Конституциявий ҳУҚУҚ мавзу: Конституциявий ҳуқуқининг умумий тавсифи ва унинг назарий асослари
Download 205.89 Kb.
|
1-Mavzu kons 1
Конституцияни келажак мақсад, ривожланишни кўзлаш принципи. Конституция фақат мавжуд ижтимоий муносабатларни тартибга солишни мақсад қилиб қолмай, у келажакдаги вазифаларни ҳам белгилаши мумкин. Конституциянинг муқаддимасида белгиланган келажак авлодлар олдидаги юксак масъулиятни англаш, инсонпарвар демократик давлатни барпо этишни кўзлаш, каби даъватлар ва таъкидлар Конституциянинг муҳим ғояларидир. Бу мақсадлар Конституциявий тартибда асослантирилган.
Конституция нормаларининг тўғридан-тўғри амал қилиш принципи. Конституция нормалари олий юридик кучга эга экан, шу билан бирга улар тўғридан-тўғри амал қилади. Ёки бошқача қилиб айтганда унинг нормаларини ҳаётга татбиқ қилиш учун (Конституциянинг ўзида шу талаб кўрсатилмаган бўлса) қўшимча махсус қонунлар ёки қонуности ҳужжатлар қабул қилиш шарт эмас. Айрим адабиётларда кўрсатилаётган бошқа бир қанча принциплар, Конституциянинг принциплари бўлмасдан, бошқа Конституциявий институларининг принципларидир, масалан, давлат билан фуқаро ўзаро масъуллиги принципи, бу Конституциявий принцип бўлиб, унда фуқаро манфаатининг устунлиги таъминланади, халқ суверенитети принципи, ҳокимият бўлиниши принципи давлат ҳокимиятини ташкил этишнинг конституциявий принципидир, ёки Конституциянинг 17-моддасидаги принциплар, давлатнинг ташқи сиёсат олиб бориш принципи ҳисобланади. XXII бобдаги принциплар эса суд ва судлов принциплари ҳисобланади. Конституция масаласини ўрганишда Конституцияларни хусусиятларини аниқлаш, муҳим масаладир. Хусусиятлар умумий яъни умуман Конституцияга тегишли ёки алоҳида яъни айрим мамалкатларнинг Конституцияларига тегишли бўлишли мумкин. Конституциянинг хусусиятлари орқали унинг юридик табиати очилади. Конституцияларни хусусиятлари унинг ҳуқуқ тизимидаги алоҳида ўрни, ижтимоий муносабатларни Конституциявий тартибга солиш механизмида акс этади. Бу хусусиятларга қуйидагиларни кўрсатиш мумкин: Конституция, махсус субъектлар томонидан алоҳида тартибда қабул қилинади (легитимлик). Конституция нормалари таъсис этувчи, раҳбарий аҳамиятга эга бўлади. Конституциянинг тартибга солиш доираси кенг ва хилма – хилдир. Конституция келажак мақсадни кўзлайди. Олий юридик кучга эга, алоҳида тартибда қабул қилинади ва муҳофазаланади. Ҳуқуқ тизими пойдевори ҳисобланади. 1. Конституциялар одатда халқ номидан ёки унинг вакиллари номидан қабул қилинади. Конституция бевосита халқ номидан референдум орқали (Россия Конституцияси) ёки алоҳида махсус фақат шу мақсадда ташкил қилинадиган (Германия Конституцияси) ёки Қонунчилик органи – Парламент (Ўзбекистон Конституцияси) томонидан қабул қилинади. 2. Конституция нормалари таъсис этувчи кучга эга. Конституция конституциявий тузум асосларини белгилайди, булар шахснинг ҳуқуқий ҳолати асослари, конституциявий тузум асослари, унинг принциплари бўлиб, шундай нормалар бошқа юридик нормаларни ёки муносабатларни келтириб чиқаради. Жумладан Ўзбекистон Конституциясида белгиланган “Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаидир” деган қоида давлат ҳокимиятининг вужудга келиши учун асос таъсис характерга эга. Худди шунингдек ҳокимият бўлиниши принципи мустаҳкамланган 11-модда инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати олий қадрият эканлиги белгиланган 13-модданинг қоидаларида ҳам таъсис этувчи хусусиятни яққол кўрса бўлади. 3. Конституциянинг тартибга солувчи предмети доирасининг кенглиги унинг юридик хусусиятларидан бири сифатида кўрсатилади. Бошқа турли қонунлар алоҳида бир ижтимоий муносабатни тартибга солса (масалан меҳнат ҳуқуқи – меҳнат муносабатларини, молия ҳуқуқи – молия муносабатларини) Конституциявий ҳуқуқ тартибга соладиган муносабатлар доираси турли тумандир. Масалан у шахс ҳуқуқий ҳолатини ҳам, ҳокимиятни ташкил этиш ва фаолиятини ҳам, сиёсий, иқтисодий муносабатларни ҳам тартибга солади. 4. Конституция фақат мавжуд ижтимоий муносабатларни тартибга солиш билан чекланмай, унга даъват кўринишида бўлса ҳам келажак мақсадлар белгиланади. Масалан, Ўзбекистон Конституцияси муқаддимасида “демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш” мақсади кўрсатилган. 5. Конституциянинг олий юридик кучга эгалиги, устуворлиги унинг муҳим хусусиятидир. Юқорида тилга олинган 4 та хусусиятнинг ўзи ҳам Конституциянинг олийлигини кўрсатади. Конституция барча қонунлардан юқори туради. унинг нормаларига бошқа қонунлар зид бўлмаслиги керак. Конституциянинг олийлиги, устунлиги уни қабул қилиш ва унга ўзгартириш киритиш алоҳида тартибда ўрнатилганлигида ҳам кўринади. Бошқа қонунлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинса, Конституция мутлоқ кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Конституцияни ҳимоялаш, муҳофаза қилишнинг алоҳа тартиби, механизми ўрнатилади. Бунинг учун ҳокимият тизимида махсус органлар тузилади. Масалан Конституциявий суд. Унинг асосий вазифаси Конституцияни муҳофаза қилиш ҳисобланди. 6. Конституцияни ҳуқуқ тизими пойдевори бўлиши масаласи кейинги бандларда батафсил ёритилади. Ҳар бир Конституция алоҳида мамлакатда вужудга келади. Унинг вужудга келиш шароитлари ҳар хил бўлиши мумкин. Миллий қадриятлар, халқ ўтмиши, маданияти, тили ҳам конституцияларда акс этади. Шунинг учун ҳар бир мамлакатларнинг конституциялари юқоридаги юридик хусусиятларга зид бўлмаган ҳолда, махсус хусусиятларни бўлишини ҳам тақозо этади. Бу хусусиятлар мавжуд масалаларни моҳиятини бузмаган ҳолда турлича белгиланишда, талқин қилинишда кўринади. Конституцияларнинг тузилишларида ҳам алоҳида хусусиялар учраши мумкин. Масалан айрим мамлакатларнинг конституцияларида конституциявий тузум асослари алоҳида белгиланган (Россия Конституцияси). Ўзбекистон Конституциясининг ўзига хос хусусиятлар қаторига: фуқаролар ҳуқуқларининг кафолатлари,оила муносабатларининг алоҳида бобда кўрсатилганлиги, сайлов тизими учун, маҳаллий давлат ҳокимияти учун, прокуратура органлари учун алоҳида боблар ажратилганлигини кўрсатиш мумкин. Конституция турлари. Конституциялар тараққиётнинг турли даврларида ва алоҳида шароитларда вужудга келганлиги сабабли уларнинг турлари ҳам хилма-хилдир. Download 205.89 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling