Kurs ishi mavzu: “nutq madaniyati” Bajardi: “Tasviriy san’at va muhandislik grafikasi” mutaxassisligi bakalavr yo’nalishi 3-kurs 18. 24-guruh talabasi Berdiyeva Dilfuza


Мутахассис шахсининг касбий-педагогик йўналганлигининг компонетлари


Download 234.5 Kb.
bet10/13
Sana22.04.2023
Hajmi234.5 Kb.
#1380775
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Berdiyeva tsmg

Мутахассис шахсининг касбий-педагогик йўналганлигининг компонетлари:

  • Болаларга, касбга, ижодга бўлган муҳаббат ва қизиқиш

  • Ўқитувчилик касбида учрайдиган қийинчилик ва муаммоларни англаши

  • Педагогик фаолиятга бўлган эхтиёж

  • Ўзида мавжуд бўлган имконият ва қобилиятларни танланган касбга мос деб билиши

  • Ўз устида узлуксиз ишлашга бўлган эхтиёж ва олийгоҳданоқ педгогик маҳорат асосларини эгаллашга бўлган интилиши.

В.А. Сластенин касбий педагогик йўналганликни ўқитувчи шахсининг муҳим сифатларидан бири, деб кўрсатади. «Шахснинг йўналганлиги унда яшириш мавжуд бўлган кучларни ишга солади ва сафарбар қилади, унда керакли бўлган қобилиятларни, касб учун муҳим бўлган тафккур ҳусусиялари, иродаси, хиссиётлари, характерини шаклланишига шароит яратади”.
Касбий педагогик йўналганликнинг элементларидан бири ўқитувчилик касбида учрайдиган қийинчилик ва муаммоларни англаши” экан, шу масалага кенгроқ тўхталамиз.
«Девальвация учрамайдиган биргина нарса бу таълимдир” , деган гап бор.
Муаммо, бошқача қилиб айтганда, бу масала, вазифа, қийин савол, маълум вазиятда туғилган қийинчилик, зиддиятни шахс томонидан ўзида бор билим, кўникма ёрдамида еча олмаслигини англашидир. Бу вазият шахсни янги маълумотлар излашга, тажриба орттиришга ундайди. Шунда билишга бўлган мотивация пайдо бўлади ва илмий фараз шаклланади.
Бўлажак ўқитувчи педагогик фаолиятда учрайдиган қийинчиликларни тасаввур қилиши ва уларни ечишга тайёр бўлиши керак. Бунда ўқитувчилар билан ўтказилган интервьюлар, матбуотдан олинган маълумотлардан фойдаланиш фойдалидир. Бу уларнинг ичидан энг долзарбларини кўриб чиқишга шароит яратади.
Таълимий парадигмани ўзгарганлиги. Парадигма – бирор-бир концепция асосини ташкилловчи фалсафий ғоялар тўплами.
Парадигма – нуқтаи назар.
Бизга маълумки, таълим тизими иқтисод, ижтимоий-маданий ривожланиш билан боғлиқдир. Таълим жамият томонидан берилган буюртмани амалга оширади. Ўзбекистон мустақилликка эришиб, мамлакатимиз иқтисодиётида ва барча бошқа соҳаларда катта ўзгаришлар рўй берди. Бу таълим соҳасига ўз таъсирини кўрсатди албатта.
Шундай қилиб, жамият ҳаёти ўзгариши – таълим тизимидаги ўзгаришлар – таълим парадигмасидаги ўзгаришлар.
Биринчи ўринда бу таълим жараёни тузилмасига янгича ёндашувдир.
Анъанавий таълимда ўқувчининг мустақил фикри ўқитувчини кўп қизиқтирмас эди. Бутун таълим жараёни ўқувчилар томонидан маълум билимларни ёд олишга қаратиларди. Бу ўқувчини мустақил фикрлай олмаслигига, ўз фикрларини равон ифодлай олмасалигига олиб келар эди. Ўқитувчи ва ўқувчилар муносабатлари асосан авторитар эди.
Бу ўқитишнинг ахборотли тури эди. Ўқувчи, талаба бундай тизимда объектдир. Натижада талаба ўзлаштирилаётган материалнинг чуқур моҳиятини англамас эди. Лекин анъанавий таълимда мактаб, ўқитувчи ахборотларни узатишни билар эди. Шунинг учун анъанавий таълимни ҳам умуман рад этиб бўлмайди, ундаги ютуқли жихатларни сақлаб қолмоқ зарур.
Ўқитишнинг фаолиятли тури (ЎФТ) парадигмани қуйидагича ўзгаритирди:

  • Таълим мазмуни сифатида фаолият олинади.

  • Ўқитувчининг асосий вазифаси ахборот узатувчидан менеджерликка айланди. Эндиликда унинг вазифаси бошқарув.

  • Ўқувчи вазифаси ҳам ўзгаришларга учради – эндиликда у ўқитувчининг ҳамкори, таълимнинг субъет-объекти, яъни, фаол шахсдир.

  • Қайтувчан алоқалар ўрнатилади: ўқувчи бажаради, ўқитувчи текширади.

  • Менежментни (бошқариш илмини);

  • Психологияни.

  • Иқтисодиётни (ишлаб чиқариш учун қандай шахсни тайёрлашни аниқтасаввур қилиш учун).

  • Информатикани (компьютердан фойдаланиш);

  • ўз мутахассислик фанини, таълим-тарбия усулларини, ташкилий шаклларни.

  • Диагностика қилиш;

  • Мақсадлаш;

  • Фаолиятни мақсадларга мос ҳолда лойиҳалаш ва режалаштириш;

  • Режага асосланиб мақсадга эришишни ташкиллаш;

  • Мақсадга эришилганликни назорат қилиш, яъни:

  • фаолият жараёнини бошқариш,

  • коррекция қилиш;

  • Ўзининг ва ўзгаларнинг фаолияти натижаларини таҳлил қилиш;

  • Адаптация қилиш (ўзига ёки вазиятга мослаштириш);

  • Моделлаштириш (фаолиятни ҳар хил турларини қўллаб кўриш);

  • Экспериментлар ўтказиш ва ўз фаолиятига янгиликлар олиб кириш.

  1. Ўқитувчи шахсини ривожлантириш:

    • нутқ техникасини ўстириш;

    • нутқ маданиятини ўстириш;

    • педагогик қобилиятларни ривожлантириш;

    • ҳамкорликда иш олиб бориш кўникмаларини ривожлантириш;

    • изменять мотивацию деятельности учителя.

  2. Ўқувчи шахсини ривожлантириш:

    • Таълимга бўлган мотивацияни ўстириш;

    • Ўқитилувчидан мустақил билим эгалловчига айлантириш;

    • Ўқиш учун шахсий жавобгарлик хиссини ўстириш;

    • Тафаккурини ўстириш;

  3. Ахборот мазмунини ўзгартириш:

    • Структуралаш, яъни маълумотни схема, жадвал, диаграммалар орқали “йиғиш” ва “ёйиш”ни билиш;

    • Таълим музмунини инсонпарварлаштиришни чуқурлаштириш;

    • Янги илмий маълумотлар хисобига мазмунни янгилаш;

    • Янги ўқув фанларини киритиш;

    • интеграллашган курсларни киритиш;

    • билимларнинг тўлиқ тузилмасини бериш;

    • ўқучиларнинг ёш хусусиятларини эътибога олиш;

  4. Ахборот узатишнинг йўллари, шакллари ва воситаларини ривожлантириш:

    • фаол ўқитиш усулларини қўллаш;

    • маърузаларнинг ҳар хил турларидан фойдаланиш;

    • ўқув воситалардан кенг фойдаланиш;

  5. Қайтувчан алоқаларни мукаммаллаштириш:

Шундай қилиб, таълимнинг янги парадигмаси ҳам ўқитувчида, ҳам ўқувчида, таълим жараёнида катта ўзгаришларни талаб қилишини кўриб турибмиз. Лекин ҳамма ўқитувчилар ҳам ўз фаолияти, шахсий сифатларига ўзгартиришлар киритишни истамайди ёки уддалай олмайди. Эски ва янги ўртасида тафовут вужкдга келади, бу дегани кўплаб муаммолар ҳам. Бу муаммоларни ўқитувчи ўзи учун, ўқувчилар манфаати учун, таълим жараёни манфатини кўзлаган ҳолда еча билиши керак.


Download 234.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling