Корпоратив бошқарувнинг замонавий услублари ва моделлари


Англо-америка модели хусусиятлари


Download 0.72 Mb.
bet6/13
Sana19.04.2023
Hajmi0.72 Mb.
#1362934
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
BHA-99-2 NURALI QAYTAROV

Англо-америка модели хусусиятлари

Эришилган фойда ва акция курси президент ва унинг жамоаси бошқарув сифати ва самарадорлигини баҳолаш мезонлари ҳисобланади.

Агар фойда ва акция курси пасайса, фонд бозорида инвесторлар ўзаларига тегишли қимматли қоғозлардан қутулишга интиладилар.

Натижада ғаразли бирлашиш ва қўшиб олиш хавфи юзага келади.

Англо-америка модели камчиликлари

- инвесторларнинг қисқа муддатли манфаатларга ортиқча даражада йўналтирилганлиги,

- акцияларнинг ҳақиқий баҳосидаги хатоликлар,

- менежерларни рағбатлантиришда оқланмаган ўсишнинг кузатилиши.

Ахборот олиш имконияти юқорилиги, муносабатлардаги шаффофлик туфайли инвесторларнинг қисқа муддатли манфаатларга ортиқча даражада йўналтирилиши кузатилади. Бундай ҳолатда ахборотлардаги хатоликлар қимматли қоғозлар бозорида кўпиклар ҳосил бўлишига сабаб бўлади ва фонд бозорига босимни кучайтиради. Етакчи иқтисодчи олимлар томонидан акциялар ҳақиқий баҳосидаги хатоликлар ва менежерларни рағбатлантиришда оқланмаган ўсиш 2008 йилда бошланган жаҳон молиявий инқирозининг асосий сабаблари қаторида келтирилганлигини ҳам шу ўринда таъкидлаб ўтиш лозим. Чунки менежерлар томонидан рискларнинг тўғри баҳоланмаганлиги, ўз навбатида юқори миқдорда мукофотлар олиш мақсадида акциялар баҳоси ўсишига хизмат қилувчи ахборотларнинг менежерларнинг эълон қилиб борилиши охир-оқибат молия бозорида парокандаликка олиб келди.

Немис модели хусусиятлари

Корпоратив бошқарувнинг немис модели континенталь-европа модели деб ҳам аталади.

Асосий иштирокчилар акциядорлар, молиявий тузилмалар, ходимлар, давлат томонидан мувофиқлаштирилиши билан характерлидир.

Немис модели хусусиятлари

Йирик акциялар пакетига эгалик қилиш амалиёти, институционал инвесторлар иштироки юқорилиги кузатилади.


Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling