Ўз таркибида йирик институционал ёки индивидуал инвесторларга эга бўлмаган аксарият корпорациялар бизнесни молиялаштириш учун фонд бозорларидан фойдаланадилар. Қонунчиликка мувофиқ, банкларнинг саноат компаниялари акцияларига эгалик қилиш таъқиқланган. Бошқа молиявий институтларнинг ҳам бундай муносабатларга киришиши бўйича чегаралар мавжуд. Бундай чора-тадбир 1929-1933 йиллардаги инқироздан сўнг банкларнинг қимматли қоғозлар билан оммавий равишда спекуляцияларига қарши реакция сифатида жорий этилган. Бундай шароитда молиявий институтлар саноат компаниялари фаолиятига ҳеч қандай аралашиш имкониятига эга бўлмайди. Англо-америка модели хусусиятлари - мустақил ташқи акциядорлар (аутсайдерлар) сонининг доимий ўсиши,
- америка корпорациялари акцияларининг ярмига эгалик қилаётган институционал инвесторлар ва уларнинг корпорация устидан назоратдаги ролининг ўсиб бориши,
- акциядорларнинг стратегик қарорлар қабул қилишга таъсир кўрсатиши мумкинлиги,
- менежерлар ва ходимлар акциядорларнинг корпорацияларни бошқариш бўйича маълум ҳуқуқларга эга агентлари сифатида иштирок этиши. Улар ишончнома бўйича овоз бериш имкониятларига эга бўлишлари мумкинлиги,
Англо-америка модели хусусиятлари - акциядорлар ўзларининг номидан овоз бериш ваколатини директорлар кенгаши раисига бериш ҳолатлари учраши,
- акциядорларнинг қисқа муддатли даромадга интилиши,
- корпорация фаолияти, менежерлар, директорлар ва акциядорлар ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонунчиликда аниқ тарзда белгилаб берилганлиги,
- бошқарув тизимидан ташқи муҳитдаги жиддий ўзгаришларга мослашиш, инновацион ва рискли лойиҳаларни самарали амалга ошириш бўйича профессионаллик талаб қилиниши,
Англо-америка модели хусусиятлари
Do'stlaringiz bilan baham: |