Конуссимон тишли узатмалар. Қия ва айлана тишли конуссимон
Download 313.87 Kb.
|
Konussimon tishli uzatmalar. Qiya va aylana tishli konussimon uzatmalar
- Bu sahifa navigatsiya:
- Сиртни тоблаш.
- Цементитлаш.
Ҳажмий тоблаш илгари асосий термик ишлов бериш турларидан саналган. Ҳажмий тоблашда юқори қаттиқликка эга юзаларда ўзак қисмнинг юмшоқлиги сақланмайди – тиш ҳамма ҳажм бўйича юқори қаттиқликка - (45...55)НRС эришади. Ҳажмий тоблаш учун углерод миқдори 0,35...0,5% бўлган углеродли ва лигерланган пўлатлар (45, 40Х, 40ХН ва бошқалар) ишлатилади. Ҳозирда бу усул бошқа термик ишловларга ўз ўрнини бўшатиб берган.
Сиртни тоблаш. Асосан юқори частотали токлар билан қиздириш орқали амалга оширилади. Материалнинг сирт қатламлари қисқа вақт, яъни 20...50 секунд давомида қизиганлиги учун тишлар деярли шакли ўзгаришга учрамайдилар. Шунинг учун жилвирлаш амалиётини амалга оширмаслик мумкин. Бироқ аниқлик даражаси 1..1,5 га камаяди. Ғилдираклар материали – 40Х, 40ХН, 35ХМ пўлатлари бўлиб, таркибида нром Х< 1%, никел Н 1%, молибден М1% каби лигирловчи элементлар мавжуддир.Тишларни сирт тоблаш тишлар асосидаги ботиқликни ҳам қамраб олиши лозим. Акс ҳолда , ишқаланиб ейилиш чидамлигини ва уваланишга қаршиликни оширсада , тиш тубида кучланишлар жамланишини ҳосил қилгани учун тишларнинг эгилишдаги мустаҳкамлигини камайтиради. Цементитлаш. Углерод миқдори 0,3 % кам бўлган пўлатларнинг сиртини углерод билан тўйинтириш ва тоблашдир. У тишлар сирти қатламининг катта қаттиклик (Н= 56…63 HRC) ва кўтарувчанлик қобилиятини ҳамда агар цементитланган қатлам тиш ботиқлигини кейинги жилвирланишида олинмаса жуда юқори эгилиш мустаҳкамлигини таъминлайди. Зарбий юкланишлар остида ишлатиладиган маъсулиятли тишли ғилдираклар учун хромникелли 12ХН3А, 20ХНМ, 18Х2Н4МА, 20Х2Н4А ва никелсиз 18ХГТ, 25ХГТ,15ХФ (бу ерда: Г- марганец, Т- титан, Ф- ванадий, харфий ифодалардан кейин рақамлар- легирловчи элементларнинг фоизи, А- юқори сифатли пўлат) пўлатлар ишлатилади. Цементитлаш ва тоблаш шевинглашдан сўнг тишларнинг эгилишга мустаҳкамлигини уч маротабагача оширади.Цементитланган қатлам нинг қалинлиги тахминан 0,3 м (модул) га теннг.1 мм чуқурликкача цементитлаш учун уч соатгача вақт сарф бўлади. Мисол учун, тиш модули m=4 mm бўлса, цементитланган қатлам чуқурлиги 1,2 мм бўлиши керак, цементитлаш вақти эса 3,5 соат атрофида бўлади. Download 313.87 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling