Kurs ishi mavzu: “nutq madaniyati” Bajardi: “Tasviriy san’at va muhandislik grafikasi” mutaxassisligi bakalavr yo’nalishi 3-kurs 18. 24-guruh talabasi Berdiyeva Dilfuza


Download 234.5 Kb.
bet8/13
Sana22.04.2023
Hajmi234.5 Kb.
#1380775
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Berdiyeva tsmg

Фаолиятлилик тамойили. “Билимлар билан қулоғигача тўлдирилган, лекин уларни қўллашни билмайдиган ўқувчи сузалмайдиган балиқни эслатади”, деган эди рус олими А.Л. Минц. Бернард Шоу эса: "билимликка олиб борадиган ягона йўл бу фаолиятдир”, деган.
Бунга мисол қилиб педагогик олийгоҳни эндигина битириб келган ёш ўқитувчини келтиришимиз мумкин. Унада дидактика, тарбия назарияси, услубиёт фанларидан мавжуд билимлар фаолиятдан “ўтказилиб кўрилмаган”, педагогик техника ишчи услубларига туширилмаган. Бунинг натижаси ҳаммага аён. Шунинг учун: талабалар томонидан билимларни ўзлаштирилишини, кўникма ҳосил қилиниши, малакаларни ривожлантиришни фаолият шаклида олиб бориш керак.
Ҳақиқатдан ҳам, билим кераксиз асбобга ўхшаб қолмаслиги учун талаба уни ишлатиб туриши керак. Бунинг учун билимларни қўллаш, уларнинг қўлланилиш шартлари, чегараларини излаш, ўзгартириш, кенгайтириш ва қўшимчалар қилиш, янги боғлиқликларни ўрнатиш, уларни турли модел ва контекстларда кўриб чиқиш...
Қайтувчан алоқа тамойили. Яхши ривожлантирилган қайтувчан алоқа орқали таълим жараёнини мунтазам назорат қилиб бориш.
Тизим (техникми, иқтисодийми, ижтимоий ёки педагогикми) қанчалик юқори ривожланган бўлса, унда назорат тизими ҳам шунчалик ривожланган бўлади. Масалан, учувчи муаҳсус мосламадлар орқали самолёт ташқарисидаги ҳава температураси, бакда ёқилғи миқдорини ва бошқа нарсаларни текшириб туради. Бусиз учиш мувафаққиятли амамга ошмайди. Дарс ҳам. Фақат ўқитувчи бошқа ўлчамларни кузатиб боради: ўқувчилар кайфияти, уларнинг қизиқиш даражаси, тушунишини... ўқитувчида “кайфият термометри” йўқ, лекин унда мавжуд ҳолатда аниқ ориентировка қилиш учун махсус услублари бор.
Идеаллик тамойили. Иқтисодяиларга рентабеллик тамойили, инженерларга фойдали фаолият коэфициентини ошириш тамойили маълум. Бу тамойиллар маъноси бир: ҳар бир ҳаракатимиз фақатгина ундан олинган фойдагина билан эмас, балки бунинг учун сарфланган куч, асб, вақт маблағ билан ҳам ўлчанади. Фаолиятнинг идеаллиги “кам харажат сарфлаб, кўп фойда” формуласи билан аниқланади.
Педагогик техникага нисбатан қўллаганда, бу тамойил шуни англатадики, бир қанча услуб ва технологиялардан, уларнинг фойдаси юқори бўлишига қарамасдан, воз кечилган. Идеаллик кўрсаткичи паст бўлганлиги учун, яъни улар ўқитувчидан ёки ортиқча кўп куч талаб қилишар эди, ёки махсус сифатларни. Идеалда ўқитувчи, унинг фаолдияти энг юқори кўрсаткичга эга бўлсада, чарчамаслиги керак! Ҳар бир идеал каби бу идеал ушалмас орзу бўлсада, унга интилишимиз керак!
Шунинг учун: билим олувчиларда мавжуд билим, қизиқиш, имкониятларни максимал даражада ишлатиб, таълим жараёни натижавийлигини ошириш ва харажатларни камайтириш зарур.
Билим олувчилар фаоллиги қанчалик юқори бўлса, таълимий ва бошқарувчи ҳаракат идеаллиги шунчалик юқоридир. Агар биз таълим мазимуни ва шаклини талабалар қизиқишлари билан мослай олсак, шунда улар ўзлари буни давоми қандай экан? деган саволларни бера бошлайдилар ва жавоб излайдилар. Таълим темпи, ритми, мураккаблик даражасини уларнинг имкониятларига мосласак, унда талабалар ўз мувафаққиятини хис этадилар ва ўзлари ушбу мувафаққиятни мустаҳкамлашни истаб қоладилар.
Ушбу тамойил талабаларни ўз жамоасини ўзлари бошқаришини ҳам назарда тутади – бунда улар ўзлари бир-бирларини ўқитадилар.
Педагогик техника услублари – бу тўр. Натижаси эса яхши ташкилланган жамоа, яхши ташкилланган билимлардир.


Download 234.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling