«корхона иқтисодиёти» фани бўйича муаммоли маъруза матнлари 5520600 «Машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чиқариш жиҳозлари ва уларни автоматлаштириш»


Маъруза № 6 Саноат корхоналаридаги инвестицион фаолият


Download 0.83 Mb.
bet8/38
Sana07.02.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1174238
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   38
Bog'liq
Корхона иктисодиёти

Маъруза № 6 Саноат корхоналаридаги инвестицион фаолият
Режа:

  1. Асосий фондларни яратишда инвестицияларни тутган ўрни.

  2. Капитал қўйилмаларнинг таркиби ва тузилиши.

  3. Капитал қўйилмаларни режалаштириш.

  4. Капитал қўйилмаларнинг иқтисодий самарадорлиги ва уларни ошириш йўллари.

Таянч иборалар


Инвестиция.асосий фондлар, капитал қўйилмалар, уларни таркиби ва тузилиш,ўзини оқлаш муддати

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:


1. И.А.Каримов. “Узбекистон ХХI асрга интилмокда Т-1999 й.
2. Улмасов У. Иқтисодий назария.
3. Берет И., Ревентлеу П. Экономика фирмқ: Учебник-М Вқсшая школа 1994
4. Жахон иқтисодиёти ХХ ва ХХ1 асрлар бўсағасида.Т-1998 й.
5. Ю.Т. Додобоев “Корхона иқтисодиёти” Ўқув қўл. Андижон 2002 й.
6. В.М. Семёнов “Экономика предприятия” Учеб.пос. М:2000 й

  1. Асосий фондларни яратишда инвестицияларнинг тутган ўрни.

Инвестициялар - бу узоқ муддатларга маблағларни мамлакат ичида ва чет давлатларда жойлаштиришдан иборат. Уларнинг мақсади мавжуд корхоналарни модернизациялаш, янги корхоналарни барпо этиш, янги техника ва технологияларни ўзлаштириш, ишлаб чиқариш ва фойда миқдорини ошириш.


Инвестор – бу хусусий тадбиркор, ташкилот ёки давлат. У бевосита узоқ муддатларга капитал маблағларни фойда олиш мақсадида қайсидир ишга сарфлайди.
Капитал қўйилмалар – бу асосий фондларни тиклаш ва янгилашга ўйналтирилга моддий, мехнат ва пул маблағлари харажатларидир. Шунингдек бошқа манбаoларга – амортизация фонди киради. Капитал қўйилмаларнинг асосий қисми капитал қурилишига йўналтирилади.
Замонавий инвестицион сиёсатнинг асосий мақсади – бу иқтисодиётни инвестициялар орқали ривожлантириш йўлига ўтказишдан иборат, кейинчалик харажатларни қисқартириш, ишлаб чиқариш потенциалини экстенсив ўсишини таъминлаш, мавжуд ишлаб чиқариш фондларидан интенсив фойдаланишга қўйилмаларни ошириш.
Капитал қўйилмалар – бу иқтисодий категория бўлиб, режага асосан ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш, шунингдек ижтимоий объектларни тиклашга йўналтирилаётган ресурслар қийматини акс эттиради. Бунда жонли мехнат сифатида капитал қурилишида ва лойиха қидирув ишларида банд бўлган ходимлар маехнати хисобга олинади. Моддий кўринишдаги мехнат сифатига – қурилиш материаллари, конструкциялар ва буюмлар, машиналар, механизмлар, ускуналар, транспорт воситалари, шунингдек техник хужжатлар, ишларни амалга ошириш бўйича ташкил этиш усуллари.

2) Капитал қўйилмаларнинг таркиби ва тузилиши.


Капитал қўйилмалар қуйидаги асосий элементлардан ташкил топади:
- қурилиш-монтаж ишларига кетган харажатлар (ҚМИ), яъни янги бино ва иншоотларни тиклаш, қурилиш майдонини ўзлаштириш, тайёрлаш ва қурилишни режалаштириш бўйча ишлар, шунингдек технологик ва бошқа турдаги ускуналарни монтаж қилиш;
- лойиха-қидирув ишларига, қурилаётган корхона дирекциясини ва техник назоратини, кадрларни тайёрлаш ва қайта таёрлаш каби масалаларни молиялаштиришга кетган харажатлар ва б.
Капитал қўйилмаларни турли хил хусусиятларига асосан уларни қуйидагича таснифлаш мумкин: тармоқлар бўйича, худудий, технологик ва мулкчилик шакллари бўйича. Капитал қўйилммаларини тармоқлар бўйича тақсимланиши уни тармоқлар бўйича таснифини ифодалайди. Уни такомиллаштириш капитал қўйилмаларни саноатни илғор тармоқларини ривожлантиришга йўналтириш орқали амалга оширилмоқда.
Ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда биринчи даражали ахамиятни капитал қўйилмаларни технологик таркибини яхшилаш эгаллайди. Яъни уларни асосий таркибий қисмлари ўртасида тақсимланиши: ҚМИ учун харажатлар, ускуналар, машиналар, механизмлар, инструментлар, инвентарлар қиймати.
Капитал қўйилмалар таркибида ускуналар, шунингдек ишлаб чиқариш иншоотлари улушини ҚМИ харажатларига нисбатан ўсиб бориши махсулот бирлигига тўғри келадиган нисбий капитал қўйилмаларни пасайишига имкон беради ваш у билан бирга уларни иқтисодий самарадорлигини оширади. Технологик таркибни ўзгаришига қуйидаги омиллар таъсир этади: технологик ускуналар оьирлиги ва габаритларини пасайиши, улрни қувватини, унумдорлигини ортиши, корхоналарни оқилона қурилиши. Буларни бари ҚМИ смета қийматини пасайишига олиб келади, ишлаб чиқариш майдонларида ускуналар миқдорини кўпайишига, ишлаб чиқаришни механизациялаш ва автоматлаштириш даражасини ортишига. Капитал қўйилмаларни такрор ишлаб чиқариш таркиби – бу уларни, асосий фондларни такрор ишлаб чиқариш бўйича тақсимланиши: янги қурилиш, реконструкция, мавжуд корхоналарни кенгайтириш, модернизациялаш, техник жихатдан қайта жихозлаш.
Реконструкция – бу мавжуд ишлаб чиқаришни янги техника ва технологиялар қўллаш орқали тубдан ислох қилиш жараёнидир.
Техник қайта жихозлаш – бу ишлаб чиқаришни айрим бўлинмалари техник даражасини ошириш, замонавий талабларга мослаш жараёнидир. Бунга асосий ишлаб чиқариш фондларини янгилаш, такомиллаш орқали эришилади.
Капитал қўйилмаларни мулкчилик турлари бўйича тақсимланиши: давлат, ижара, хиссадорлик, бошқа жамоа корхоналарида, кооператив ва х.к. тегишли сармоялар улушидан иборат.
Ушбу тамойилларга асосан капитал қурилиши режаларини тузишда капитал қўйилмаларни биринчи навбатда қуйидагиларга йўналтириш лозим:
- илмий техникавий тарақиётни тезлаштиришни ва барча тармоқлардаги техникавий даражани оширишни таoминловчи тармоқларга;
- янги техника ва технологияларни жорий этиш, модернизациялаш, эскириб қолган ускуналарни янгилаш, корхоналарни кенгайтириш хисобига уларни ишлаб чиқариш қувватларини оширишга.
Саноатда капитал қурилиш режаси тармоқлар ва корхоналар бўйича қуйидаги бўлимлардан ташкил топади:

    1. Ишлаб чиқариш қувватлари ва асосий фондлар ишга тушириш бўйича режавий топшириқлар.

    2. Капитал қўйилмалар хажми, уларни йўналиши ва таркиби.

    3. Қурилишлар ва объектлар титул рўйхатлари.

    4. Лойиха қидирув ишлари режаси.

    5. Қурилиш ишлаб чиқариш ва уни моддий техник базасини ривожлантириш режаси.

    6. Капитал қўйилмалар самарадорлигини техник иқтисодий асослаш.

Титул рўйхатларда ишлаб чиқариш қувватларини ва асосий фондларни фойдаланишга топшириш ва капитал қўйилмаларни қурилиш ва объектлар бўйича йўналтириш аниқ кўрсатилади. Титул рўйхатларда хар бир объектнинг тўлиқ тавсифи келтирилади.
Капитал қўйилмалар ва ҚМИ режалари таққосланадиган нархларда ишлаб чиқилади. Капитал қурилиши режалари: жорий, истиқбол режаларига бўлинади.
Истиқбол режаларда тармоқлар ривожланишининг асосий йўналишлари узоқ муддатларда акс эттирилади. Жорий режалар истиқбол режа асосида бир йил, квартал, ой учун аниқ иш дастурини белгилайди.
Ишлаб чиқариш қувватларини фойдаланишга топшириш режаси натура ва пул ифодасида тузилади.
4. Капитал қўйилмаларнинг иқтисодий самарадорлиги ва уларни ошириш йўллари.

Капитал қўйилмалар иқтисодий самарадорлиги аввало эришилган иқтисодий натижада ифодаланади. Бундай иқтисодий натижага – ишлаб чиқариш қувватлари ва асосий фондларнинг кўпайишини киритиш мумкин. Шунинг учун капитал қўйилмалар самарадорлиги уларни миқдорини ўсиш хисобига олинган натижалар билан таққослаш орқали аниқланади.


Халқ хўжалиги, унинг тармоқлари бўйича капитал қўйилмалар абсолют иқтисодий самарадорлиги (Эа) – бу миллий даромадни ўсишини (НД) ўша даврга тўғри келадиган капитал қўйилмаларга (К) нисбатан аниқланади:

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling