Kurs ishi mavzu: “nutq madaniyati” Bajardi: “Tasviriy san’at va muhandislik grafikasi” mutaxassisligi bakalavr yo’nalishi 3-kurs 18. 24-guruh talabasi Berdiyeva Dilfuza


Download 234.5 Kb.
bet6/13
Sana22.04.2023
Hajmi234.5 Kb.
#1380775
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Berdiyeva tsmg

Педагогик техника тушунчаси.

Педагогик техника ўқитувчига ўқув фаолиятида ҳам, ўқишдан ташқари фаолиятда ҳам зарур бўлган умумий педагогик малакалар мажмуидан ташкил топади.
Педагогик техниканинг таркибий сифатлари:
 нутқ малакалари (саводли гапириш, ўз нутқини чиройли ва тушунарли, таъсирчан қилиб баён этиш, ўз фикр ва ҳис-туйғуларини сўзда аниқ ифодалаш);
 педагогнинг мимик ва пантомимик ифодалилигидир (аниқ имо-ишора, маъноли қараш, рағбатлантирувчи ёки истеъхзоли табассум).
Педаогик ўзаро таъсир кўрсатишда ўқитувчининг ўз ҳиссий (психик) ҳолатини бошқариш, ўзида энг қулай ҳиссий жиддийлик даражасини ва умидбаҳшлик, ҳайриҳоҳлик кайфиятини сақлаш, ўзининг ҳиссий дам олишини ташкил этиш маҳорати муҳим рол ўйнайди. Бу маҳорат ўқитувчининг касбий жиҳатдан ўз-ўзини назорат қилишни таъминлайди, соғлом асаб системасини сақлаб қолиш, асабий бузилишлардан, ҳиссий ва ақлий зўриқишлардан ўзини тийишга ёрдам беради.
Самарали педагогик ўзаро таъсир кўрсатишдни таўкил этиш учун ўқитувчи актёрлик ва режиссёрлик маҳорати таркибий қисмларини эгаллаши зарур, улар ўқитувчига юолалар билан муомала қилишда тарбияланувчиларнинг ақл-идрокигагина эмас, балки уларнинг ҳис-туйғуларига ҳам таъсир кўрсатишга ёрдамлашади.
Педагогик техника ҳар қандай педагогик вазиятда тарбияланувчиларга самарали таъсир кўрсатишга ёрдам беради. Мукаммал педагогик техника педагогнинг вақти ва кучларини ижодий иш учун бўшатиб беради, педагогик ўзаро таъсир кўрсатиш жараёнида болалар билан муомала қилишда зарур сўзни топиш ёки муваффақиятли чиқмаган гап оҳангини тушунтириш имконини беради. Педагогик таъсир кўрсатишад педагогик техника барча малакалари бир вақтда намоён бўлади. Нутқ имо-мшора, мимика билан бир вақтда амалга ошади.
Педагогик техника ҳусусиятларидан бири унинг индивидуаллигидир. Индивидуал педагогик техника ўқитувчининг ёши, жинси, мижоси, феъл-атвори, сиҳат-саломатлиги, анатомик-физиологик ҳусусиятларига анча боғлиқ бўлади.
Бундан ташқари, педагогик техника малакаларини ошириш ўзаро боғлиқ тарзда кечади, масалан, педагог ўз нутқи устида ишлаганда, унда ҳиссий вазминлик ҳам ривожланади.
Педагогик техниканинг учинчи ҳусусияти шу малакалар орқали педагогнинг маънавий ва эстетик дунёси намоён бўлишидир. Чунки педагогик техника ўқитувчининг умумий маданиятини акс эттиради.
Педагогик санъат вазият билан боғлиқ. Ўқитувчи кеймнги сонияда қандай ҳолиса содир бўлишини олдиндан сезиши мураккаб ҳолат. Бу ўқитувчидан ижодкорликни талаб қилади. Ижодкорлик эса қуруқ жойда бошланиши мумкин эмас. Тарбия санъатида ўзининг педагогик техникаси, ўзининг “бир қолип№меҳнат маданияти борки, уларни билиб олиш зарур.
Педагогик маҳоратга педагогик билимлар, фаҳм-фаросат билан бир қаторда педагогик техника соҳасидаги малакалар ҳам кирадики, улар тарбияга озроқ куч сарфлаб, кўпроқ натижаларга эришиш имконини беради.
Тарбия назариясида тайёр андазалар йўқ, лекин педагогика фикрлашга ўргатади, педагогик вазиятларни ечишда илмий асосланган йўлларни кўрсатади, ўқитувчини педагогик таъсир кўрсатиш методикаси ва техникаси билан қуроллантиради. Ўз-ўзини бошқариш, ўйин, ижтимоий таъсир кўрсатиш, ижодий меҳнат вак ҳоказо воситалар тарбия воситаларидир. Педагогик воситаларни танлаш уларнинг тарбия мақсадларга мувофиқлиги билан белгиланишини англатади. Кўпинча, ўқитувчилар биринчи ўринда тарбияланувчилар ҳаётини қизиқарди қилиш мақсадини қўядилар. Бу тактик мақсад бўлиб, ўқитувчи стратегик мақсадларни ҳам ўйлаб иш тутиши зарур. Бундан ташқари, ўқитувчи ва талаба мақсадлари бир-бирига мос келиши керак.
Бутун педагогик иш мақсадга интишга асосланган бўлиши лозим. Бунда педагогик воситалар системаси хизмат қилади. Восита мақсад билан натижани ўртасидаги ўрта буғин хисобланади. Айрим педагогик восита конкрет шарт-шароитга қараб фойдали ёки зарарли бўлиши мумкин. Чинакам маҳорат турли-туман воситалардан фойдалана билишда ифодаланади.
Педагогик санъат ҳақида гапирганда, унинг асосий кўринишлари – болаларга умидбахш фараз билан ёндашиш, талб ва ишонч борлиги, унинг шахсига авайлаб муносабатда бўлиш, уни ҳурмат қилишдан иборат бўлиши мумкин.
Педагогик умидбаҳшлик ҳатто энг қаровсиз талаба ҳам ўзида кўпгина ижобий нарсаларга эгадир, деган ишончга асосланган. Педагог ҳам талабчан, ҳам саҳий инсон, болалар билан муомалада чинакам инсонпарварликни қарор топтирувчи киши бўлиш позицияси тақозо этилади.
Ёш ўқитувчиларнинг кўпроқ моҳир педаоглар иш тажрибаси билан кенг танишиб бориши муҳим аҳамиятга эгадир. Педагогик техникани эгаллашнинг асосий йўллари қуйидагилардир: 1) ўқитувчи раҳбарлигидаги машғулотлар ва 2) мустақил ишлаш. Бунда мустақил ишлаш етакчи ро йўйнайди.
Ташкилий-методик жиҳатдан педагогик техника иашғулотлари индивидуал ёки гуруҳий, ёки кетма-кетлмкда ўтказилиши мумкин. Масалан, назарий билимлар декцияда ёки мустақил ишлаш орқали олиниши мумкин. Автоматлаштиришга бўлган айрим оддий ҳаракатлар (тўғри артикуляция, фонацион нафас олиш усуллари, релаксация усуллари ва шу кабилар) кетма-кет кўрсатилиши мумкин.

Download 234.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling