувчиларга маълумотлар билан тезда танишиш имконини беради. Ушбу газета қуйидаги қулайликларга эга: • Мобил иловаси ишлаб чиқилган бўлиб, расмий веб-сайт ва мобил илова орқали журналларни ўқиш мумкин. • Биринчи йил фойдаланиш учун чегирмалар тақдим этилади. • Газетага ойлик рақамли обуна бўлгандан сўнг, ҳафталик етказиб бериш хизмати жорий этилган. • Барча газеталардан чексиз фойдаланиш имконияти яратилган. АҚШ газеталари бой тарих ва анъанага эга. Кўп жиҳатдан уларнинг муваффақиятининг сири, ижодкорларнинг ўз маҳсулотини ишлаб чиқиш ва уни барча ташқи шароитларни ҳисобга олган ҳолда, бозор қонунчилиги, энг янги илмий-техникавий технологияларга мослаша олиш қобилиятидадир. - Европа мамлакатларида янги обуначилар учун обуна бўлиш нархларига 15%-50%гача, ўртача 30% чегирмалар мавжуд. - Кўп мамлакатларда обунани узайтириш автоматлаштирилмаган бўлиб, обунани узайтириш учун сўров жўнатиш талаб этилади. Германия ва Франция мамлакатларида чексиз муддатга обуна бўлиш имконияти яратилган. Бу ҳолатда обуначининг картасидан тўлов ҳар ойнинг охирида ечиб олинади ва бу жараён обунани бекор қилмагунга қадар давом этади. - Испанияда “Ticketing” деб аталган тизим ишлаб чиқарилган бўлиб, обуначига абонементга тўловни амалга оширганда купонлар тақдим этилади ва уларни исталган киоскларидан, хоҳлаган кунда газетага алмаштириши мумкин, лекин бу уйга етказиб бериш хизматига таъсир кўрсатмайди. - 2009 йилдан бери президент Николя Саркози ташаббуси билан Францияда ёшларни кундалик газета ўқишга ундаш бўйича махсус дастур амалга оширилмоқда. Мазкур акция нашриётлар билан ҳамкорликда ўтказилиб, 18 ёшга тўлган ёшлар учун бир йил давомида газеталарга бепул обуна бўлиш имкониятини беради. Шунингдек, Европа давлатларида обуначиларни қизиқтириш мақсадида, турли хил акция ва бонуслар тақдим этилади. Масалан, пенсионер ва ёшлар учун муайян вақт давомида бепул обуна хизматларидан фойдаланиш, обуна бўлгандан сўнг бепул синов муддати билан фойдаланиш, чегирма ва имтиёзлар, совғалар, бепул етказиб бериш хизматлари каби қулайликлар яратилган. Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, юқоридаги мамлакатларда мутолаачиларга даврий босма нашрлардан фойдаланиш учун яратилган имкониятларни инобатга олган ҳолда, “Обуна” электрон платформасини яратиш жараёнида қўллаш Ўзбекистондаги обуначиларга, халққа, барча фойдаланувчиларга босма нашрлардан осон, қулай ва самарали фойдаланишга хизмат қилади. БУГУНГИ КУНДАГИ ҲОЛАТИ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 февралда қабул қилинган “Ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–5653-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги негизида ахборот воситалари, матбуот, ноширлик-матбаа ва ахборот-кутубхона фаолиятини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузурида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (кейинги ўринларда – Агентлик) ташкил этилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-4151-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги тўғрисидаги” Низомга мувофиқ қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари этиб белгиланган: фуқароларнинг сўз ва ахборот эркинлигига доир конституциявий ҳуқуқларининг рўёбга чиқишини таъминлаш, мамлакатни ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ривожлантиришда оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш, медиа-бозорда улар учун тенг шароитлар яратиш, шунингдек, журналистлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш; оммавий ахборот воситалари, матбуот, ноширлик-матбаа ва ахборот-кутубхона фаолиятининг ривожланишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва таъминлаш, шунингдек инвестициялар жалб этиш ва давлат-хусусий шериклик шартлари асосида лойиҳаларни амалга ошириш учун қулай шарт-шароитларни шакллантириш; ахборот соҳасидаги қонун ҳужжатларини қўллаш амалиётини умумлаштириш, оммавий ахборот воситалари, матбуот, ноширлик-матбаа ва ахборот-кутубхона фаолиятининг ривожланишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини илгари суриш ва ишлаб чиқиш; мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг миқёсли ислоҳотларни, инвестициялар киритиш ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш учун яратилган қулай шароитларни, аввало хорижий ишбилармон доиралар, тадбиркорлар, салоҳиятли инвесторлар, давлат ва жамоат арбоблари орасида тарғиб этиш ва кенг хабардор қилиш масалаларида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш; тармоқ корхоналарининг моддий-техник базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, шунингдек, замонавий стандартлаштириш ва сертификатлаштириш тизимлари, инновацион ғоялар ва технологияларни жорий этиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; китоб нашр этиш, электрон ва аудио китоблар яратиш, китоб мутолааси маданиятини ошириш, хорижда ўзбек адабиётини оммалаштириш соҳасида дастурий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилишини таъминлаш; журналистлар ҳамда оммавий ахборот воситалари, матбуот, ноширлик-матбаа ва ахборот-кутубхона корхоналари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек тармоқнинг муҳандислик-техник мутахассисларини тайёрлашда кўмаклашиш, уларнинг ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш; республика ахборот хавфсизлигини таъминлашда иштирок этиш ҳамда ахборот соҳасидаги хатар ва таҳдидларга қарши ўз вақтида ва муносиб равишда курашиш чораларини кўриш; Агентлик ваколатига тааллуқли масалалар бўйича халқаро ҳамкорликни ташкил этиш. Агентликнинг ташкилий тузилмаси қуйидагича: Агентликнинг марказий аппарати Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармалари; «O`zbekiston» нашриёт-матбаа ижодий уйи; Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи; «O`qituvchi» матбаа уйи; Чўлпон номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи; «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» давлат илмий нашриёти; «Кўзи ожизлар босмахонаси» давлат корхонаси; Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий нашриётлар; «O‘qituvchi» илмий-методик нашриёт маркази; Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси; Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича марказ; Ноширлик-матбаа фаолияти соҳасида мутахассислар тайёрлаш касб-ҳунар коллежи; «Ўздавкитобсавдотаъминоти» МЧЖ китоб маҳсулотларини тарқатиш корхонаси; «Маъмурий бинолардан фойдаланиш бошқармаси» давлат корхонаси. Рақамли жамиятни шакллантириш концепцияси тез тарқалиши ва жорий этилиши, интернет технологияларидан фойдаланган ҳолда хизмат кўрсатишнинг янги турлари пайдо бўлишига имкон беради. Глобал рақамлаштириш шароитида маълумотларнинг оммабоплиги иқтисодий ва ижтимоий-маданий соҳага кенг таъсир кўрсатади. Ахборот олиш сифатининг асосий мезонлари тўлиқлиги, тезлик ва қулайлигида деб ҳисобланади. Рақамли трансформация кутубхона ва даврий нашрларни ҳам четлаб ўтмади, бу йўналишларда масофадан туриб хизмат кўрсатилишига талаб кучайди. Ҳозирги кунда, Ўзбекистонда махсус веб-саҳифалар орқали электрон обуна бўлиш ва электрон кутубхона хизматлари тақдим этиб келинмоқда. Бунга яққол мисол сифатида қуйида келтирилган нашриёт-матбаа уйлари, акциядорлик жамияти ва компанияларнинг расмий веб-сайт ва саҳифалари орқали обуна бўлиш хизматидан фойдаланиш тартиби билан танишиб чиқамиз: Download 1.04 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling