Konchilik korxonalarining ishi qazish, ochish va ochiq konlar uchun qazishning katta hajmi bilan, shuningdek, kon massasini qayta ishlash va tashish bilan tavsiflanadi


Download 0.61 Mb.
bet13/26
Sana24.03.2023
Hajmi0.61 Mb.
#1294144
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   26
Bog'liq
Konchilik korxonalarining ishi qazish, ochish va ochiq konlar uc

Таъмирлашишлар таҳлили.
Карьерлар, шахталар ва бойитиш фабрикларида фойдаланиладиган кўплаб турли туман жиҳозлар бир неч хилдаги таъмрилаш турларни-гаржлар, депо, таъмирлаш устахоналари, ва махсус заводларни бирлшатирилишини тақазо этади.
Кам харажатлар билан қисқа муддатларда сифатли таъмирлашни амалга ошириш мақсадида асоий ва ёрдамчи жиҳозларнинг алмашиниладиган қисмларни тайёрлаш ва тиклаш таъмирлаш цехларида бажарилади.
Зармитанда бундай таъмирлашда оралиқ база вазифасини РМЦ бажаради. РМЦда таъмрланадиган қисмлар ва агрегатлар тўпланади ва ўз имониятлари даражасида таъмирланади, таъмирлаш имкони бўлмаган жихозлар НМЗ га юборилади. Бир вақтнинг ўзида зарауриятдан келиб чиқиб, янги агрегатлар, қисмлар ва мураккаб деталларга буюртма берилади. Шу тариқа РМЦ айрибошлаш фонди шаклланади ва фавқулодда авария ҳолатларида ишдан чиққан агрегатлар, қисмлар ва деталларни тезкор таъмирлаш имконияти пайдо бўлади.
ЭКГ-5А туридаги экскаваторни асосий таъмирлаш технологияси асослари
Таъмирлашнинг ишлаб чиқариш жараёни тузилиши
Жиҳозни таъмирлашга топшириш учун асос – буюртмачи (кончилик корхонаси) билан ижрочи (таъмирлаш корхонаси) ўртасидаги шартнома ҳисобланади, шартнома тузиш учун асос эса – жиҳознинг режавий- эҳтиётдан қилинган таъмирлашининг йиллик жадвали (графиги) ҳисобланади.
Таъмирлаш орасидаги тўлиқ даврни ишлаб бўлган ва ўз ҳолатига кўра асосий таъмирлашни талаб этувчи жиҳоз таъмирлашга топширилади; амалдаги меъёрий-техник ҳужжатлар билан таъмирлашда бартараф этиш кўзда тутилмаган нуқсонли базавий деталлар.
Жиҳозларни таъмирлашга топширишда жиҳозларни таъмирлашга қабул қилишдаги техник шароитларга амал қилинади. Ушбу шароитларга мувофиқ таъмирланишга юборилаётган жиҳоз қуйидаги ҳужжатларга эга бўлиши лозим: техник паспорт, техник ҳолат акти, илова қилинадиган варақ (қоғоз) ва жиҳоздан ечиб олинган майда деталлар, шунингдек, агар жиҳоз авариядан сўнг таъмирлашга юборилаётган бўлса, авария акти.
Жиҳозни таъмирлашга қабул қилиш, жиҳоз ташқи кўрикдан ўтказилгач, ундан фойдаланувчи ва таъмирлашга қабул қилувчи вакиллар томонидан имзо қўйилган қабул қилиш-топшириш акти билан расмийлаштирилади. Ташқи текширишда жиҳозлар бутлиги, механик шикастланишлар, бўялганлик ҳолати, маҳкамланганлиги ва б.лар аниқланади.
Таъмирлашга топширилаётган жиҳозлар тоза, бут ва ундан меъёрда фойдалангандаги табиий эскириш (ейилиш) натижасида юзага келган носозликларга эга бўлиши лозим.
Жиҳозлар асосий таъмирланишининг ишлаб чиқариш жараёни тайёрлов, асосий ва якунловчи операциялардан иборат.
Тайёрлов ишларига қуйидагилар киради:
1. Экскаваторни таъмирлаш жойига элтиш;
2. Экскаватор ташқи юзасини ифлосликлардан, мойдан тозалаш, экскаваторни гидромонитор билан ювиш.
Таъмирлаш цехи шароитларида экскаваторни таъмирлашга ўрнатиш учун ишчи майдонни тайёрлаш:
1. Экскаваторни цехга ҳайдаш;
2. Дастани ва стрелани тўпламда ажратиш ва қисмларга бўлаклаш, қистирмаларга ётқизмалар қилиш.
Таъмирлашда бажариладиган асосий операцияларга қуйидагилар киради:
- агрегатларга, йиғма қисмларни ажратиш;
- деталлар;
- деталларни ювиш;
- деталларни назорат қилиш ва яроқли яроқсизларга саралаш (дефектация);
- деталларни тайёрлаш ёки таъмирлаш (тиклаш);
- металл тузилмаларни, шунингдек, гидравлик ва пневматик жиҳозларни таъмирлаш;
- йиғма қисмлар ва агрегатларни бутлаш (комплектлаш);
- умумий йиғиш, ростлаш ва созлаш.
Якуний ишлар:

  1. Экскаватор ва металл тузилмаларни бўяш;

  2. Редукторга, картерларга, гидросистемага мой қуйиш;

  3. Мойлаш харитасига мувофиқ экскаваторни мойлаш;

  4. Юриш тормозларини ростлаш, гусеница ленталарини тортиш;

  5. Компрессор қурилмасини синаб кўриш;

  6. Гидросистема узеллари ишини текшириш;

  7. Электр жиҳозларни созлаш.

  8. Экскаваторга стрелани ва дастани ўрнатиш;

  9. Цехдан экскаваторни чиқариш;

  10. Барча узеллар ишини юклама остида синаб кўриш;

  11. Иш жойига экскаваторни ҳайдаш.

Қисмларга ажратишнинг технологик жараёни – таъмирлашнинг жиҳозларни йиғма қисмларга ва деталларга кетма-кет ажратиш билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш жараёни қисми.
Экскаваторлар цехдаги кўприксимон кранлардан фойдаланиб бевосита таъмирлаш цехида қисмларга ажратилади.
Жиҳоз аралаш (комбинацияланган) усулда ажратилади, параллел равишда дастгоҳнинг бир нечта йиғма қисмларини ажратиш олиб борилади.
Ажратилгандан сўнг деталлар тозаланади, ювилади ва ёғсизлантирилади. Тозалаш сифати деталларнинг тикланишига ва яроқли яроқсизга саралашига (дефектациясига) таъсир қилади.
КЖТЦ да деталларни қайнатиш ванналарига ботиришда кучли таъсир этувчи воситалар қўлланилади. Деталлар қўлда ювилади.
Деталларнинг техник ҳолатини ва келгусида фойдаланиш мумкинлигини аниқлаш учун уларнинг нуқсонларини аниқлаш (дефектоскопия) ўтказилади. Деталларнинг мавжуд нуқсонларини кўрсатувчи техник шароитлар, уларни аниқлаш усуллари, яроқсизга чиқариш белгилари, таъмирлашга оид бўлмаган деталларнинг ўлчамлари ва техник тавсифлари, таъмирланадиганлари ёки таъмирланмасдан фойдаланадиганлари, деталларни тиклаш усуллари нуқсонларни аниқлашнинг (дефектоскопиянинг) асоси бўлиб хизмат қилади. Нуқсонларни аниқлаш (дефектоскопия) жараёнида барча деталлар уч гуруҳга бўлинади:

  1. яроқли деталлар, уларнинг ўлчамлари рухсат этилган катталиклар чегарасида бўлади, улар йиғишга ёки тайёр деталлар омборига юборилади;

  2. таъмирлашга оид деталлар, ейилиши ва шикастланишини бартараф этиш мумкин бўлган деталлар; улар таъмирланишга ёки таъмирланишини кутадиган деталлар омборига юборилади;

яроқсиз деталлар, уларни тиклаш мумкин эмас ёки иқтисодий томондан мақсадга мувофиқ эмас; улар темир-терсак сифатида чиқиндилар омборига юборилади.

Download 0.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling