Kurs ishi mavzu: “nutq madaniyati” Bajardi: “Tasviriy san’at va muhandislik grafikasi” mutaxassisligi bakalavr yo’nalishi 3-kurs 18. 24-guruh talabasi Berdiyeva Dilfuza
Download 234.5 Kb.
|
Berdiyeva tsmg
Илмий компетентлик. Педагогнинг касбий фаолиятининг самарасини белгиловчи омил бу унинг шахсий касбий маданиятидир. Бизга замондош педагог-олимлар
(Е.В. Бондаревская, К.М Левитан ва бошқ.) педагогик маданиятни ўқитувчининг касбий фаолиятининг юқори даражасини кафолотловчи шахснинг табиий ва шакллантирилган ҳусусиятларининг интеграцияси сифатида ифодалайдилар. Касбий маданият ҳақида гапирилганда айниқса илмий билимдонлик компоненти муҳимдир. Бугунги кунга келиб педагогик фанлар тизими янада кенгайди, бу йўнадишда кўп фундаментал тадқиқотлар олиб борилди. Барча педагогларнинг илмий тайёргарлигида назарий концептуал ғоялар алоҳида ўрин тутади. Улар ўқитувчига тажриба-синов орқали, хатолар орқали эмас, балки фан ва амалиётнинг ишончли фактларига таянган ҳолда иш олиб бориш имкониятини яратади. Таълим муассасаси ҳодими биринчи ўринда педагогика тарихи ва назариясида, ўқув-тарбия жараёнининг мақсадлари, мазмуни, усуллари, педагогик муаммоларни ечилишига замонавий ёндашув ҳақида тасаввурга эга бўлиши керак. Бундан ташқари, у шахс шаклланиши қонуниятларини, ёш психологияси, физиология, этика, эстетика ва бошқа фанларни эгаллаган бўлиши шарт. Педагогик маданият қирралари ҳақида сўзлаганимизда илмий изланишга оид бўлган билим ва кўникмаларни ҳам назарда тутамиз: талаба шахсини ўрганиш усуллари, дарсни кузатиш ва таҳлил қилиш усули, педагогик тажриба механизми. Бу билимларни бўлажак ўқитувчи олийгоҳда ўқиш даврида эгаллайди. Ривожланишнинг янги ижтимоий-иқтисодий шароитлари таълим соҳасида меҳнат қилувчиларга ҳар доимгидан ҳам юқорироқ талаблар қўймоқда. Таълим тизими барча мамлакатлар ривожланишининг, унинг иқтисодий, илмий-техник ва маданий салоҳияти кўрсаткичига айланиб бормоқда. Таълим муассасаларининг ривожланиши биринчи ўринда у ерда меҳнат қилаётган педагогларнинг илмий-услубий тайёргарлиги, ижоди, таълим муаммоларини еча олиш кўникмаларини ривожланганлиги билан боғлиқ. Олийгоҳда кечаётган педагогик жараён ўз ўрнида ҳар бир талабанинг мустақил фаолиятига ҳам боғлиқ. Бунга, бир томондан, ўқув муассасида ўқув машғулотлар давомийлиги чегараланган бўлиб, барча мавжуд маълумотни берилган вақт ичида ўқитувчи етказа олмаслиги сабаб бўлса, иккинчи томондан ҳозирги даврда ахборотлар катта тезликда кўпаяётганлигидир. Илмий адабиёт билан ишлаш талабаларнинг мустақил таълим шаклларидан энг муҳимидир. Ушбу ишнинг услубиётини ўрганиб олиш бўлажак мутахассисларни шаклланишининг жуда муҳим ва зарур воситасилир. Илмий компонент талабанинг илмий ижоди учун ҳам пойдевордир. Талабада билимларни излаб топиш ҳақидаги мета-билимлар шаклланган бўлиши керак, улар илмий изланиш мантиғи билан, изланиш фаолияти технологияси билан таниш бўлишлари, уларда ўз фаолияти натижаларини баҳолай олиш, уни коррекция қилиш, изланиш натижаларини ифодалаш ва тақдим этиш кўникмалари ҳам шакллантирилиши лозим. С: педагогик жараённинг қайси шакллари юқорида айтилган кўникмаларни шакллантиришга ёрдам беради? Бунинг учун талабларда асос бўла оладиган махсус билимлар бўлиши шарт: изланишда қўлланиладиган тушунчалар мажмуаси, изланиш жараёнининг моҳияти. Бундан ташқари уларни изланиш ишларига жалб этмоқ керак. Ушбу талаб маъруза машғулотларда, мустақил таълим учун ўқитувчи томонидан берилган вазифаларни бажариш жараёнида, илмий кутубхоналарда олиб бориладиган ишларда, реферат, аннотациялар ёзганда, тадқиқотчи-ўқитувчи “устахонаси” билан танишиш жараёнида, диплом ишини ёзишда, педагогик амалиёт давомида амалга ошади. Илмий изланиш самарадорлиги талабаларнинг ушбу фаолият ҳақида, унинг босқичлари ҳақида тўла тасаввурга эга бўлишига боғлиқ. Download 234.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling