Конституциявий ҳУҚУҚ мавзу: Конституциявий ҳуқуқининг умумий тавсифи ва унинг назарий асослари
Download 205.89 Kb.
|
1-Mavzu kons 1
- Bu sahifa navigatsiya:
- 8 . Конституция ва давлат. Конституциянинг мазмуни ва моҳияти.
Малумот учун4:
Конституциявий ҳуқуқка ўxшаб, маъмурий ҳуқуқ ҳукумат ваколатларининг назорати ва уларни амалга оширишни ўрганади. Аниқ фарқ шундан иборатки, конституциявий ҳуқуқ ҳукумат органларининг дастлабки тузулмасига тааллуқли бўлса, ва аксинча маъмурий ҳуқуқ xизматлар ҳамда фуқароларнинг фаолиятини тартибга солишдаги расмий органларнинг ишига тааллуқлидир. 8 . Конституция ва давлат. Конституциянинг мазмуни ва моҳияти. Ҳозирги кунда Конституцияни давлатсиз, давлатни Конституциясиз тасаввур қилиш қийин. Лекин улар ижтимоий тараққиётнинг турли даври маҳсулидир. Давлат Конституция пайдо бўлган даврдан анча илгари вужудга келган ва Конституциясиз фаолият кўрсатган. Конституция атамаси Конституция асосий Қонун бўлгунга қадар ҳам мавжуд бўлган. Бу атама байналминал атама бўлиб, лотин тилидан олинган ва “ўрнатаман”, “тасдиқлайман” деган маънони беради. Конституция атамаси ҳозирда “тузилиш” деган маънода ҳам ишлатилади. Юридик жиҳатдан Рим императорларининг кўрсатмалари ҳам Конституция деб аталган даврлар бўлган. Биз ўрганадиган Конституция эса давлатнинг асосий қонуни сифатида қаралади. Давлатлар пайдо бўлган даврдан бошлаб давлат ва шахс ўртасида муносабатлар мавжуд бўлган ва муносабатлар ўлчовида давлат манфаати доимо устун бўлиб келган (маълум вақтгача). XVII – XVIII асрларда фуқароларнинг ўз эрки учун, ҳуқуқ учун кураши ниҳоятда кучайган. Феодал тузим ўрнида вужудга келган буржуа тузими ҳам шу курашлар натижасидир. Ана шу даврларда эски тузум ўрнига келган буржуа тузими прогрессив характерда бўлиб, бу даврда энг аввало инсонларни ҳуқуқ, эркинликларини қонунларда мустаҳкамлаш амалга ошириб борилди. Шу даврдаги демократик революциялар натижасида қўлга киритилган ютуқларни алоҳида қонунлар доирасида мустаҳкамлаш зарурати туғилди. Бундай қонун сифатида Конституция пайдо бўлди. Дастлабки Конституция ҳисобланувчи АҚШнинг 1787 йилги Конституцияси давлатнинг асосий қонуни сифатида ўрнатилди. Қизиғи шундаки у Конституция қонунчилик, ижро, суд ҳокимиятини ташкил этиш принциплари ва тартиби, фадерация таркибига кирувчи субъектлар ҳуқуқларини белгилаш билан чекланган. Фуқаро, шахс ҳуқуқлари унда белгиланмади, фақат Конгресс фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларига зид келувчи қонунлар қабул қилиши мумкин эмас деган қоида унда ўз аксини топган. Конституция яратувчиларнинг фикрича “нима тақиқланмаса, шу мумкин” деган ғоя, принцип фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқариши, таъминлаши мумкин эди. Лекин халқ бунга рози бўмади, улар асосий қонунда ҳуқуқ ва эркинликларни алоҳида мустаҳкамлаб қўйишни талаб қилиб чиқди ва улар талаби асосида икки йил ичида Конституцияга ўнта қўшимча киритилди ва бу қўшимчалар инсон ҳуқуқларига тааллуқли бўлиб, “Ҳуқуқлар ҳақида Билл” деб тарихга кирди. Download 205.89 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling