Конституциявий ҳУҚУҚ мавзу: Конституциявий ҳуқуқининг умумий тавсифи ва унинг назарий асослари


Конституциявий ҳуқуқ тизими қуйидагилардан иборат


Download 205.89 Kb.
bet9/21
Sana26.03.2023
Hajmi205.89 Kb.
#1296515
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   21
Bog'liq
1-Mavzu kons 1

Конституциявий ҳуқуқ тизими қуйидагилардан иборат





биринчидан, конституциявий-ҳуқуқий нормалар;





иккинчидан, конституциявий-ҳуқуқий принциплар;





учинчидан, конституциявий-ҳуқуқий институтлар.




6. Конституциявий ҳуқуқ фани тушунчаси, предмети, вазифалари.
Конституциявий ҳуқуқ фани ижтимоий фанлар тизимига кирувчи юридик фанларнинг таркибий соҳаларидан биридир. Юридик ҳодисалар, уларнинг келиб чиқиши, жамиятдаги ўрни турли юридик фанлар томонидан ўрганилади. Турли юридик фанлар алоҳида масаларни ўрганади, шунинг учун уларнинг ўрганадиган предмети алоҳида-алоҳидадир. Юридик фанлар ўз вазифа ва ўрганадиган предметига қараб умумназарий, тарихий, тармоқ, ҳуқуқий-қиёсий, амалий фанларга бўлиниб улар бир-биридан фарқ қилади.
Конституциявий ҳуқуқ фани тармоқ ҳуқуқий фанлар қаторига киради ва номига мос равишда Конституциявий ҳуқуқни ҳуқуқ сифатида ўрганиш унинг предмети ҳисобланади.
Ёдда тутинг:

Конституциявий ҳуқуқ фани предмети бўлиб, у ўрганадиган ҳуқуқ тармоғи ҳисобланади.

Конституциявий ҳуқуқ фани тегишли ҳуқуқ соҳасига тегишли қонуниятларни, тушинча ва категорияларни, Конституциявий ва бошқа соҳаларга тааллуқли қонунларни мазмун моҳияти, вазифасини, Конституциявий-ҳуқуқий институтларни ўрганади, таҳлил қилади, улар юзасидан илмий фикрлар, хулосаларни вужудга келтиради.
Конституциявий ҳуқуқ фани конституциявий-ҳуқуқий норма ва институтларни ўрганиш билан чекланмай, уларнинг амал қилиш жараёнини ҳам ўрганади.
Шунинг учун унинг предметига шу ҳуқуқ соҳаси билан тартибга солинадиган ижтимоий муносабатлар ҳам киради. Конституциявий ҳуқуқий нормалар қай даражада ижтимоий муносабатларни тартибга солаётганлиги, қандай ҳолларда ҳуқуқий нормалар эскириб қолганлиги, ижтимоий муносабатларни тартибга солиш учун етарли эмаслиги масаласи фан томонидан ўрганилади. Шу орқали фан ҳуқуқий нормалар самарасини, таъсир кучини ўрганади ва тегишли илмий таклифларни илгари суради.
Давлат Конституциявий органларининг ташкил этиш тартиби, фаолияти, бир-бири билан муносабати ҳам Конституциявий ҳуқуқ фани томонидан ўрганилади.
Шахс масаласи, унинг давлат билан ўзаро муносабати, шахснинг ҳуқуқий ҳолати масалалари – Конституциявий ҳуқуқ ўрганадиган бош масаладир.




Download 205.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling