«корхона иқтисодиёти» фани бўйича муаммоли маъруза матнлари 5520600 «Машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чиқариш жиҳозлари ва уларни автоматлаштириш»


МАЪРУЗА № 7 ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ИЛМИЙ ТЕХНОЛОГИК ТАЙЁРЛАШ


Download 0.83 Mb.
bet10/38
Sana07.02.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1174238
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   38
Bog'liq
Корхона иктисодиёти

МАЪРУЗА № 7 ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ИЛМИЙ ТЕХНОЛОГИК ТАЙЁРЛАШ

Режа:


  1. Ишлаб чиқаришни технологик тайёрлаш - корхонадаги илмий техник тараққиёт омили.

  2. Конструкторлик хужжатлари тизими.

  3. Технологиг хужжатлари тизими.

  4. Ишлаб чиқаришни технологик тайёрлаш тизими.

Таянч иборалар


Режа, прогнозлаш, методологик асослар.корхона режаси, дастури.
бизнес режа.унга қўйиладиган талаблар.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:


1. И.А.Каримов. “Узбекистон ХХI асрга интилмокда Т-1999 й.
2. Улмасов У. Иқтисодий назария.
3. Берет И., Ревентлеу П. Экономика фирмқ: Учебник-М Вқсшая школа 1994
4. Жахон иқтисодиёти ХХ ва ХХ1 асрлар бўсағасида.Т-1998 й.
5. Ю.Т. Додобоев “Корхона иқтисодиёти” Ўқув қўл. Андижон 2002 й.
6. В.М. Семёнов “Экономика предприятия” Учеб.пос. М:2000 й



  1. Ишлаб чиқаришни технологик тайёрлаш - корхонадаги илмий техник тараққиёт омили.

Ишлаб чиқаришни илмий-технологик тайёрлаш – бу меъёрий-техник тадбирларни комплекси бўлиб, ишлаб чиқариш ва махсулотни ишлаб чиқаришга қўйишни конструкторлик ва технологик тайёрлашни кўзда тутади. Меърий-техник тадбирлар комплекси куйидаги босқичларни ўз ичига олади.
Тажриба-конструкторлик ишлари босқичи – технологик жараёнларни ишлаб чиқариш ва такомиллаштириш, асосий буюм учун чизмалар, технологик жихозлар, ностандарт ускуналар, сифатни назорат қилиш ва махсулотни синаш, уни қадоклаш, жойлаш.
Тажриба-конструкторлик ишлари (ТКИ) босқичи келажакда ишлаб чиқариладиган махсулотни техник даражасини шакллантиришда катта рол ўйнайди. Бу ерда янги техникани асосий техник параметрлари ва конструкторлик ечимлари аниқланади.
Ишлаб чиқаришни илмий-технологик тайёрлаш даражаси кўплаб омилларга боғлиқ. Уларни куйидаги техник, иқтисодий, ташкилий ва ижтимоий жихатларга эга гурухларга ажратиш мумкин.
Техник омиллар – намунавий ва стандарт технологик жараёнларни ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш, технологик жихозларни стандартлаштирилган ва унификацияланган воситаларидан фойдаланиш; технологик жихозларни лойихалашнинг автоматлаштирилган тизимини қўллаш; в.х.к.
Иқтисодий омиллар – ишлаб чиқаришни технологик тайёрлашнинг босқичлари бўйича олдиндан молиялаштириш; имтиёзли кредитларни тайёрлаш; Янги техникани ўзлаштиришни раьбатлантириш фондини ташкил этиш.
Ташкилий омиллар – ишлаб чиқаришни ихтисослаштиришнинг ривожлантириш ва чуқурлаштириш; технологик жараёнлар ва технологик жихозларни, ностандарт ускуналарни тажриба натижалари бўйича тайёрлаш сифатини аттестациялаш; в.х.к.
Ижтимоий омиллар – ижрочилар малакасини ошириш; мехнат шароити, ижтимоий сохани ривожлантириш, жамоадаги технологик мухитни яхшилаш, мақсадида ишлаб чиқариш ва ёрдамчи жараёнларни механизациялаш ва автоматизациялаш. Илмий технологик тайёргарлик жараёни меъёрлар асосида ишларни олиб боришни кўзда тутади. Ушбу меъёрлар уларга тааллуқли стандартлар тизимида белгиланади.

  1. Конструкторлик хужжатлари тизими.

Хозирги кунда 25 тадан ортиқ тармоқлараро ҳужжатлар тизими қўлланилади.
Саноат ишлаб чиқаришини самарадорлигини қуйидагилар таъминлайди:

  • Давлат стандартлар тизими;

  • Ягона конструкторлик ҳужжатлар тизими (ЯКҲТ);

  • Ишлаб чиқаришни технологик тайёрлашнинг ягона тизими;

  • Ягона технологик ҳужжатлар тизими;

  • Ўлчовлар бирлигини таъминловчи ягона тизим;

  • Меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими;

  • Маҳсулотни ишлаб чиқаришга қўйиш ва ишлаб чиқиш.

Техник ускуналарни ишлаб чиқиш учун аттестациядан ўтган якунланган конструкторлик ва технологик ҳужжатлар, технологик жихозлар воситалари ва ижрочи ходимлар зарур. Бу ЯКХТ ёрдамида амалга оширилади.
ЯКҲТ – бу давлат стандартлари комплекси бўлиб, қуйидагиларни белгилайди: ягона қоида ва низомлар (конструкторлик хужжатларини тайёрлаш ва расмийлаштириш бўйича). ЯКҲТ да қуйидаги қоида ва низомлар кўзда тутилган. Уларда ишлаб чиқариш унумдорлигини ошириш кўзда тутилган; чизма техник ҳужжатларни сифатини яхшилаш; чизма техник ҳужжатлар билан ташкилот ва корхоналар ўртасида алмашувни амалга ошириш; конструкторлик ҳужжатларини тузишни соддалаштириш.



  1. Технологиг хужжатлари тизими

Конструкторлик ҳужжатларини ишлаб чиқилгандан сўнг технологик ҳужжатларни тайёрлашга киришилади. Бунда иккита асосий масала ҳал этилади: информацион ва ташкилий.


ТҲТ да қуйидагилар кўзда тутилади. Намунавий технологик жараёнларни қўллаш. Бу ерда намунавий технологик жараён деганда кўп марта қўлланиладиган жараёнлар учун тузилган ҳужжат ҳисобланади. Яъни бир хил жараёнлар, бир турдаги ускуналар ва жиҳозлар учун.
Технологик жараёнларни ягоналаштириш жараёни – бу қуйидаги ишлардан ташкил топади. Маҳсулот ишлаб чиқаришдаги технологик жараёнлар таҳлили ва тизимлаштирилиши. Бир гуруҳ деталлар учун умумий намунавий технологик жараён қуйидагилардан ташкил топади.

  1. Уни асосига мавжуд бўлган аниқ бир детални тайёрлаш технологик жараёни асос қилиб олинади. У оптимал вариантни танлашда қўйилган талабларга кўпроқ мос келиши керак.

  2. Технологик жараён янгидан ишлаб чиқарилиши мумкин.

4) Ишлаб чиқаришни технологик тайёрлаш тизими.

ЯТҲТ талаблари асосида технологик ва конструкторлик ҳужжатларини расмийлаштириш маълумотларни тизимлаштиришга ва бошқа босқичдаги ишларга ўтишга имкон яратади – яъни давлат стандартлари комплексини яратиш. Ишлаб чиқаришни технологик тайёрлаш (ИЧТТ) – бу ўзаро боғлиқ бўлган илмий техник жараёнлар йиғиндиси бўлиб, корхонани режалаштирилган даврда технологик тайёрлигини таъминлайди.


Ишлаб чиқаришни технологик тайёрлаш ягона тизими (ИЧТТЯТ) – бу давлат стандартларида белгиланган ишлаб чиқаришни технологик тайёлашнинг ташкил этиш ва бошқариш тизимидир.
ИЧТТЯТ нинг асосий мақсади – бу барча турдаги ишлаб чиқаришни белгиланган сифат даражасидаги маҳсулотни ишлаб чиқаришга эришиш учун керакли шарт шароитларни таъминлайди. Бунда оптимал муддатлар минимал меҳнат сарфи, моддий ва молиявий харажатларга эришиш шарти қўйилади.
ИЧТТЯТ нинг таркиби қуйидаги икки омил бирлигида аниқланади: ишлаб чиқаришни технологик тайёрлашнинг функционал таркиби ва ундаги ҳал этилаётган масалалар даражаси. ИЧТТ масалалари барча босқичларда ҳал этилади ва қуйидаги 4 функциялар бўйича гуруъланади: буюмлар конструкциясини технологик жиъатдан оптималлигини таъминлаш; технологик жараёнларни ишлаб чиқиш; технологик таъминлаш воситаларини ишлаб чиқиш ва лойиҳалаш; ишлаб чиқаришни технологик тайёрлашни ташкил этиш ва бошқариш. ИЧТТЯТ нинг асосини қуйидагилар ташкил этади:

  • ИЧТТ ни циклини таркибий – тизимли таҳлил қилиш;

  • Технологик жараёнларни стандартлаштириш ва намунали ҳолга келтириш;

  • Технологие жиҳозлар ва инструментларни стандартлаштириш;

  • Конструкциялар стандарт элементларидан ускуналарни агрегатлаштириш.

ИЧТТ нинг юқори самарадорлигига стандартлаштириш ва унификациялашни амалга оширмай эришиб бўлмайди.

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling