Бирор мамлакатда қўллаш учун корпоратив бошқарув моделларидан бирини айнан олиш мумкин эмас, чунки корпоратив бошқарув тузилмаси ҳар бир мамлакатдаги шарт-шароитлар ва хусусиятлардан келиб чиққан ҳолда ривожланиб бориш хусусиятига эга. Умумий ҳолда ҳар бир корпоратив бошқарув моделининг асосий белгилари ёки элементлари:
Акциядорлик жамиятининг муҳим иштирокчилари
Муҳим иштирокчилар ўртасидаги ўзаро таъсир механизми
Акцияларга эгалик қилиш таркиби
Молиявий ресурс жалб қилиш имконияти
Директорлар кенгаши таркиби
Ахборотларни ошкор қилиш бўйича талаблар
Акциядорлар маъқуллаши талаб этиладиган корпоратив хатти-ҳаракатлар
Англо-америка модели хусусиятлари Қўлланиладиган давлатлар: Буюк Британия, АҚШ, Канада, Австралия, Янги Зелендия ва ҳокозо. Корпоратив бошқарув иштирокчилари: акциядорлар, директорлар, бошқарувчилар, аудиторлар, ҳукумат тузилмалари, биржалар, консалтинг ташкилотлари. Капитал ҳолати: Бу модел қўлланиладиган мамлакатларда корпоратив тузилмалар капитали тарқоқ, яъни марказлашмаган. Акциядорлик компанияларида ўн минглаб, юз минглаб акциядорларнинг иштироки, акцияларнинг йирик пакетлари бор-йўғи бир неча фоизни ташкил этиши кузатилади. Капитал ҳолати: Ўн фоиздан ортиқ акциялар пакетига эгалик қилувчи эгалик қилувчи инсайдерлар корпорациялар фаолиятида камдан-кам учрайди. Яъни акциядорлардан бири реал ҳолатда назоратни қўлга олиши деярли мавжуд эмас. Шунинг учун ҳам мазкур модель корпоратив бошқарувнинг аутсайдерлик модели, деб ҳам юритилади. Англо-саксон моделида акциядорлар томонидан маъқулланиши шарт бўлган жиҳатлар - директорлар кенгашини сайлаш,
- аудиторни тайинлаш,
- уставга ўзгартиришлар киритиш,
- бирлашиш ва қўшиб олишлар,
- бошқа масалалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |