«корхона иқтисодиёти» фани бўйича муаммоли маъруза матнлари 5520600 «Машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чиқариш жиҳозлари ва уларни автоматлаштириш»


Download 0.83 Mb.
bet9/38
Sana07.02.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1174238
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   38
Bog'liq
Корхона иктисодиёти

Эа = НД/К
Саноатни тармоқлари, корхоналар қурилиш объектлари бўйича капитал қўйилмалар нисбий иқтисодий самарадорлиги бўлиб, уларни ўзини оқлаш муддати хисобланади (Ток) ёки капитал қўйилмаларнинг самарадорлик коэффициенти (Е). Уларни қуйидаги формулалар орқали аниқлаш мумкин:
А) тармоқлар ва хўжалик бирлашмалари учун
Ток = К/(П1-По)
Е = (П1-По)/К
Бу ерда: К-капитал қўйилмаларнинг режалаштирилган давр учун хажми;
П1-режалаштирилга даврнинг охирги йилидаги фойда;
По-таянч йилдаги фойда.
Б) объектлар қурилиши ва алохида тадбирлар техник иқтисодий муаммолар
учун:
Ток = К/(Ц-С)
Е = (У-С)/К1
Бу ерда: Ток-ўзини оқлашнинг хисобий муддати;
К1-қурилаётган объектнинг смета бахоси;
У-корхона нархларида бирйиллик ишлаб чиқарилган махсулот
қиймати;
С-лойихада кўрсатилган тайёр махсулотнинг таннархи.
Капитал қўйилмалар самарадорлиги турт босқичда шаклланади: капитал қўйилмаларни режалаштириш; капитал қурилиши, қурилиш ишлаб чиқариши, янги фойдаланишга топширилган қувватлар ва техник-иқтисодий кўрсаткичларни ўзлаштиришни лойихалаш.
Режалаштириш босқичи – бу тармоқлар, капитал қўйилмалар таркибини такомиллаштириш, уларни биринчи навбатда саноатни илғор тармоқларини ривожлантиришга, капитал қўйилмаларни корхонани техник қайта жихозлашга, уларни кенгайтириш ва кенгайтиришга нисбий улушини оширишга йўналтириш; режалаштириш даврида фойдаланишга топшириладиган, объектларда капитал қўйилмаларни концентрациялаш; ишлаб чиқариш кучларини оқилона жойлаштириш каби масалаларни кўриб чиқади.
Саноат қурилишини лойихалаш босқичи – фан ва техника ютукларини кенг тадбиқ этиш; типик (типовой) лойихалардан кўпроқ фойдаланиш; лойихалашда комплектлик тамойилига кўпрок таяниш; қурилиш конструкциялари элементларини унификациялаш.
Саноат корхоналарини қурилиши босқичи – қурилиш ишлаб чиқаришини хар томонлама индустриализациялаш; ҚМИ (қурилиш монтаж ишлари) технологиясини такомиллаштириш; қурилишда ихтисослаштириш даражасини ошириш; қурилиш сифатини ошириш; қурилиш ишлаб чиқаришининг иқтисодий раьбатлантириш тизими, режалаштириш ва бошқаришни такомиллаштириш.
Ўзлатириш учун саволлар

  1. Инвестициялар хақида тушунча ?

  2. Инвестииялар зарурати айтиб беринг?

  3. Капитал қўйилмалар нимани ифодалайди?

  4. Айланма маблағларни айтиб беринг?

  5. Капитал қўйилмаларнинг иқтисодий самарадорлиги қандай топилади?


Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling