Конституциявий ҳУҚУҚ мавзу: Конституциявий ҳуқуқининг умумий тавсифи ва унинг назарий асослари
Download 205.89 Kb.
|
1-Mavzu kons 1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Конституциямиз ҳар бир фуқаронинг онги ва қалбидан чуқур жой олган, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини тўлиқ кафолатлайдиган ҳақиқий ҳаёт қомусига айланмоғи лозим.
Маълумот учун7:
Замонавий тил билан айтганда, конституция мамлакатнинг бутун бошқарув тизимини англатувчи кенг тушунча бўлиб, ҳокимиятни бошқариши ёки қонун билан идора қилиши ва ташкил этувчи қоидалар тўпламидир. Ўзбекистон Конституцияси синфийликдан холи, халқ манфаатини ифода этувчи Конституциядир. “Конституция ўзининг туб моҳияти, фалсафаси, ғоясига кўра янги ҳужжатдир. Унда коммунистик мафкура, синфийлик, партиявийликдан асар ҳам йўқ”8. Ҳозирги кунда ҳатто айрим гуруҳ ёки синф ўз ҳукмронлигинини ўрнатган вақтда ҳам, демократик жамият учун хос бўлган, умумэътироф этилган қадриятлардан бошқа, янги нарсани таклиф қилишни тасаввур қилиш қийин. Шунинг учун ўрнатиладиган тузум у қандай бўлишидан қатъий назар ҳукмронлар томанидан демократик деб эълон қилинади, ҳатто ўзи авторитар ёки тоталитар бўлса ҳам. Улар ҳеч қачон нодемократик Конституциялар қабул қилишга таваккал қилмайди. Мамлакатда келишув фақат ҳокимият механизмини яратишда бўлиши мумкин. Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини (бу Конституциянинг асосий мақсади) аниқлашда келишув бўлиши мумкин эмас. Тоталитар тузум ва демократик тузумдаги давлатларнинг Конституциялари бир-биридан фарқ қилади. Тоталитар тузум давлатлари Конституцияларида давлатнинг раҳбарлик роли Конституциянинг ўзида кўрсатиб қўйилади ва ҳукмрон партиянинг ғоявий кўрсатмалари таъсири иқтисодий ва сиёсий тизимга тўла татбиқ қилинади. Шу асосда мафкура, ғоя асосий қонун даражасига кўтарилади. Демократик жамиятда эса унинг аксидир. Бу жамият ҳамма соҳада давлат бошқарувига, раҳбарлигига муҳтож эмас. Бу жамиятда Конституция давлатга жамиятни ҳимоялаш вазифасини юклайди. Бундай жамиятдаги Конституцияларда, давлатнинг жамиятни ҳимоялаш, фуқаро масъулиятини ҳимоялаш вазифаси аниқ белгилаб қўйилади. Конституциялар Муқаддима қисмининг мавжудлиги билан ҳам бошқа қонунлардан фарқ қилади. Муқаддима тантанали - декларатив харатердаги таъкидлардан иборат болиб, улар юридик кучга эга эмас. Муқаддимада давлатнинг мақсад ва вазифалари, давлатчиликда қабул қилинадиган, таяниладиган қадриятлар, халқ ва келажак авлод олдидаги масъулият белгиланади. Бу ғоялар кейинчалик турли кўриниш ва шаклларда Конституция нормаларида ўз аксини топади. Шунинг учун ҳам Конституцияларга таъриф берилганда Конституция қўлга киритилган ютуқларни мавжуд ижтимоий муносабатларни мустаҳкамловчи ҳужжат бўлиб қолмай, мақсад ва вазифаларни белгиловчи ҳужжат ҳамдир деб таърифланади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев “Биз жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш борасидаги ишларимизни узлуксиз давом эттиришимиз зарур.Ҳуқуқий тарбияни мактабгача таълим тизимидан бошлашимиз, бу борадаги илк кўникмалар она алласи каби фарзандларимиз қалбидан умрбод жой олиши даркор. Конституциямиз ҳар бир фуқаронинг онги ва қалбидан чуқур жой олган, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини тўлиқ кафолатлайдиган ҳақиқий ҳаёт қомусига айланмоғи лозим. Ҳар бир соҳа ва йўналиш, таълимнинг барча босқичлари учун ҳуқуқий маданиятни юксалтиришнинг илмий асосланган дастури тайёрланиши керак. Бунда, авваламбор, Конституцияни ўрганишга жиддий ёндашиш лозим. Умумтаълим мактаблари учун “Конституция алифбоси”, “Конституция сабоқлари”, “Конституция асослари” каби дарсликларни яратиш зарур, деб ҳисоблайман9, дея таъкидлаган эдилар. Download 205.89 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling