Конституциявий ҳУҚУҚ мавзу: Конституциявий ҳуқуқининг умумий тавсифи ва унинг назарий асослари
Download 205.89 Kb.
|
1-Mavzu kons 1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ёдда тутинг
- Маълумотучун 2
4. Конституциявий ҳуқуқ манбалари.
Конституциявий-ҳуқуқий турли шаклларда ифода этилган бўлиб, улар конституциявий ҳуқуқ манбалари ҳисобланади. Улар конституция, қонун, фармон ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар кўринишида бўлиши мумкин. Конституциявий ҳуқуқ шакллари (манбалари) бир-бири билан боғлиқ ва бири иккинчиси учун юқори юридик кучга эга. Масалан, конституция бошқа қонунлар, фармонлар учун юқори юридик кучга эга бўлса, Президент фармони ҳукумат қарори учун юқори кучга эга. Ёдда тутинг: Конституциявий ҳуқуқ манбаларининг ҳар бири ўз вазифасига эга ва улар бири бирининг ўрнини эгаллаши мумкин эмас. Бошқача қилиб айтганда Конституция билан тартибга солиниши керак бўлган масалани қонун билан; фармон билан ёки қонун билан тартибга солинадиган масалаларни эса ҳукумат қарорлари билан тартибга солиб бўлмайди. У ёки бу ҳужжатни ҳуқуқ манбаси сифатида эътироф этиш маълум бир ҳуқуқий оқибатларни келтириб чиқаради. Чунки бундай ҳужжат фуқаро учун маълум ҳуқуқларни ёки бурчларни ўрнатиши мумкин, фуқаро эса унга асосан ўз ҳуқуқини ҳимоя қилишни талаб қилиши мумкин. Конституциявий ҳуқуқ манбалари орасида Конституция алоҳида ўрин эгаллайди. Чунки Конституция фақат конституциявий ҳуқуқ манбасигина эмас, балки бошқа ҳуқуқлар учун ҳам манбадир. Конституциянинг ҳуқуқ манбалари орасида алоҳида мавқеини унинг давлатнинг асосий қонуни эканлиги ҳам белгилайди. Буюк Британияда Конституциявий ҳуқуқнинг расмий манбаларисифатида қуйидагилар тан олинади: а) Парламент Актини ўз ичига олувчи қонунлар ёки Парламент томонидан қонунчилик ваколати берилган вазирлар ва бошқа ҳокимият вакилларининг қонунлари; б) Суд прецеденти (кейс ҳуқуқи) умумий ҳуқуқнинг судлар томонидан аниқлаштирилиши ва қонунчиликни шарҳлашдан иборат; с) Парламентнинг ҳар иккала палатага ўз ички масалаларини тартибга солиш учун мерос бўлиб ўтадиган ваколатлардан келиб чиқадиган қоида ва одатлар бўлиб ҳисобланади. Маълумотучун2 Конституция энг муҳим норма ва принципларни ўрнатади ва кейинчалик улардан бошқа ҳуқуқий тартибга солишни шакллари ўсиб чиқади (турли соҳадаги қонунлар, фармонлар). Айрим Конституциявий нормалар тўғридан-тўғри амал қилиб, қўшимча тартибга солишга муҳтож эмас. Масалан, Конституциянинг 92-моддасига биноан Президент Олий Мажлис йиғилишида қасамёд қабул қилган пайтдан бошлаб ўз лавозимигз киришган ҳисобланади деган қоидани амалга ошириш учун ҳеч қандай қўшимча норма, ҳужжат зарур эмас. Конституция нормаларининг ўзгартирилишини алоҳида тартиб ва қоидаларнинг ўрнатилиши ҳам, Конституциянинг ҳуқуқ манбаси сифатидаги алоҳида мақомини кўрсатади. Конституциявий ҳуқуқ манбалари орасида қонунлар муҳим рол ўйнайди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган қонунларни икки гуруҳга бўлиш мумкин. Биринчиси, Конституциявий қонунлар, иккинчиси, оддий қонунлар. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида қандай масалалар бўйича Конституциявий қонунлар қабул қилиш кераклиги белгиланмаган. Айрим мамлакатлар Конституцияларида қандай масалалар юзасидан Конституциявий қонунлар қабул қилиниш зарурлиги белгиланган. Россия Федерацияси Конституциясининг 13 та моддасида Конституциявий қонун қабул қилишга доир масалалар берилган. Бизнинг қонунчилик тажрибамизда ҳар қандай ҳолатга конкрет ёндашилиб, Конституциявий даражада ҳал қилиниши мумкин бўлган масалалар юзасидан Конституциявий қонунлар қабул қилинади. Ҳозирга қадар мамлакатимизда қуйидаги Конституциявий қонунлар амалда: “Референдум якунлари ҳамда давлат ҳокимиятини ташкил этишнинг асосисй принциплари тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида”, “Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партиялар ролини кучайтириш тўғрисида”ги қонунлар. Конституциявий қонунлар ҳам Конституция каби тўлиқ Конституциявий ҳуқуқ манбаси бўлади. Кейинги манба бу – қонунлардир. Юқоридагилардан фарқ қилиб фақат Конституциявий-ҳуқуқий мазмундаги қонунларгина Конституциявий ҳуқуқ манбаси бўлади. Масалан, “Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида”, “Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”, “Сайлов тўғрисида”ги қонунлар ва бошқалар. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Конституциявий-ҳуқуқий мазмундаги фармон ва фармоишлари Конституциявий ҳуқуқ манбалари бўлиб ҳисобланади. Масалан, ҳукумат таркиби (тайинлаш, вазифасидан озод қилиш), марказий давлат идораларини тузиш, Конституцияда белгиланган бошқа мансабдор шахсларни лавозимига тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш тўғрисидаги фармонлар ва шу каби бир қатор ҳужжатлар – Конституциявий-ҳуқуқ манбаси бўлади. Олий Мажлис палаталарининг айрим, яъни Конституциявий-ҳуқуқий мазмундаги қарорлари ҳам Конституциявий ҳуқуқ манбаси бўлиши мумкин. Улар томонидан қабул қилинган регламентлар ҳам манба ҳисобланади. Конституциявий ҳуқуқ манбалари қаторига яна, ҳукумат қарорлари, суд қарорлари (Конституциявий суд), маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари ҳам киритилиши мумкин.Фақат шунга алоҳида эътибор бериш керакки, бу ҳужжатлар Конституциявий ҳуқуқ тартибга солувчи муносабатлар доирасида қабул қилинган бўлса, ҳамма учун мажбурий характерга эга бўлса, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга қаратилган бўлсагина Конституциявий ҳуқуқ манбаси бўлади. Конституцияларнинг муқаддимасида халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган қоидалари устунлиги тан олиниши эътироф этилган, шу сабабли айтиш мумкинки, халқаро ҳуқуқ нормалари ҳам Конституциявий ҳуқуқ манбаси бўлиши мумкин. Download 205.89 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling