Kurs ishi mavzu: “nutq madaniyati” Bajardi: “Tasviriy san’at va muhandislik grafikasi” mutaxassisligi bakalavr yo’nalishi 3-kurs 18. 24-guruh talabasi Berdiyeva Dilfuza
Download 234.5 Kb.
|
Berdiyeva tsmg
2.2.Педагогнинг касбий йўналганлиги.
Инсон фаолияти асасида маълум эхтиёж туради. Ушбу эхтиёжлар фаолият мотивлари сифатида намоён бўладилар. «Мотив» бу маълум фаолият, ҳаракатга мажбурловчи (етакловчи) сабаб, куч; муайан эхтиёжни қондириш истаги, интилиш «Мотив» организмнинг имконияти ва йўналганлигини белгиловчи кучланиш ҳолати сифатида ҳам талқин қилинади. Қанчалик шу ички интилишлар кучли, мазмунан бой, онглироқ бўлса, шунчалик инсон фаолияти самараси юқорироқ бўлади. Юқори мотивация фаолликни ошишига олиб келади. Кучсиз мотивация шаклланган ҳолатда ҳар қандай кичик тўсиқ ҳам фаолиятга бўлган қизиқишни сусайишига олиб келади, масалан, билим олишга. Мотивация омили педагогик жараённнинг ососий омилларидан бири сифатида алоҳида диққатга сазовордир. Таълимий фаолият ҳам, ҳар қандай фаолият сингари ички интилишлар, эхтиёжларга асосланади. Бу интилишларни шаклланишида тарбия, онглилик, дунёқараш рол ўйнайди. Бу интилишлар, эхтиёжлар инсоннинг йўналганлигини белгилаб берар экан, маърузамиздада иносннинг касбий-педагогик йўналганлиги, унинг ҳусусиятлари ва мутахассис учун аҳамияти ҳақида сўз юритамиз. Асрлар давомида олимларни мутаҳассис тайёрлаш самарадорлигига, келажакда у мувафаққиятли фаолият олиб боришига қайси омил энг катта таъсир кўрсатиши қизиқтириб келар эди. Бунда талабаларни педагогик фаолиятга тайёрлашнинг ўзига ҳосликлари, характери, йўналганликлари, тузилмаси ўрганилар эди. Шу йўналишда амалга оширилган илмий изланишлар натижасида бундай омил ўқитувчи шахсининг касбий-педагогик йўналганлиги эканлиги аниқланди. Касбий педагогик йўналганлик бу ўқитувчи ҳулқи, ўз касбига ва меҳнатига бўлган муносабатини белгиловчи мустаҳкам, доминант бўлган эхтиёжлар, мотивлар (қизиқишлар, қарашлар, мойилликлар) тизимидир. Касбий лайёқот, касбий яроқлик масалаларини Т.А. Воробьева, Ф.Н. Гоноболин, Л.П. Доблаев, Н.В. Кузьмина, Р.И. Хмелюк, А.И. Щербаковлар ўрганиб чиққанлар. Улар ушбу муаммони ечимини айнан КАСБИЙ ПЕДАГОГИК ЙЎНАЛГАНЛИКнинг ривожланганлик даражасида кўрганлар. Т.А. Воробьева педагогик йўналганликнинг психологик тузилмасини аниқлади. Бунинг бошланғич ўлчами деб муайан фаолият билан шуғулланишга бўлган эхтиёжни аниқлади: муайан фаолият билан шуғулланишга бўлган эхтиёж > фаолият мотивлари > фаолият мақсад ва характери > маълум объектга бўлган қизиқиш > мойиллик > махсус қобилиятлар > касбий интилишлар мақсади. Н.В. Кузьмина (профессор, психология фанлари доктори) мутахассис шахси КАСБИЙ ПЕДАГОГИК ЙЎНАЛГАНЛИКнинг компонетларини аниқлади ва қуйидагича ифодалади: Download 234.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling