Kurs ishi mavzu: “nutq madaniyati” Bajardi: “Tasviriy san’at va muhandislik grafikasi” mutaxassisligi bakalavr yo’nalishi 3-kurs 18. 24-guruh talabasi Berdiyeva Dilfuza
Ижодий қобилиятларнинг ривожланганлик даражалари
Download 234.5 Kb.
|
Berdiyeva tsmg
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўрта даража
- Паст даража
Ижодий қобилиятларнинг ривожланганлик даражалари:
Юқори даража – инсоннинг билим олишга интилиши, тафаккурининг ўзига хослиги, эгилувчанлиги; тасаввурининг бойлиги; янги ғоялар яратишга қодирлиги; янги турдаги фаолиятга осон ва тез ўтиши. Бундай инсонлар ижодда юқори муваффақиятга эришадилар, турли танловларда совринли ўринларни эгаллайдилар. Ўрта даража – инсон ўз билимларини бойитишга эхтиёж сезади, лекин мустақил равишда вазифаларни бажара олмайди, қизиқарли ғоялар ўйлаб топади, лекин уларни тўғри баҳолай олмайди, бажара олмайди. Танловларда иштирок этади. Паст даража – инсон ижодга интилиш намойиш қилмайди, тафаккури эгилувчан эмас, тасаввури ривожланмаган, муаммоларни мустақил ечиш кўникмалари ривожланмаган, фаолият натижалари тақдим этишга ҳаракат қилмайди. Педагогик ижодкорликнинг муҳим шарти ўқитувчининг ўз касбига меҳр қўйганлиги, унда касбий ўсиш, ривожланишга интилиш бўлиши. Ижодкор педагог вужудга келган вазиятни чуқур таҳлил қилиб, унинг моҳиятини англай олади, оригинал ечимини яратади, ҳаёлий эксперимент ўтказиб уни амалда қўллайди. Бунда яратиладиган янги ғоя ғойибдан келмайди, балки, албатта, педагогик-психологик билимларга таянади. Ҳар қандай педагогнинг ижодий салоҳияти ижодкор шахс сифатлари, деб номланувчи хусусиятлар билан белгиланади. Ҳозирча бундай сифатларни аниқлашда олимлар бир тўхтамга келганлари йўқ. Айрим олимлар бундай хусусиятлар қаторига қуйидагиларни киритадилар: муқобил йўлларни кўра олиш; оддий ва ягона тўғри бўлиб кўринган ҳолат, фикрларга танқидий ёндаша олиш; юзаки хулосалардан қочиш; муаммони чуқур англаб ета олиш; истиқболли фиклай олиш; анъанавий бўлиб қолган ва кўплаб мутахассислар томонидан тан олинаётган педагогик ғояларга кўр-кўрона эргашишдан қочиш; таниш объектларда янги, кутилмаган томонларни кашф эта олиш; қийинчиликлардан чўчимасдан янгилик яратиш ва татбиқ қилишга тайёрлик. Бошқа олимлар ижодкор шахс белгилари деб қуйидаги сифатларни санаб ўтадилар: тез ва осон ассоциация ўрнатиш (диққатини битта фикрдан бошқа фикрга тез ўтказа олиши, улар ўртасида боғланиш ўрната олиши); ҳаёлида образларни ва уларнинг янги комбинацияларини ярата олиши; факт, маълумотларни баҳолай олиши ва танқидий фикрлаши; хотира сифати (хажми етарли даражада бўлган, тизимлаштирилган, тартиблашган билимларга эга); маълумотларни ихчамлаштириш, умумлаштириш, муҳим бўлмаганларини ажратиб, чиқариб юборишга қодир. Учинчи гуруҳ муаллифлар ижодкор шахс бу олиб борилаётган фаолиятни ижодий жараёнга айлантира олувчи креативлик (яратувчилик) қобилиятига эга бўлган шахсдир, деб таъкидлайдилар. Россиялик олимлар Е.С.Громов ва В.А.Моляков креативликнинг етти белгисини санаб ўтадилар. Булар: оригиналлик, изланувчанлик, тасаввур, фаоллик, диққатни жамлай ола билиш, фикрларнинг аниқлиги, сезгирлик. В.И.Андреев ижодкор шахсларни қуйидагича таснифлайди. Ушбу таснифни педагогларга нисбатан ҳам қўллаш мумкин: - Мантиққа асосланувчи назариётчи турига мансуб ижодкор шахсга ахборотни кенг мантиқий умумлаштириш, таснифлаш ва тизимлаштириш қобилияти хос. Бу турдаги одамлар ўз ижодий ишларни аниқ режалаштира оладилар, илмий тадқиқотни анъанавий усуллар ёрдамида амалга оширадилар. Бундай шахсларга кенг доирадаги маълумотларга эга бўлиш хосдир. Улар маълум назарий концепцияларга асосланадилар ва уларни янада ривожлантирадилар. Бундай шахслар бошлаган ишларини мантиқий якунгача олиб борадилар, хулосаларини исботловчи кўплаб таъкидловчи манбаалар келтирадилар. Интуицияга асосланувчи ижодкор шахс юқори даражада ривожланган янги, оригинал ғояларни яратиш қобилияти билан характерланади, бу типдаги инсонлар йирик ихтирочилар, янги илмий концепция, мактаб ва йўналишлар яратишга қодир шахслардир. Улар анъанавий бўлиб қолган қарашларга зид бўлган янги ғояларни таклиф қилишдан чўчимайдилар, ўзига хос фантазия ва тасаввурга эга бўладилар. Амалиётчи ижодкор (экспериментатор) ўзининг оригинал гипотезаларини амалиётда текшириб кўришга интилади. Бу типдаги инсонлар махсус жиҳозларни қўллаб ишлашга мойил, амалий фаолиятни юқори даражада амалга ошириш қобилиятига эгадирлар. Ташкилотчи ижодкор жамоадаги инсонларни янги ғояларни яратиш ва уларни амалиётга татбиқ қилишга йўналтира олади. Бундай шахслар раҳбарлиги остида янги илмий мактаблар ҳамда ижодий жамоалар шаклланади. Бундай инсонларга кучли ғайрат, киришувчанлик, жамоа аъзоларини ижодий ишларни бажаришга йўналтира олиш қобилияти хосдир. В.В. Краевскийнинг фикрича ўқитувчининг ижодий фаолияти икки шаклда кечади: биринчиси бу анъанавий воситаларни янгича қўллаш бўлса, иккинчиси янги воситалар, янги йўлларни ихтиро қилиш. Педагогик ижод педагогик фаолиятнинг барча йўналишларини қамраб олади: конструктив, ташкилий, коммуникатив, изланишлар билан боғлиқ йўналиш (илмий). Педагогик маҳорат, педагогик маданият борасида улкан изланишларни амалга оширган рус олимлари Н. В. Кузьмина ва В. А. Кан-Калик педагогик ижодни амалга ошириш учун қуйидаги шартлар бажарилиши кераклигини кўрсатадилар: вақтнинг тиғизлиги; педагог ижодини ўқувчилар ижоди ҳамда ҳамкасблари ижодлари билан ўзаро боғлиқлиги; натижани дарҳол аниқлаб бўлмаслиги ва шунинг учун у прогноз қилишни талаб қилиши; жамоа олдида чиқиш қилиш; анъанавий бўлиб қолган педагогик услубларни ноанъанавий вазиятлар билан таққослаш. Педагог ҳам ўз изланувчилик фаолиятини, ҳар қандай изланувчи каби ташкиллайди: педагогик вазиятни таҳлил қилади; кутилажак натижани прогноз қилади; изланишни амалга ошириш учун зарурий воситаларни таҳлил қилиб чиқади; олинган натижа таҳлилини ўтказади; янги масалаларни шакллантиради. Ижодий тафаккурни ривожлантиришга қуйидаги операцияларни бажариш ёрдам беради: мақсад қўйиш; масалага ноанъанавий ёндашиб таҳлил ўтказиш; турли вариантларни кўриб чиқиш, таснифлаш, баҳолаш ва шу кабилар. Лекин педагогик фаолиятнинг ижодийлик хусусияти фақат педагогик масала ечиш билан белгиланмайди, чунки унда шахснинг билишга бўлган интилиши, хис-туйғу, иродаси, эхтиёжлари муштарак ҳолда намоён бўлади. Ижодий қобилиятларни ривожлантириш жараёнини қуйидагиларга асослаш маъқул: ноанъанавий дарслар ташкиллаш, тарбиянинг ноанъанавий шакл, усулларидан фойдаланиш; таълимий фаолиятни амалга оширишнинг муқобил йўлларини татбиқ этиш; барча ўқувчиларга (уларнинг шахсий сифатларидан қатъий назар) ижод қилишлари учун шароит яратиб бериш; - ўқувчиларни ижодга бўлган қизиқишларини қўллаб-қувватлаш. Ижодий тафаккурни ривожлантириш учун нима қилиш керак? Махсус топшириқ ва маслаҳатлар ижодий тафаккурни ривожлантиришга ёрдам беради: битта объектни ҳар хил қўлланилиш соҳалари ҳамда йўлларини аниқлаш; объектларни турли жиҳатдан таснифлаш; ҳодисаларни сабаб-оқибат нуқтаи назардан таҳлил қилиш; бир неча тизимлар ўртасидаги боғланишларни илғаб олиш; фараз қилиш; объектнинг қарама-қарши жиҳатларини ажратиш; зиддиятларни англаш ва ифодалаш; мураккаблаштирувчи шартлар киритилган топшириқларни бажариш; вақтни чегаралаш усулини қўллаш; янги вариантлар усулидан фойдаланиш; бахс усулини қўллаш; яхши ғояларни тўплаш – бунинг учун кўплаб адабиётларни ўқиш; фаол бўлиш – фақат фаолият жараёнида инсон ўзини нимага қодирлиги англайди; чўчимаслик ва ўзига ишониш; фаолият натижаларини оммалаштириш; ҳамфикрларни топиш ва улар билан тез-тез мулоқот қилиб туриш, ўз ғояларингиз билан ўртоқлашиш; таажубланиш – шунда олдин илғамаган нарса, хусусиятлар англанади; дунёқарашни узлуксиз кенгайтириш. Шунинг учун ўқувчиларни бўлажак педагогик фаолиятга тайёрлашда: Ўқув машғулотларига ижодий машқ ва топшириқларни бериш (пиктограмма усули, кроссворд, ишбилармон ўйинлари, юмористик расмлар, “расмларда акс эттирилган ҳикоя” усули); Махсус дастур асосида факультатив курслар олиб бориш; Ўқувчиларни татбиқий хусусиятга эга ижодий ҳамкорликка жалб қилиш (ижодий устахоналар ташкиллаш); Дидактик ва ролли ўйинларни кенг қўллаш; Мақсадли кузатишлар ўтказиш; Психолог томонидан ўтказиладиган тренинглар ташкиллаш каби шакл ва усуллардан фойдаланиш яхши самара беради. Ноанъанавий дарслар - муаммоли дарс, ўйинли дарс, мунозара дарси, тадқиқот дарси, ижодий ҳисобот дарси; лойиҳа дарслари - ўқувчиларда ижодий, интеллектуал фаолиятга қизиқиш, эхтиёж, кўникма ҳосил бўлишини таъминловчи таълим-тарбия шаклларидир. Лойиҳа мавзусини танлаш ва шакллантириш, лойиҳа устида ишлаш стратегиясини режалаштириш ҳам ижодий жараёндир. «Мен ва менинг соғлигим»; “Ҳуш келибсиз, азиз меҳмонлар” (очиқ эшиклар куни); “Буюк аждодларимиз”; “Асарлари бизни маҳлиё қилган адиблар (рассомлар, бастакорлар)”; “Энг керакли касб”/ “Касблар ярмаркаси”; “Исмимга муносибманми?” “Машҳур ихтирочилар ва уларнинг ихтиролари” “Қишлоғим номи” “Ёдда мухрланиб қолган саналар” “Ўзбек халқи анъаналари” Ўқувчининг ижодий салоҳияти интегратив сифат бўлиб, у ўқувчида ижодий фаолликни ривожлантиришга бўлган мойиллик, мустақил билим олиш ҳамда яратувчилик қобилиятлари даражасини белгилайди. Олий таълим ўқувчисининг ижодий салоҳиятини ривожлантириш унинг шахс сифатларини ўзгартириш, у томонидан ижодий фаолият услубларини ўзлаштирилиши, унда ижод қилишга иштиёқни, ижодий тафаккурни шакллантиришни назарда тутади. Бу таълим-тарбия жараёнини ижодий қобилиятларни ривожлантириш, янги ғояларни яратиш ва татбиқ қилишга қаратилган кенг доирадаги ўқув-ижодий эвристик масалалар асосида ташкиллаш билан таъминланади. Ўқувчининг ижодий салоҳиятини ривожлантиришнинг етакчи компонентлари бу: йўналтирилганлиги, мақсадга интилиши (ижодий фаолиятга қадриятли ёндашув, яъни, ижодий фаолиятни амалга оширишга қизиқиши, интилиши); умумтаълим, махсус ва инновацион характерга эга билим, кўникма, малакалар; фаолиятли компонент (фаолият услублари, мантиқий операциялар, мустақил билим олиш малакаси); рефлексия, баҳолаш компоненти (ўз ижодий фаолиятини англаш, таҳлил қилиш, баҳолаш). Педагог олим С.Н.Щеглова ўқувчиларнинг ижодий салоҳиятини ривожлантириш учун қуйидаги педагогик шарт-шароитлар яратиш талаб қилинишини кўрсатади: таълим-тарбия жараёнини шахсга йўналтирилган, муаммоли таълим, ривожлантирувчи таълим ғояларига асосланган ҳолда ташкиллаш. Бу ўқувчиларнинг ижодий қобилиятларини ривожланганлик даражасини аниқлаш ва уни янада ривожлантиришга кўмаклашади; ўқувчиларнинг ижодий фаоллигини ошириб, уларни таълим жараёнида янги, оригинал махсулот яратишга ундовчи ижодий вазифаларни бериш; ўқувчиларнинг ижодий фаолият соҳасидаги тажрибасини кенгайтирувчи усуллардан фойдаланиш. Бунда муаммоли вазиятлар усули етакчилик қилади. Ушбу усул фанлараро боғланишларни ўрнатишга, ўқувчиларда ностандарт ижодий фикрлашни ривожлантирувчи муаммоли вазиятларни ечишни талаб қилувчи топшириқларга асосланади; ўқувчиларни ностандарт масалалар ечишга ўргатиш, уларни босқичма-босқич илмий-изланиш фаолиятига олиб қириш ёшларда илмий муаммоларнинг ечимини топиш бўйича бирламчи тажрибани шакллантиради; ижод маҳсулотини рефлексив баҳолаш услубидан фойдаланиш. Бугунги кунда ўқитувчидан ўз устида узлуксиз ишлаш, ўз касбий маҳоратини мустақил ошириб бориш талаб қилинмоқда. Бунинг учун ўқитувчи ўз педагогик қобилиятлари, шу жумладан, ижодий қобилиятларининг ривожланганлик даражасини билиши керак. Бунда махсус психологик тестларни қўллаш тавсия қилинади. ХУЛОСА. Мустақиллик Ўзбекистон таълим соҳаси олдига муҳим вазифаларни қўйди. Шулар қаторида ёш авлод таълим-тарбияси билан бевосита шуғулланувчи педагог кадрларнинг салоҳиятини ошириш масалаласига жиддий ёнлашилмоқда. Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги Қонуни ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига мувофиқ Ўзбекистонда илмий-техникавий, иқтисодий-ижтимоий ва маданий ривожланиш масаласини ривожланган мамлакатлар даражасида ҳал этишга қодир, рақобатбардош, юксак даражада маънавий, маданий ва аҳлоқий сифатларга эга бўлган юқори малакали мутахассислар тайёрлаш таълим тизимининг энг асосий вазифаси ҳисобланади. Маълумки, таълимни модернизациялаш учун педагог кадрлар ўз соҳасини чуқур билиши, илғор педагогик ва ахборот технологияларини эгаллаган, уларни татбиқ қила оладиган ҳамда шу йўналишда инновацияларни яратишга қодир бўлиши шарт. Глобаллашув жараёнлари фаол кечаётган ҳозирги даврда ўқитувчилар олдига хорижий тилларни чуқур ўрганиш талаби ҳам қўйилмоқда. Бугунги кунда педагогиканинг муҳим йўналишлари сифатида қуйидагиларни белгилаш мумкин: замонавий таълимни ташкиллашда ўзбек педагогикасининг бой меросидан фойдаланиш, педагогик жараёнга технологик ёндашув масалалари, таълим-тарбия жараёнини модернизациялаш, педагогнинг инновацион фаолияти, педагогика ва психология фанларининг интеграцияси, таълимда ахборот тенологияларидан самарали фойдаланиш. Замонавий мактаб ўқитувчиси қатор вазифаларни бажаради. Ўқитувчи – синфдаги ўқув жараёни ташкилотчисидир. Ўқитувчи ўқувчилар учун дарс пайтида, қўшимча дарсларда ва шу билан бирга дарсдан ташқари ҳолларда ҳам керакли маслаҳатлар беришда билимлар манбаидан биридир. Кўпчилик ўқитувчилар синф раҳбари вазифасини бажариб, тарбия жараёни ташкилотчилари бўлиб ҳисобланадилар. Жамиятнинг ўқитувчи олдига қўядиган асосий талаблари қуйидагилардир: -шахсни маънавий ва маърифий томонидан тарбиялашнинг, миллий уйғониш мафкурасининг ҳамда умуминсоний бойликларнинг моҳиятини билиши, болаларни мустақиллик, ғояларига содиқлик руҳида тарбиялаши, ўз Ватани табиатга ва оиласига бўлган муҳаббати; -кенг билимга эга бўлиши, турли билимлардан хабардор бўлиши; -ёш педагогик психология, ижтимоий психология ва педагогика, ёш физиологияси ҳамда мактаб гигиенасидан чуқур билимларга эга бўлиши; -ўзи дарс берадиган фан бўйича мустаҳкам билимга эга бўлиб, ўз касби, соҳаси бўйича жаҳон фанида эришилган янги ютуқ ва камчиликлардан хабардор бўлиши; -таълим ва тарбия методикасини эгаллаши; -ўз ишига ижодий ёндашиши; -болаларни билиши, уларнинг ички дунёсини тушуна олиши; -педагогик техника (мантиқ, нутқ, таълимининг ифодали воситалари) ва педагогик тактга эга бўлиши; -ўз билими ва педагогик маҳоратини доимий равишда ошириб бориши. Ўқитувчиларда юқорида санаб ўтилган хислатларни шаклантириш учун уларда педагогик маданият, педагогик маҳоратни таркиб топтириш ҳамда ўстириш лозим. Download 234.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling