Kurs ishi mavzu: “nutq madaniyati” Bajardi: “Tasviriy san’at va muhandislik grafikasi” mutaxassisligi bakalavr yo’nalishi 3-kurs 18. 24-guruh talabasi Berdiyeva Dilfuza


Касбий-педагогик маданиятининг технологик компоненти


Download 234.5 Kb.
bet5/13
Sana22.04.2023
Hajmi234.5 Kb.
#1380775
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Berdiyeva tsmg

Касбий-педагогик маданиятининг технологик компоненти.
Касбий-педагогик маданиятининг технологик компоненти педагогик фаолият тушунчаси билан чамбарчас боғлиқдир. Педагогик маданият ўқитувчи шахси тависфи бўлиб, унинг касбий масалаларни ечилишини таъминлаб берувчи касбий фаолияти усули, хисобланади. Касбий масалаларни ечиш жараёни педагогик фаолият технологиясини ташкиллайди.
Педагогик фаолият технологияси педагогик масалаларни ечишда педагог қўллайдиган усул ва услублар йиғиндисидир.
Амалий фаолият технологияси педагогик таҳлил, мақсадлаш, режалаштириш, ташкиллаш, баҳолаш ва коррекция қилишдан иборат. Педагогик масалалар бир неча талабларга жавоб бериши керак.
Вақт нуқтаи назаридан педагогик масалалар стратегик, оператив ва тактик турларига бўлинади. Педагог тайёрловчи муассаса хусусиятларини эътиборга олган ҳолда уларни қуйидаги бинар педагогик масалалар гуруҳларига ажратиш мумкин:

  • таҳлилий-рефлексив — педагогик жараён ва унинг таркибий қисмларини таҳлил ва рефлексияси масалалари, субъект-субъект муносабатлари, учраган қийинчиликлар масаласи ва бошқа;

  • конструктив-прогностик – яҳлит педагогик жараённи ташкиллаш масаласи (мақсадлаш, тузиш, таҳмин қилиш).

  • Ташкилий-фаолиятли – педагогик жараённинг оптимал вариантини амалга ошириш, педагогик фаолиятнинг ҳар хил турларини қўллаш, талабаларнинг индивидуал ишларини ва гуруҳий ишларини, ўз фаолияти ва ҳамкасблари фаолиятини ташкиллаш ва бошқа;

  • Баҳоловчи-ахборотли – педагогик тизимни ҳолати ва ривожланиши ҳақидаги ахборотни йиғиш, ишлаб чиқиш ва сақлаш масаласи, уни объектив баҳолаш;

  • Коррекцион-тартиблаштирувчи – ташқи ҳодисаларга адаптация ва уларни нейтрализациялашни таъминлаш масалалари.



Педагогик маданиятнинг шахсий-ижодий компоненти.
Педагогик маданиятнинг шахсий-ижодий компоненти педагог шахсининг ижодкорлигини акс эттиради. Педагогик ижод ўқитувчидан ташаббускорлик, эркинлик, мустақиллик, масъулият каби фазилатларни талаб қилади. Бунда педагогнинг қобилиятлари намоён бўлади.
Ўз касбий индивидуаллигини атрофдаги педагогик борлиқдан ажрата олиши, ўз ҳаракатлари, сўзлари ва фикрлари юзасидан рефлексияни амалга ошириш педагогнинг ижодий фаолиятнинг муҳим омилидир.
Педагогик ижоднинг ўзига ҳос томони шундаки, педагогик фаолиятда талаба шахси ҳам объект, ҳам субъект ролини ўйнайди. Ижоднинг барча бошқа турлари қийинлик даражаси бўйича педагогик ижодга бас кела олмайди. Чунки педагогик жараёнда мутахассис шахси “яралади”. Педагогик касбни айнан ижодийлик компонети бошқа касблардан фарқлаб туради. Қуйида педагогик ижодгагина ҳос бўлган хислатларни санаб ўтамиз:
Педагогик ижод вақт ва жойга кўпроқ “боғланган”. Ижодий жараён босқичлари (янги ғояни шалланиши, ишлаб чиқиш, ғояни амалга ошириш, баҳолаш) вақт нуқтаи назаридан ўзаро қатъий боғланган ва бир босқичдан иккинчисига ўтишни талаб этади.
Ижодий изланишлар натижасини тезда баҳолай олиш мушкул;
Ижод жараёни талабалар, ҳамкасблар билан биргаликда амалга ошириши;
Педагогнинг ижодий салоҳиятини намойиш этилиши педагогик жарённинг услубий, техник таъминланганлиги билан боғлиқ;
Ўқитувчи талабалар билан мулоқотни ижодий жараёндек ташкиллаши ва олиб бориши, уларнинг ташаббусини қўллаб қуватлаши, талабаларнинг ўз-ўзини намоён қилишлари усун шароит яратиб бериши лозим.
Педагог ижодига таъсир этувчи омиллар:

  • Педагог яшаб келаётган ижтимоий-маданий борлиқ, маданий-тарихий давр;

  • Жамоадаги ижобий эмоционал-психологик муҳит,

  • Таълим-тарбияни амалга ошириш учун зарур бўлган воситалар мавжудлиги;

  • Зарур миқдорда вақтнинг борлиги.

  • Педагогик жараён қонуниятлари ва тамойилларини билиши;

  • Педагогнинг умумий маданияти юқорилиги;

  • Мутахассис тайёрлашнинг замонавий концепциялари билан танишлиги;

  • Ижодга интилиши;

  • Педагогик рефлексиянинг ривожланганиги;

  • Педагогик тажриба ва сезгирлик;

  • Оператив қарорлар қабул қилиш кўникмаси;

  • Муаммони кўра билиши, таҳмин қила олиши;

  • Педагогик технологияни қўллай олиши.

Касбий-педагогик маданиятнинг шаклланганлиги мезонлари.


Мезон бу унинг асосида баҳолаш амалга ошириладиган сифат.
И.Ф. Исаев педагогик маданиятнинг шаклланганлигининг 4 та даражасини кўрсатади: адаптив, репродуктив, эвристик, ижодий.
Касбий-педагогик маданиятнинг адаптив даражаси ўқитувчининг педагогик борлиққа бир текисда муносабатини билдиради. Бунда педагогик фаолият мақсад ва вазифалари умумий кўринишда шакллантирилган бўлади. Бундай ўқитувчи психологик-педагогик билмларни қадрламайди, унда тизимлашган билимлар мажмуаси йўқ ва у назарий бимларни амалиётда ишлатишни билмайди. Унинг фолияти олдиндан ишлаб чиқилган қолип бўйича амалга оширилади (ижод йўқ). У ўз устида иш олиб бормайди, малака ошириш курслаирга мажбуран боради.
Репродуктив даража ўқитувчининг педагогик борлиққа бир текисда муносабатини билдиради, психологик-педагогик билимларни юқорироқ баҳолайди, педагогик жараён иштирокчилари билан субъект-субъект муносабатларни ўрнатишга ҳаракат қилади, ўз фаолиятидан қониқиқади. Бу даражага мос келувчи ўқитувчи томонидан конструктив-таҳмин масалалари яхши ечим топа олади.
Стандарт педагогик вазиятларда янги ечимларни излаб топишга ҳаракат қилади, эхтиёжлари педагогик йўналтирилган бўлади, у малака ошириш заруриятини англайди.
Эвристик даража кўпроқ мақсадга йўналтирилганлиги билан фарқланади. Ушбу даражада технологик компонетда ўзгаришлар содир бўлади: баҳоловчи-ахборотли ва коррекцион-тартиблаштирувчи масалаларни яхши еча олади. Педагог таълим-тарбиянинг янги технологияларинини қўллашга ҳаракат қилади, ўз тажрибасини бошқаларга беришни ҳохлайди. Малака оширишнинг турларига танлов назари билан қарайди, ўз фаолияти ва шахсини таҳлил қилиш усулларини эгаллайди.
Ижодий даража педагогик фаолиятнинг юқори самарадорлиги билан характерланади. Бу даражадаги ўқитувчи психологик-педагогик билимларини қўллай олади, талабалар ва ҳамкасблар билан ҳамкорликни ўрнатади.



  1. Педагогик техника моҳияти ва тизими.




    1. Download 234.5 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling