Конституциявий ҳУҚУҚ мавзу: Конституциявий ҳуқуқининг умумий тавсифи ва унинг назарий асослари


Ўзбекистон Республикаси конституциявий ҳуқуқ предметига бўлган ёндошувлар


Download 205.89 Kb.
bet10/21
Sana26.03.2023
Hajmi205.89 Kb.
#1296515
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   21
Bog'liq
1-Mavzu kons 1

Ўзбекистон Республикаси конституциявий ҳуқуқ предметига бўлган ёндошувлар:





Биринчи ёндошув: конституциявий-ҳуқуқий тартибга солишнинг предметини давлат ҳокимиятини амалга ошириш ташкил этади. Бу ёндошув россиялик ҳуқуқшуносларга хосдир. Конституция тартибга соладиган ижтимоий муносабатларнинг аксариятини давлат ҳокимиятини ташкил этиш ва амалга ошириш масалалари ташкил этади.





Иккинчи ёндошув: конституциявий ҳуқуқнинг предметини, авваламбор, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ташкил этади. Яъни давлат ҳокимияти манфаатлари инсон манфатларидан келиб чиқиши керак.





Учинчи ёндошув: конституциявий ҳуқуқ предметини давлат ҳокимияти ва инсон ҳуқуқларига оид муносабатларни тартибга солиш ташкил этади.


Конституциявий ҳуқуқнинг ҳуқуқ сифатидаги предмети, ҳуқуқ нормалари билан тартибга солинадиган ижтимоий муносабатлар бўлса, фанни предмети шу ижтимоий муносабатлар ва уларни тартибга солувчи нормалар ҳисобланади. Ҳуқуқ прредмети тартибга солиш бўлса, фан предмети ўрганиш ҳисобланади.


Конституциявий ҳуқуқ фани ўрганадиган масала – ҳодисалар доираси қуйидагилардан иборат бўлади:
- Конституциявий ҳуқуқни умуимий таснифи;
- Конституциявий назорат асослари;
- Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, унинг яратилиши, мазмун-моҳияти, юридик тури;
- Конституциявий тузим асослари;
- Шахс ва давлат муносабати, шахснинг ҳуқуқий ҳолати;
- Жамиятнинг иқтисодий асослари, давлат ва жамоат бирлашмалари муносабатлари, оилавий муносабатлар;
- Давлат тузилиши, мамлакатнинг маъмурий-ҳудудий тузилиши;
- Давлат ҳокимиятининг ташкил этилиши.
Бу ерда Конституциявий ҳуқуқ фани ўрганадиган масалалар йириклаштирилиб кўрсатилди. Кўрсатилган ҳар бир йўналиш ёки ҳодиса аниқ бўлакларга бўлиниб ўрганилади. Масалан, Конституциявий ҳуқуқни умумий таснифи, ҳуқуқни ҳуқуқ тизимидаги ўрни, ҳуқуқий нормалар, ҳуқуқий институтлар, ижтимоий муносабатлар, ҳуқуқ манбалари ва бошқаларни ўрганиш орқали ўрганилади. Ёки шахснинг ҳуқуқий ҳолати, фуқаролик, асосий ҳуқуқ ва эркинликлар, бурчлар, ҳуқуқ ва эркинликлар кафолатлари масалаларини ўрганиш орқали ўрганиалди.
Юқоридагиларни ўрганиш фан олдига маълум вазифаларни вужудга келтиради, яъни Конституциявий ҳуқуқ фанининг аниқ вазифалари мавжуд.
Унинг энг асосий вазифаси Конституциявий ҳуқуқни мамлакат ҳуқуқ тизимидаги ўрнини, яъни уни ҳам ҳуқуқ тармоғи, ҳам етакчи ҳуқуқ эканлигини кўрсатишдир. Бунинг учун Конституциявий-ҳуқуқий нормаларнинг юридик кучи (бошқа ҳуқуқ нормалари учун устиворлиги, таъсир кучи асос эканлиги) ижтимоий муносабатларни тартибга солиш орқали ижтимоий ҳаёт ривожланишига таъсири ўрганилади.
Фанни вазифаси маълум ҳуқуқий ҳодисаларни ўрганиш билан чекланмайди, тегишли билимлар билан мутахасисларни, фуқароларни таъминлаш, яъни шахснинг ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданиятини шакллантириш ҳам фаннинг вазифасидир.
Фаннинг вазифаси ҳодиса ва қонуниятларни пассив ўрганиш билан чекланмайди, ўрганиш орқали вужудга келган илмий хулоса ва фикрларни ҳаётга жорий қилиш орқали ижтимоий муносабатларни ривожлантириш, Конституциявий-ҳуқуқий нормаларнинг такомиллашувига фаол таъсир қилади.Фаннинг хулоса ва таклифлари натижасида ҳуқуқий нормалар такомиллашади, янгилари вужудга келади, эскирганлари бекор қилинади.



Download 205.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling