Немис модели қуйидагилар билан ҳам тавсифланади: - инсайдерлар, компания менежерларининг самарали назорати;
- юқори барқарорликка эга ички ва ташқи муносабатлар;
- банкротлик риски нисбатан пастлиги;
- турли хил низолар юзага келиш эҳтимоли пастлиги;
- компанияларни узоқ муддатли ривожлантириш масалаларига устувор даражада эътибор қаратилиши;
- мутахассислар, хусусан менежерлар билим ва малакасига жуда юқори даражада талаблар қўйилиши.
Корпоратив бошқарувнинг япон модели маълум бир кесишма асосида акцияларга эгалик қилиш ва назоратга асосланган. Натижада ниҳоятда йирик молия-саноат корпорациялари (кейрецу) ва улар асосида мураккаб бирлашма ҳисобланган молия-саноат гуруҳлари шаклланган. Япон модели хусусиятлари Молия-саноат гуруҳларида иштирокчилар манфаатларини ички мувофиқлаштиришнинг мураккаб тизими амал қилишади. Бунда молиявий муассасалар (банклар, суғурта ва инвестиция компаниялари), савдо фирмалари, ишлаб чиқариш корхоналари иштирокчилар ҳисобланади. Япон модели хусусиятлари Молия-саноат гуруҳларида бошқарув органи бош фирма президенти йиғилиши ҳисобланади. У муҳим масалалар бўйича қарор қабул қилади. Қарама-қарши тарзда акциялар алмашинуви ва ресурслардан ички фойдаланиш амалиёти кўп кузатилади. Япон модели хусусиятлари Корпорацияларнинг акцияларига асосий эгалик қилувчилар инсайдерлар ҳисобланади ва уларнинг 70 фоизи институционал инвесторлар ҳисобланади.
Корпорацияларнинг биргаликдаги тараққиёти
Молиявий ресурслар алмашинуви
Моддий ресурслар алмашинуви
Менежерлар (тажриба) алмашинуви
Илмий-техник ахборотлар алмашинуви
Япон модели хусусиятлари Бунда манфаатлар ўзаро кесишмаган вақтда аниқ мақсадга йўналтирилган ихтисослашув принципи амал қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |