Конституциявий ҳУҚУҚ мавзу: Конституциявий ҳуқуқининг умумий тавсифи ва унинг назарий асослари
Download 205.89 Kb.
|
1-Mavzu kons 1
Маълумот учун5:
Ҳуқуқлар тўғрисидаги билл ва Ҳуқуқлар тўғрисидаги петиция. 1688 йилги улуғвор инқилоб натижасида икки қирол, яъни Англияда Жеймис II ва Шотладияда Жеймс VII тахтдан қулади ва ҳокимиятга келган икки қўшма қироллик монархияни тиклади ва Қўшма парламентлар ҳуқуқлар тўғрисидаги билл ва Ҳуқуқлар тўғрисидаги петицияни қабул қилди. Бу ҳужжат Вилям ва Мрям томонидан қабул қилинди. Бу ҳужжат кейинчалик замонавий Конституцияга асос солди. Конституция давлатнинг асосий қонуни, чекланмаган давлат ҳокимияти хавфли эканлигини англаган давлат фалсафасининг маълум элементи бўлиб қолди. Ҳокимиятни чекланмаганлиги оғир оқибатларга, тўнтаришларга, инқирозга олиб келишини оддий халқ эмас, ҳукмронлар ҳам тушуниб етди ва давлат ҳокимиятини чеклаш вазифаси Конституцияга юкланди. Натижада турли давлатларда Конституциялар қабул қилиниши натижасида узоқ давр ҳукм сураётган ва жамият ривожланишига тўсқинлик қилаётган мутлоқ давлат ҳокимиятини чеклаш белгиланди. Бу ўз навбатида жамиятнинг бошқа аъзолари – халқни ҳуқуқ ва эркинлик билан таъминлашга олиб келди. Конституция ҳокимият ва эркинлик, давлат ва шахс ўртасида муносиб мувозанат бўлишини таъминловчи восита бўлиб майдонга чиқди. Лекин Конституциялар вужудга келиши, давлатлар томонидан қабул қилиниши, ҳамма вақт ёки ҳамма жойда кўзланган натижани бермади ёки бермайди. Чунки энг демократик принциплар ва кўпчилик манфаатига мос қоидалардан иборат Конституциялар ҳам, тегишли тузимларни хусусиятларидан, ҳокимиятдаги ҳукмронларнинг хоҳиш-иродасидан келиб чиқиб, тор доира манфаатларига хизмат қилиши мумкин. Буни Собиқ Иттифоқ Конституциявий тажрибасидан ҳам аниқ кўриш мумкин. Шунинг учун “Давлат ва Конституция” деганда уларни фақат дўстликда, ҳамкорликда деб қараш унча тўғри эмас. “Давлат ва Конституция” ўртасида қарама-қаршилик бўлиши ҳам табиийдир. Лекин жамият мавжуд қарама-қаршиликларни ҳеч куч ишлатмай ҳал қилиш йўлини топса, бундай қарама-қаршиликлар хафвли бўлмайди. Демократик давлатлар – Конституциявий давлатлардир. Лекин ҳар қандай Конституцияга эга давлатни Конституциявий ёки демократик давлат деб бўлмайди. Давлатни ҳам демократик, ҳам Конституциявий деб аташ учун, демократик принцип ва қоидалардан иборат Конституцияси бўлиши ва Конституциянинг барча нормаларини амалга ошириши учун имкониятлар яратилган бўлиши керак. Барча дунё мамлакатларининг Конституцияларини кўрсак, уларни ё халқ қабул қилган ёки халқ номидан қабул қилинган деган ибораларни учратамиз. Масалан, АҚШ Конституцияда “Биз АҚШ халқи…”, Германия Конституцияда “Мазкур асосий қонунни немис халқи ўзини таъсис ҳокимияти кучи билан қабул қилди”, Франция Конституциясида “Француз халқи Конституциявий қонунни маъқуллади”, – деган сўзлар бўлса, Ўзбекистон Конституциянинг Муқаддимасида “Ўзининг мухтор вакиллари сиймосида Ўзбекистон Республикаси мазкур Конституцияни қабул қилади” деб қайд қилинган. Ҳамма Конституцияларда ё халқ номидан, ёки уларнинг мухтор вакиллари томонидан қабул қилиниши кўрсатилар экан, табиий ҳолда у халқ манфаатини ифода этиши керак. Халқ манфаати эса уларда ҳуқуқ эркинликларининг ўрнатилиши ҳамда уларни амалга ошириш механизмини таъминлаш чораларини белглаш; шу мақсадда давлат ҳокимияти, уни тузилмаларини ташкил қилишни демократик тартибини белгилаш; давлат ҳокимияти фаолиятини қонун даражада ифодалаш; жамиятни бошқа тузилмалари билан давлат муносабатини ўрнатиш орқали таъминланади. Конституция яна халқ суверенитети, давлат суверенитети, давлат ҳокимияти манбаларини мустаҳкамлайди. Россия Конституциянинг 3-моддасида “Россия Федерациясида ҳокимиятнинг ягона манбаси ва суверенитет эгаси ягона халқ”, Ўзбекистон Конституциясининг 7-моддасида “Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаидир” деган қоидалар мавжуд. Шундан агар ҳокимият тоталитар бўлса, халқнинг табиий ҳуқуқларини бузса, халқда ундай ҳокимиятни ағдариб ташлаш ҳуқуқи бўлади. Бу халқ суверенитетининг ҳақиқиқй маъносини кўрсатади. Шунингдек, Конституциялар мамлакат бирлигини, ҳудудлар бўлиниб кетмаслигини таъминловчи нормалардан иборат бўлади. Конституция АҚШда вужудга келсада, Конституцияни ривожланишида барча халқлар ҳисса қўшган ва қўшади. Ижтимоий муносабатларни кенгайиб бориши, ижтимоий ҳаётни ривожланиши Конституция нормалари билан тартибга солинадиган ҳуқуқий муносабатларни кенгайиб боришини тақозо этади, бу ўз навбатида Конституцияларни такомиллаштиришни тақозо этади. Бу ҳолатни дастлабки Конституциялар билан ҳозирги даврда қабул қилинган Конституцияларни таққосласак, қиёсласак аниқ кўрамиз. АҚШ Конституцияси фақат ҳокимият ва федерация субъектлари ҳуқуқий ҳолати, кейинги киритилган қўшимчалар асосида фуқароларни ҳуқуқ, эркинликларини тартибга солиш билан чегараланса, кейинг даврда қабул қилинган ва қилинаётга Конституциялар вазифаси, мақсади жуда кенгдир. Ҳозирги конституциялар фақат шахс ва давлат муносабати, ҳокимият тизимини мустаҳкамлаб қолмай, жамиятдаги бошқа тузилмалар фаолиятини ҳам тартибга солмоқда, масалан жамоат бирлашмалари, оила ва бошқалар. Бундан ташқари Конституцияларда, инсон ва давлат муносабатида инсон манфаатларининг устунлигини таъминловчи, ҳокимият фаолиятини чекловчи, давлатга аниқ мажбуриятлар юкловчи нормалар кенгроқ ўрин олмоқда. Ҳар бир мамалактнинг Конституциясига хос энг асосий хусусият бу – Конституциянинг асосий қонунлигидир. Конституциянинг умумий хусусиятлари ана шундан келиб чиқади ва уларга қўйиладиган умумий талаблар бўлишини келтириб чиқаради. Шу билан бирга Конституциялар маълум тараққиёт маҳсули, маълум мамалактда яшаётган халқнинг онги, дунёқараши маҳсулидир. Унда тарихий тараққиёт тажрибаси, миллий қадриятлар, халқнинг маънавий ва аҳлоқий турмуш тарзи албатта акс этади, бу эса ҳар бир мамалакт Конституцияларида умумийлик билан бирга, ўзига хос хусусиятлар бўлишини тақозо этади. Бунга Ўзбекистон Конституциясини ўрганиш вақтида алоҳида тўхталинади. Конституция – инсоният тарихида, тараққиётнинг маълум вақтида, янгиликни эскилик устидан, эркинликни ҳақсизлик устидан, тараққиётни турғунлик устидан ғалабасини қонуний мустаҳкамлаган ҳужжат бўлиб, у инсонни ор-номуси, қадр-қиммати, мол-мулкини ҳимоячисидир, – деган таъриф Конституциянинг ўрнини кўрсата олади ва бунга эътироз бўлмаса керак. Download 205.89 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling