Kurs ishi mavzu: “nutq madaniyati” Bajardi: “Tasviriy san’at va muhandislik grafikasi” mutaxassisligi bakalavr yo’nalishi 3-kurs 18. 24-guruh talabasi Berdiyeva Dilfuza
Download 234.5 Kb.
|
Berdiyeva tsmg
- Bu sahifa navigatsiya:
- Педагогик маданиятнинг аксиологик компоненти.
Педагогик маданият компонентлари.
Маданият тушунчасини 250 дан ортиқ таърифи бор. Улардан энг кўп учрайдигани бу “инсон тарафидан яратилган моддий ва маънавий бойликлар”дир. Касбий- педагогик маданият тушунчасининг моҳиятини очиб бериш учун “касбий маданият” ва “педагогик маданият” тушунчаларига тўхталиб ўтиш лозим. Меҳнат турлари шаклланганлиги бир касб билан шуғулланувчи инсонлар гуруҳига ҳос жихатлар йиғиндиси сифатида касбий маданият тушунчаси пайдо бўлди. Касбий фаолият ижтимоий-маданий ҳодиса бўлиб, мураккаб тузилишга эга – унинг мақсади, вазифалари, предмети, воситалари, усуллари ва натижаси мавжуд. Мутахассиснинг юқори даражадаги маданияти касбий масалаларни ечишга бўлган қобилияти, яъни ривожланган касбий тафаккур ва касбий онг билан сифатланади. Касбий маданият бу касбий масалаларни ечишнинг маълум услублари ва йўлларини эгаллаганлик даражасидир. “Педагогик маданият” тушунчаси узоқ вақт томонидан илмий атама даражасида қўлланилмас эди. Педагогик маданият тушунчаси хулқ, аҳлоқ нормалари йиғиндиси, педагогик тактнинг кўриниши, педагогик техника ва маҳорат, педагогик саводхонлик ва маълумотлилик маъносида қўлланиларди. Эндиликда ўқитувчи шахсининг методологик, маънавий-эстетик, технологик, коммуникатив, жисмоний маданияти ўрганилиб чиқилмоқда. Педагогик маданият муаммолари С.И. Архангельский, А.В. Барабанщиков, Е.В. Бондаревская, В.А. Сластенин изланишларида педагогик фаолият, педагогик маҳорат, педагогик қобилият масалаларини ўрганиш билан боғланиб, алоҳида ўрин тутган. Педагогик маданият ўқитувчининг умумий маданияти таркибий қисми сифатида кўрилади. У педагогнинг касбий сифатлари ва фаолиятининг ўзига ҳослигида намоён бўлади. Бу педагогик фаолиятнинг самарасини кафолотловчи, ўқитувчининг касбий билимдонлигини акс эттирувчи омил ва касбий ўсиш мақсадидир. Шундай қилиб, педагогик маданият мазмуни ўқитувчи шахсининг индивидуал-педагогик сифатлари, бош компонентлари ва функциялари тизими орқали ифодаланади. Педагогик маданиятнинг аксиологик компоненти. Аксиология – қадриятлар, уларнинг келиб чиқиши ва моҳияти ҳақидаги фан. Муаййан даврда жамият ва алоҳида педагогик тизим учун аҳамиятли бўлган билим, ғоя, концепциялар педагогик қадриятлар вазифасини ўтайдилар. Педагог қадриятлари бу ўқитувчининг атрофдаги оламга, ўз-ўзига бўлган муносабатини, у бажараётган касбий фаолият характер ва мазмунини белгиловчи ички бошқарувчидир. Педагогик қадриятлар объектив бўлиб, улар жамият, таълим ривожланиши жараёнида шаклланадилар ва педагогика фанида маҳсус образ ва тасаввурлар кўринишида шаклланадилар. Ижтимоий-педагогик фаолият шароитлари, жамият ва мактаб эхтиёжларининг ўзгариши инсонларнинг ўзгаришига, педагогик қадриятларни ўзгаришига ҳам олиб келади. Педагогика тарихида таълим назариясини схоластик таълимдан тушунтирувчи-тасвирловчи, кейин эса муаммоли-ривожлантирувчи таълимга ўзгаришини яққол кузатиш мумкин. Ҳар бир ўқитувчи ўз ҳаёти ва касбий фаолияти учун аҳамиятли деб хисоблаган касбий фаолият турини ва педагогик қадриятларни амалга оширишга эътибор беради. Педагогик қадриятларни турлима-турли бўлганлиги уларни тавсифлаш заруриятини туғдиради. Шу борада уларни ижтимоий-педагогик, касбий-гуруҳий ва индивидуал-шахсий қадриятларга ажратишимиз мумкин. Ижтимоий-педагогик қадриятлар турли ижтимоий тизимларда мавжуд бўлган қадриятларнинг характери ва мазмунини акс эттиради ва онгда аҳлоқ, дин, фалсафа шаклида намоён бўлади. Бу бутун жамиятда тарбиявий фаолият ва мулоқотни тартиблаштирувчи ғоя ва йўриқномалардир. Касбий-гуруҳий қадриятлар муайан таълимий муассаса мутахассислари гуруҳининг касбий фаолиятини тартиблаштирувчи ғоя, концепция, талаблар мажмуасидир. Индивидуал-шахсий қадриятлар шахснинг қадриятли йўналганлиги бўлиб, у мураккаб ижтимойий-психологик тузилмадир. Бу қадриятлар шахснинг мақсадли ва мотивацион йўналганлигини ифодалайди. Ҳар бир педагог ижтимоий-педагогик ва касбий-гуруҳий қадриятларни ўзлаштирган ҳолда ўз қадриятлар тизимини шакллантиради. Бунга мутахассис шахсини шакллантириш концепцияси, фаолият концепцияси, таълим жараёнини ташкиллаш технологияси ҳақидаги тасаввур, ўқитувчи-талаба муносабати, ўзни мутахассис сифатида тасаввур қилиши ва бошқалар киради. Буларнинг барчасини жамловчи сифатида ўқитувчи ҳаётида педагогик фаолият моҳияти, ўрни намоён бўлади. Download 234.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling