Конституциявий ҳУҚУҚ мавзу: Конституциявий ҳуқуқининг умумий тавсифи ва унинг назарий асослари


Download 205.89 Kb.
bet14/21
Sana26.03.2023
Hajmi205.89 Kb.
#1296515
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   21
Bog'liq
1-Mavzu kons 1

Ёдда тутинг:

Конституцияни вужудга келиши, инсоният тарихи тараққиёти маҳсули бўлиб, у бутун дунёда ривожланишга катта ҳисса қўшмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг “Табиийки, ҳар қандай давлатнинг юзи, обрў-эътибори унинг Конституцияси ҳисобланади. Зотан, Конституция давлатни давлат, миллатни миллат сифатида дунёга танитадиган Қомусномадир” – деган сўзлари фақат Ўзбекистон Конституциясига эмас, умуман Конституцияларга берилган баҳодир.
Президент Шавкат Мирзиёев таъкидлаганларидек: “Мустақиллигимизнинг илк даврида қабул қилинган Конституциямиз шахс, жамият ва давлат ўртасидаги муносабатларда ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳамда уларнинг кафолатларини аниқ-равшан белгилаб берди. Бош қомусимиз, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар, юртимиз фуқаролари тенглигининг кафолатланишини эътироф этди ва замонавий демократик тараққиёт учун замин яратди.
Айнан шу сабабли Конституциямизни эҳтиром билан улуғлашимиз, ҳар томонлама ўрганишимиз, унга изчил амал қилишимиз, Асосий қонунимизда мужассам бўлган аждодларимизнинг буюк мероси ва умуминсоний қадриятларни ёшларимиз қалбига сингдиришимиз зарур"6.
Конституциянинг мазмуни ва моҳияти.
Конституция давлатнинг олий кучга эга қонуни, у асосий қонун деб ҳам аталади. Сабаби Конституция давлатчиликни, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни, қонунчиликни асоси. Конституция энг аввало юридик ҳужжатдир. Унинг шу хусусиятлари ва сифатлари конституциявий ҳуқуқ фанининг предметини ташкил этади.
Конституция бошқа қонунлар каби фақат юридик ҳужжат сифатидагина намоён бўлмай, у сиёсий ҳужжатҳамдир. Чунки Конституция жамиятдаги сиёсий муносабатларни ҳам тартибга солишга таъсир қилади.
Ҳуқуқий давлатлар ёки шундай давлат қураётган мамлакатлар Конституциялари ғоявийликдан холидир. Фақат улар кўпғоявийликни, плюрализмни вужудга келиши учун, агар улар ҳаммабоп ғоя бўлса шароит яратиши мумкин.

Download 205.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling