Конуссимон тишли узатмалар. Қия ва айлана тишли конуссимон
Download 313.87 Kb.
|
Konussimon tishli uzatmalar. Qiya va aylana tishli konussimon uzatmalar
- Bu sahifa navigatsiya:
- Лазерли тоблаш
- Пластмасса тишли ғилдираклар.
- Рухсат этилган жоиз кучланишлар. Толиқишга ҳисоблашдаги жоиз контакт кучланишлар.
Нитроцементитлаш- сирт қатламларини газли мухитда углерод ва азот билан тўйинтириб, сўнгра маълум маромда тоблаш жараёнидир. Бу усул сирт қатламларининг юқори мустаҳкамлигини, ейилишга чидамлилигини ва қадалишга қаршилигини оширади, (0,3..0,8)мм қалинликдаги юпқа қатламнинг қаттиқлиги 60...63 НRС гача яхшиланади, тоб ташлашнинг камайиши жилвирлашни тақазо этмайди. Нитроцементитлаш оммавий ишлаб чиқаришда қулай ҳисобланиб, умумий вазифадаги редукторларда, автомобилсозликда ва бошқа соҳаларда кенг тарқалган. 25 ХГМ, 25ХГТ каби лигерланган пўлатлардан тайёрланган деталлар нитроцементитланиши мумкин.
Азотлаш – бу сирт қатламларни азот билан бойитиш бўлиб, юқори қаттиқлик Н=(700-950)HV ёки (58...65) HRC ва ейилишга чидамлиликни таъминлайди.Тайёр деталлар учун кейинги тоблашсиз азотлаш тадбири бажарилади. Азотлаш учун ғилдираклар материал сифатида молибденли 38Х2МЮА (Ю- алюминий), 38ХВФМА, 38ХЮА, алюминсиз 40ХФА, 40ХНА, 40Х каби пўлатлар танланади.Азотлаш жуда узоқ вақт давом этадиган жараёндир: (0,25...0,6) мм қалинликни олиш учун 20...60 соат вақт сарф бўлади.Азотлашдан сўнг кичик тоб ташлашга боғлиқ равишда тишларни жилвирлаш тадбири амалга оширилмайди. Лазерли тоблаш- бу усулдаги тоблаш 64HRC гача юза қаттиқлигини таъминлайди, лигерланган пўлатларни талаб этмайди, амалда тишларни тоб ташлаши кузатилмайди. Тишли ғилдиракнинг уваланиши ёҳуд тишнинг қадалиши кутилаётган маҳаллий қисмини яхшилаш учунгина қўлланилмоқда. Пластмасса тишли ғилдираклар. Тишли ғилдиракларни тайёрлаш учун пластмассалардан текстолит, лигнофол, капрон, капролон, полиформалдегид, фенилон ва бошқалар тавсия этилади. Рухсат этилган жоиз кучланишлар. Толиқишга ҳисоблашдаги жоиз контакт кучланишлар. Контакт кучланишларнинг циклик равишдаги таъсирида толиқишга ҳисоблаш циклик нормал ва уринма кучланишлар каби толиқиш эгри чизиқларига асосланади. 16. 5- расм. Толиқиш эгри чизиғининг тасвири. Бундай эгри чизиқлар тишли ғилдирак намуна- ўхшашларини инаш асосид олинади. 16.5- расмда толиқиш эгри чизиғи яримлогарифмик координаталарда қурилган: Н -циклнинг максимал кучланиши(чидамлилик чидамлилик чегараси; NH - циклнинг асос сони (толиқиг эгри чизиғи синиш Н ZH S H Бу ерда, коэффициенти. SH - хавфсизлик коэффициенти; ZH - умрбоқийлик Download 313.87 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling