«корхона иқтисодиёти» фани бўйича муаммоли маъруза матнлари 5520600 «Машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чиқариш жиҳозлари ва уларни автоматлаштириш»
Маъруза №5 Корхона фаолиятини режалаштириш ва прогнозлаш
Download 0.83 Mb.
|
Корхона иктисодиёти
Маъруза №5 Корхона фаолиятини режалаштириш ва прогнозлаш.
Режа: Режалаштиришнинг методологик асослари. Корхона (фирма) нинг ривожланиш режасини асосий бўлимлари ва кўрсаткичлари. Ишлаб чикариш дастурини ишлаб чикиш. Бизнес режанинг мазмуни ва ишлаб чиқиш тартиби. Лойихаларни асослаш бўйича халкаро амалиёт. Таянч иборалар Режа, прогнозлаш, методологик асослар.корхона режаси, дастури. бизнес режа.унга қўйиладиган талаблар. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР: 1. И.А.Каримов. “Узбекистон ХХI асрга интилмокда Т-1999 й. 2. Улмасов У. Иқтисодий назария. 3. Берет И., Ревентлеу П. Экономика фирмқ: Учебник-М Вқсшая школа 1994 4. Жахон иқтисодиёти ХХ ва ХХ1 асрлар бўсағасида.Т-1998 й. 5. Ю.Т. Додобоев “Корхона иқтисодиёти” Ўқув қўл. Андижон 2002 й. 6. В.М. Семёнов “Экономика предприятия” Учеб.пос. М:2000 й Режалаштиришнинг методологик асослари. Режалаштириш методологиясини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари бу – режаларни илмий-техник ва хисобий-иқтисодий асослаш; илғор техник-иқтисодий меoёрлар тизимини кенг миқёсда қўллаш ва баланс хисоблар меoёрларини қўллаш; ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш мақсадида кўрсаткичлар тизимини янада яхшилашдан иборатдир. Корхонанинг ривожлантириш режаларини асослаш илғор техник-иқтисодий меoёрлар тизими асосида амалга оширилади. Меoёр – бу бир бирликдаги махсулотни ишлаб чиқариш учун максимал миқдрдаги хом ашё материаллари, ёқильи, энергия ва х.к. ларни сарфини чекловчи кўрсаткич хисобланади. Меoёрий кўрсаткич – бу нисбий ўлчов. У мехнат қуролларидан фойдаланиш даражаси, мехнат предметларидан фойдаланиш даражаси, уларни махсулот ўлчов бирлигига тўғри келган сарфини ифодалайди ва х.к. Меoёрларни ишлаб чиқишни такомиллашган усулларидан бири бу - хисобий-аналитик усулдир, унга кўра меoёрлар ва меoёрий кўрсаткичлар техник жихатдан хар томонлама ишлаб чиқариш холатини танқидий тахлил қилиш орқали асосланади. Меъёрлар асосига режалаштирилган даврдаги ишларни техник-иқтисодий ва ташкилий шароитлари жойлаштирилади. Техник-иқтисодий меъёр ва меъёрий кўрсаткичлар қуйидаги асосий гурухлар бўйича ишлаб чиқилади: - жонли мехнат сарфи меъёрлари; - моддий харажатлар меъёрлари; - мехнат қуролларидан фойдаланиш меъёрий кўрсаткичлари; Режалаштиришда қўлланиладиган кўрсаткичлар қуйидагиларга бўлинади: миқдорий, сифат, хажм бўйича ва нисбий. Миқдорий кўрсаткичлар режада абсолют миқдорлар билан ифодаланади. Уларга қуйидагилар киради: ялпи ва товар махсулоти хажми, сотув хажми, ишловчилар сони, ишчилар сони, иш хақи фонди, фойда миқдори ва бошқалар. Сифат кўрсаткичлари нисбий қийматга эгадир. Улар ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлигини ифодалайди, шунингдек унинг айрим омилларини. Бу мехнат унумдорлигининг усиши, махсулот таннархининг пасайиши ва бошқалар. Хажмий кўрсаткичлар ишлаб чиқаришни умуман олганда абсолют кўрсаткичларин белгилайди. Нисбий кўрсаткичлар икки ёки бир неча ўзаро боьланган кўрсаткичлар нисбатини белгилайди. Масалан махсулот ўлчов бирлигига тўғри келадиган металл сарфи ва бошқалар. Режавий кўрсаткичларни саноатда ўлчаш учун натурал, мехнат ва қиймат ўлчовлари қўлланилади. Натурал ўлчовлар ишлаб чиқариш хажмини ва моддий ресурсларни режалаштиришда қўлланилади. Мехнат ўлчовлари, одатда вақт сарфи меoёрларида ифодаланади ва мехнат унумдорлигини ўлчашда фойдаланилади, шунингдек мехнатга хақ тўлаш ва бошқалар. Товар-пул муносабатлари шароитида қиймат ўлчовлари мухим ахамиятини сақлаб қолади. Улар ёрдамида саноатнинг ривожланиш сурoатлари ва пропорциялари аниқланади, шунингдек режани барча бўлимлари ўзаро боьланади. Корхона (фирма) нинг ривожланиш режасини асосий бўлимлари ва кўрсаткичлари. Корхонани ривожлантириш режаси қуйидаги асосий бўлимларни ўз ичига олади: - саноат махсулотларини ишлаб чиқариш режаси; - фан ва техникани ривожлантириш режаси; - ишлаб чиқаришни иқтисодий самарадорлигини ошириш режаси; - капитал қурилиш ва капитал қўйилмалар режаси; - моддий-техник таoминот режаси; - мехнат ва кадрлар бўйича режа; - махсулотни сотиш ва ишлаб чиқариш харажатлари бўйича режа; - молиявий режа; - корхона жамоасини ижтимоий ривожлантириш режаси; - атроф мухитни мухофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш режаси. Корхона ривожланиш режасини марказий бўлими бу – махсулот ишлаб чиқариш режасидир. Унда алохида махсулот турлари бўйича қиймат миқдорида ишлаб чиқариш топшириқлари белгиланади, шунингдек унинг сифатини янада ошириш кўзда тутилади. Ушбу режани мухим қисми бу – Фан ва техникани ривожлантириш режасидир. Унинг мухим ахамияти - илмий-техник тараққиётни тезлаштиришдан иборат. Шунинг учун унга илмий-тадқиот ишларни амалга ошириш бўйича тадбирлар киритилади. Уларда янги турдаги махсулотни ўзлаштириш, илғор технологияни ишлаб чиқаришга тадбиқ этиш, ишлаб чиқаришни механизациялаш ва автоматлагтириш, мехнатни илмий ташкил этиш каби масалалар хал этилади. Ишлаб чиқаришни ривожлантириш режасида қуйидаги мухим масала кўриб чиқилади: ишлаб чиқаришни иқтисодий самарадорлигини ошириш, яъни асосий фондлар, айланма маблағлар, капитал қўйилмалар ва моддий ресурслардан оқилона фойдаланиш. Капитал қурилиш режасида янги корхоналарни барпо этиш, мавжуд корхоналарни кенгайтириш ва реконструкциялаш (корхонани жихозларини замонавий турига алмаштириш) каби масалалар кўриб чиқилади. Ишлаб чиқариш харажатлари бўйича режа махсулот иўлаб чиқариш ва уни сотиш режасига асосан тузилади. Бунда бошқа режа бўлимларида кўзда тутилган фан ва техника ютуқларни ишлаб чиқаришга тадбиқ этиш каби масалалар хисобга олинада. Молиявий режада мухим молиявий кўрсаткичлар белгиланади. Яъни шахсий айланма маблағларнинг хисоби ва уларни айланувчанлик кўрсаткичини ошириш; асосий ишлаб чиқариш фондларини барпо этиш ва улардан фойдаланиш, фойда бўйича топшириқлар. Молиявий режанинг асосий қисми бу – кредитлар режасидар. Корхона жамоасини ижтимоий ривожлантириш режасида қуйидаги тадбирлар кўзда тутилади. Жамоанинг ижтимойи ривожлантириш билан боғлиқ масалалар, шунингдек корхона жамоаси билан боғлиқ бошқа актуал масалалар. Атроф мухитни мухофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш режаси мухим ахамиятга эга. Унда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва атроф мухитни мухофаза бўйича тадбирлар ишлаб чиқилади. Бунда қуйидаги масалалар кўриб чиқилади: сув хавзаларидан фойдаланиш, ер ресурсларидан фойдаланиш, атмосферани ифласланишини олдини олиш ва моддий ресурслардан оқилона фойдаланиш. Ишлаб чикариш дастурини ишлаб чикиш. Корхонани ривожлантириш режасини мухим бўлимларидан бири бу – ишлаб чиқариш дастуридир ёки махсулот ишлаб чиқариш режаси. Ишлаб чиқариш дастури қуйидаги кўрсаткичлар билан ифодаланади: товар махсулотини ишлаб чиқариш сурoатларини ошириш, асосий махсулот турларини ишлаб чиқариш бўйича натурал кўрсаткичлар, махсулот сифати кўрсаткичларини хисобга олган холда. Режада махсулот хажмини қиймат миқдорида аниқлаш учун саноат махсулотларини ишлаб чиқариш режаси асос бўлиб хизмат қилади. Бундай қийматлар қуйидаги ўлчов бирликларидан иборат бўлиши мумкин: тонна, метр, киловатт.соат, дона ва х.к. Махсулот ишлаб чиқариш режасининг ажралмас қисми бўлиб махсулот сифатини ошириш бўйича топшириқлар хисобланади. Махсулот ишлаб чиқариш режаларида замон талабига жавоб бермайдиган буюмлар ва махсулотларни ишлаб чиқаришдан четлатиш масаласи кўриб чиқилади. Яъни бозор муносабатлари шароитида корхона рақобатбардошлигини таъминлаш мақсадида эскириб қолган махсулотлар, ишлаб чиқариш воситаларини алмаштириш зарур. Ишлаб чиқариш дастурида қиймат кўрсаткичларига қуйидагилар киради: махсулот сотиш хажми, шу жумладан товар ва ялпи махсулот. Сотилаётган махсулот хажми бўйича корхона ва бирлашмалар, тармоқлар, ишлаб чиқари-хўжалик фаолиятига бахо берилади. Сотилаётган махсулот хажми режада сотиш учун мўлжалланган ва режалаштирилган даврда унга хақ тўлаш зарур бўлган махсулотлар қиймати бўйича аниқланади. Товар махсулоти хажми режада тайёр буюм (сотиш учун мўлжалланган), ярим тайёр махсулотлар (ёрдамчи ишлаб чиқаришда тайёрланган), саноат ишларини қиймати ички эхтиёжга қаратилган. Ялпи махсулот хажми қуйидагиларни ўз ичига олади: ушбу даврда бажарилиши лозим бўлган барча ишлар хажми. Соф махсулот хажми товар махсулоти хажмидан товар махсулотига кетган моддий харажатларни ва асосий фондлар амортизацияси миқдорини айриш орқали аниқланади. Бахоловчи кўрсаткичлар ичида энг мухимлари бу: ялпи фойда; шартли соф фойда, шартли соф махсулот, кредитлар ва заёмлар бўйича фоизларни тўлагандан сўнги фойда; солиқларни тўлагандан сўнги фойда, барча турдаги қўшимча тўловларни амалга оширгандан сўнги фойда; янги капитал қўйилмаларини амалга оширгандан сўнги ликвидлик; дивидентларни тўлагандан сўнги ликвидлик. Иккинчи гурухдаги кўрсаткичларга қуйидагилар киради: иш хақини тўлаш билан боғлиқ харажатлар, амортизация, моддий энергетик таoминот учун харажатлар ва бошқалар. Корхонани ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятини бахолашда нисбий кўрсаткичлар мухим ахамиятга эгадир. Буларга ишлаб чиқариш ресурсларидан самарали фойдаланишни ифодаловчи турли хил коэфициентлар киради. Асосий кўрсаткич бу – сарфланган капиталга фойда индекси. У икки усулда хисобланади: корхонани акциядорлик капитали асосида ва иқтисодий асосда. Бошқа нисбий кўрсаткичлар ичида икки асосий гурухни ажратиш мумкин: ишлаб чиқариш самарадорлиги кўрсаткичлари, харажатлар таркибини ифодаловчи кўрсаткичлар. 4) Бизнес режанинг мазмуни ва ишлаб чиқиш тартиби Тадбиркорлик фаолиятини режалаштириш бизнес режаларга асосланади. Унинг таркиби ва мазмуни қатoий белгиланмайди, лекин уни ишлаб чиқишда қуйидаги шартларга амалқилиш зарур. Бизнес режа профессионал даражада ишлаб чиқилган бўлиши зарур. Бу хужжат содда, тушунарли ва фойдаланиш учун қулай бўлиши зарур. Бизнес режа боблар ва бўлимларга бўлинган бўлиши зарур. Маълумотни яққол қабул қилиш учун жадваллар, схемалар, диаграммал ва графиклардан фойдаланиш тавсия этилади. Бизнес режадаги объектив бахоларни пухта тайёрлаш лозим. Уларни барча жамоа аoзолари билан мухокама қилиш зарур. Бош хисобчи барча молиявий хисобларни синчковлик билан текшириши зарур. Бизнес режани тарқатилиши қаoий назоратга олиниши зарур, чунки унда кофидиционал (махфий) маълумотлар бўлиши мумкин Бизнес режа таркиби ва мазмуни бўйича 7 бўлимдан иборат бўлиши уни оптималлигини таoминлайди. Тадбиркорлик бизнес режаси
1- Бўлим. Тадбиркорлик битими (лойихаси)ни мақсад ва вазифалари. Бизнес режани асосий мақсади – фойда олиш. Кўзланган битимни режалаштиришда, аввало канча фойда олиш мумкинлигини аниқлаб олиш зарур. Шунингдек тузилган лойихани ишончлигини, яъни кўзланган фойдани олиш кафолатини текшириш керак. Асосий мақсад билан бир қаторда бизнес режада бошқа мақсад ва вазифалар аниқланади: - ижтимоий мақсадлар; - тадбиркор мавқейини кўтариш; - алоқаларни ривожлантириш, хорижий хизмат сафарлари ва хоказо; - тадбиркорликни махсус вазифалари: хомийлик, соф фойдани бир қисмини турли фондларга ўтказишда намоён бўлади. 2- Бўлим. Умумлаштирилган резюме. Бизнес режани асосий параметр ва кўрсаткичлари. Ушбу бўлим лўнда ва ишончлироқ бўлиши керак, чунки улар Билан танишганда бизнес режанинг мазмуни бўйича нисбатан тўлиқроқ таасурот бериши лозим. Бизнес режани жамланган бўлимида қуйидагилар кўрсатилади: - лойиха (битим)нинг бош мақсади; - кўзланган режани якуний натижаси бўлмиш тадбиркорлик махсулотини қисқача таoрифи; - лойиха (битим)нинг амалга ошириш муддатлари; - уни амалга ошириш бўйича харажатлар; - кутилаётган самарадорлик ва натижавийлик; - натижаларни қўллаш сохалари. Умумий жамланган кўрсаткичлар: махсулот ва хизматларни ишлаб чиқиш ва сотиш хажмлари, сотувдан тушум, шахсий ва қарзга олинган воситалар, даромадлар, рентабеллик. Махсус кўрсаткичлар: сотилаётган товар ва хизматлар сифати, унинг фарқловчи хусусиятлари, истеъмолчининг махсус талаб ва истакларига мослашганлик, қўйилмаларни ўз-ўзини оқлаш муддати, таваккалчиликнинг илмий даражаси, режадаги натижаларни олиш кафолати. 3-Бўлим. Тадбиркорларнинг истемолчига тақдим этилган махсулоти, товар ива хизматлари таснифи. Бизнес режани ушбу бўлимида қуйидаги маълумотлар берилиши зарур: - тадбиркорлик махсулоти бўйича тўлиқроқ тасаввур берувчи маълумотлар; - истеъмолчилар тўғрисидаги маълумотлар; - тахлилий маълумотлар натижалари бизнес режага киритилади. 4- Бўлим. Бозордаги талабни бахолаш ва тахлил қилиш. Сотувлар хажми. Бу бўлимда бевосита талаблар ва нархларни башорат қилишни ўрганиш давом эттирилади. Унда ишлаб чиқариш ва товарларнинг сотув хажмлари турли даврлар бўйича аниқланади. 5-Бўлим. Харакатлар (дастури) режаси ва ташкилий тадбирлар. Харакатлар дастурига одатда қуйидагилар киритилади: - маркетинг фаолияти; - товарларни сотиш, сотиб олиш, сақлаш, транспортировка қилиш. - харидорга хизмат кўрсатиш, шу жумладан харитдан сўнг. 6-Бўлим. Битимнинг ресурсли таъминоти. Ресурсли таъминоти қуйидагиларни ўз ичига олади: - моддий ресурслар; - мехнат ресурслари; - молиявий ресурслар; - ахборот ресурслари. 7-Бўлим. Битим (лойиха)нинг самарадорлиги. Бу бизнес режанинг якунловчи бўлими бўлиб, унда битимнинг самарадорлиги таoрифи берилади. Жумладан асосий жамланган самарадрлик кўрсаткичлардан – фойда ва рентабеллик кўрсаткичи. Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling