Kurs ishi mavzu: “nutq madaniyati” Bajardi: “Tasviriy san’at va muhandislik grafikasi” mutaxassisligi bakalavr yo’nalishi 3-kurs 18. 24-guruh talabasi Berdiyeva Dilfuza


Download 234.5 Kb.
bet11/13
Sana22.04.2023
Hajmi234.5 Kb.
#1380775
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Berdiyeva tsmg

2.3.Педагогик ижод хусусиятлари.

Замонавий педагогика хусусияти ҳақида гап борар экан, Жан Пиаженинг бугунги кунда янгидан аҳамият касб этган таълим мақсадига берган таърифини эслатиб ўтамиз: “Таълим мақсади олдинги авлодлар яратган нарсаларни такрорлаш билан кифояланмасдан, янгича махсулотларни яратишга қодир, ижодкор, кашфиётчи инсонларни тарбиялашдир”.


Бундай инсонларни тарбиялаш учун педагог ўзи ҳам янгилик яратишга қодир бўлиши керак. Янгилик яратиш бу ижоддир. Педагогик фаолият узлуксиз давом этадиган ижод жараёни бўлиб, ижодий фикрловчи педагог, муайян шароитда энг юқори самара берувчи педагогик тизимни яратади.
Ижод жараёнлари фан томонидан ҳали тўлиқ тадқиқ қилинмаганлиги, ушбу жараённинг мураккаб ва серқирралиги боис, шу кунгача олимлар томонидан “ижод” тушунчасига турли таърифлар берилган. Қуйида шу таърифлардан мисоллар келтирамиз.
Ижод сифат жиҳатдан янги бўлган моддий, маънавий қадриятларни яратиш жараёни ва ушбу жараён натижасидир.
Кенг маънода ижод деб, янгича натижаларни келтириб чиқарувчи ҳар қандай фаолиятга ҳам айтилади.
“Агар инсон бажараётган ишини тўғри ва самаралироқ бажаришга интилса, у бажараётган иш жараёни ижод жараёнига айланади” (Джон Апдайк).
Бугунги кунда педагогика ҳамда таълим тизими учун замонавий педагогнинг ижодий салоҳиятини ривожлантириш масаласи муҳим масала бўлиб турибди. Ижодий салоҳият шахснинг интеграллашган сифати бўлиб, ижодий фаолиятнинг бошланғич омилидир. Айнан шу салоҳият шахснинг йўналганлиги, ўз қобилиятларини намоён қила олишини белгилайди. Унда инсоннинг шахсий қобилиятлари ва табиий ҳамда ижтимоий хусусиятлари узвий боғлангандир.
Ижодий салоҳият креативлик хусусияти билан боғлиқ бўлиб, янги ғояларни ярата олиш; анъанавий тафаккур схемаларидан қочиш, тафаккурнинг эгилувчанлиги, инсон характерининг қатор хусусиятлари (оригиналлик, ташаббускорлик, ностандартлик)да намоён бўлади.
Ҳар бир педагог ўз ижодий салоҳиятига эга. Бу салоҳият унинг иш жараёнида орттирилган тажриба, психология, педагогика фанлари, ўз мутахассислик фанини билиш даражасига, унда янги ғояларни яратиш ҳамда татбиқ қилиш кўникмасининг ривожланганлигига боғлиқ.
Ижодни самарали бўлишини ижодий қобилиятлар таъминлайди.
Инсонда муайян қобилиятларнинг ривожланиши асосан учта омил билан белгиланади:
-муайян фаолиятга мойилликнинг мавжудлиги;
-маълум фаолият билан шуғулланишга эхтиёж, қизиқишнинг борлиги;
-ижтимоий омил.
Бундай қобилиятлар ҳар қандай фаолият турида намоён бўлади - илмий, ишлаб чиқариш, бадиий, шу жумладан, педагогик фаолиятда ҳам.
Муҳим ижодий қобилиятлар:

  • муаммони кўра олиш, ифодалай олиш;

  • фараз ишлаб чиқиш ва уни текшириш йўлларини ўйлаб топиш;

  • маълумотларни тўплаш, таҳлил қилиш;

  • ҳулоса чиқариш ва натижаларни қўллаш имкониятларини кўра олиш;

  • муаммони, унинг аспектлари ҳамда ечиш босқичларини яҳлит ҳолда кўра олиш, уни ечишга қўшадиган ўз хиссасини аниқлай олиш.




Download 234.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling