Яъни маълум бир янгиликни биргаликда жорий этиш орқали эришиладиган натижани тенг тақсимлаш масаласи ўртага қўйилади ва ҳар иккала томон битта мақсад сари интилади. Японияда ҳам Германиядаги сингари банклар йирик акциядорлар ҳисобланади ва молиялаштиришнинг муҳим манбасидир. Банклар директорлар кенгаши ёки президентлик институти орқали бошқарувда иштирок этади. Улар корпорация фаолияти устидан назоратни амалга оширади ва тўғридан-тўғри шартномалар асосида қўллаб-қувватлайди. Япон модели хусусиятлари Давлат ва жамоатчилик корпорацияларни ва молия-саноат гуруҳларини хорижий инвесторлар тажовузидан ҳимоялайди. Яъни бир томондан қонунчилик хорижий инвесторларнинг кескин фаоллигига имкон бермайди, бошқа томондан миллий маданият ватанпарликка асосланганлиги корпоратив маданиятга ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Шунинг учун ҳам япон корпорацияларини қўшиб олиш амалиётлари деярли учрамайди. Япон модели хусусиятлари Япония иқтисодиётида давлатнинг кучли таъсири мавжуд бўлсада, иқтисодиётда давлат секторининг улуши юқори эмас. Бунда давлатнинг бошқарувчилик кучи эмас, балки йўналишни белгилаб берувчилик хусусияти юзага чиқади. Давлатнинг йўналишни белгилаб бериш амалиёти
Иқтисодий тараққиётнинг ўта истиқболли йўналишларини ишлаб чиқиш
Белгилаб олинган йўналишларга иқтисодиётни йўналтириш
Давлат томонидан узоқ муддатли дастурлари тизимини и/ч
Инфратузилмани яратиш, алоҳида тармоқларга ёрдам кўрсатиш
Ишлаб чиқариш самарадорлиги ва япон товарлари рақобатбардошлигини ошириш мақсадида корпорациялар ўртасидаги муносабатларни қўллаб-қувватлаш
Корпоратив бошқарувнинг япон моделидаги асосий принципиал жиҳатлар
Бошқарув тизимининг асосий банк, молия-саноат тармоғи ёки кейрецу атрофида марказлашуви
Бошқарув тизими томонидан доимий алоқаларнинг қўллаб-қувватланиши
Акциядорлар томонидан директорлар кенгашининг тайинланиши;
Корпорация билан ҳамкорлик қилувчи ва бир вақтда унга кредит тақдим этувчи банк директорлар кенгашини назорат қилиб бориши
Ахборотлар очиқлигига қўйилган талаблар нисбатан юқори эмаслиги;
Ноформал бирлашмалар, авлоддан-авлодга ўтувчи ва гуруҳлар ташкил қилиниши) бўйича муносабатлар аҳамиятга эга эканлиги
Do'stlaringiz bilan baham: |