Курс лойиҳаси учун илк маълумотлар топшириқда қуйидагича берилган


ИЛОВА Саралаш станцияларининг асосий чизмалари


Download 0.63 Mb.
bet6/12
Sana03.02.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1154775
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
XURRAMJON (2)

ИЛОВА
Саралаш станцияларининг асосий чизмалари
1.а. — расмда ўртача қувватли саралаш тепалигига эга бўлган саралаш станциясининг чизмаси келтирилган. Уларда кириш бўғизларида қўшимча йўналишларнинг келиб қўшилиш ва транзит паркининг қабул парки ёнида жойлашиш имкониятлари кўриб чиқилган. Иккала йўналишнинг ҳам транзит парклари Т1 ва Т2 жўнатиш парклари Ж1 ва Ж2 ёнида жойлашган, жумладан, транзит, ва жҳнатиш парклари йулларини ўзаро алмаштирилган ҳолда ишлатиш имконияти бор. Қуйида кўриб чиқиладиган чизмаларда вагонлар оқимини қайта ишлаш йўналиши шартли равишда тоқ (ўнгдан чапга караб) йўналишда қабул қилинган. Локомотив ва вагон хўжаликлари қабул паркига параллел ҳолда жойлашган. Айрим ҳолларда улар саралаш парки ёнида, керак бўлганда эса жўнатиш парки ёнида жойлашиши мумкин. Поезд локомотивларининг юриш йўлини камайтириш мақсадида экипировка ускуналарини Ж2 ва Т2 паркларининг чиқиш бўғизларида саралаш парки ёнида жойлаштириш мақсадга мувофиқ.
Б йўналишидан келадигиан қайта ишланувчи поездларни қабул парки Қ1 йўлларининг юқори секциясига қабул қилинади. Локомотив 11—юриш йўли орқали экипировкага юборилади. Қабул паркида келган поезд таркиби билан зарур бўлган жараёнлар бажарилганидан сўнг, таркибни тарқатиш учун саралаш тепалиги манёвр локомотиви ўтиш йўли ва 12 берк йўл орқали таркибнинг орқа томонидан киритилади. Шундан кейин таркиб тепаликка итарилиб, саралаш парки йўлларига тарқатилади.
Саралаш паркининг чизмадаги юқори ярмидаги йўллари тоқ йўналишдаги вагонлар, пастки қисмидаги йўллар эса жуфт йуналишдаги вагонлар учун мўлжалланган. Бир неча таркиб тарқатилгандан сўнг саралаш парки йўлларида маълум бир йўналишга мўлжалланган поезд таркиби вагонлари тулиқ йиғилади. Шундан кейин ушбу станциядаги поездлар тузиш режасига (план формирования) асосан поездлар тузилади. Поезд тузиш билан боғлиқ бўлган тугалловчи жараёнларни бажариш учун саралаш парки чиқиш бўғизи бир неча (одатда 2-3) манёвр ноҳияларига бўлиниб, уларнинг ҳар бири алоҳида тортиш йўлларига уланади. Одатда ҳар бир ноҳияга алоҳида манёвр локомотиви бириктирилади. Улар поезд тузишни тугаллагандан кейин таркибни шу йул оркали жўнатиш парки йўлига тортиб ўтказади, кейин қайтиб келиб яна ўз ишини давом эттиради. Бир гуруҳли маршрут поездлар тепаликдан тарқатиш вақти давомида тузилади.
Жўнатиш паркининг Ж1 секциясига тортиб чиқилган поезд таркиби билан барча зарурий техник ва тижорат жараёнлари бажарилади. Тоқ поезд таркибларига локомотив 13 юриш ва 14 берк йул орқали берилади. Ҳудди шу йўллар тоқ йўналиш транзит поездлари локомотивларини алмаштириш учун ҳам хизмат қилади. Вагонларни таркибга улаш ва ундан узиш ёки айрим вагонлар гурухини алмаштириш учун 15 —тортиш йўли ишлатилади.
Жуфт йўналиш поездлари 11 — 11б йўл орқали қабул паркининг Қ2 секцияси йўлларига қабул қилинади. Локомотив 16 —юриш йўли орқали кетади. Поездлар жўнатиш парки Ж2 дан, шунингдек, транзит парки Т2 дан Б, Гга 11а йўл орқали жўнатилади. Жуфт йўналишдаги қайта ишланувчи вагонлар оқими станцияни икки марта айланади. Чунки, жуфт йўналишдаги қайта ишланувчи поездлар Қ2 га қабул қилиниб, кейин саралаш тепалигидан тарқатилади ва жўнатиш учун Ж2 паркидан яна бир марта Қ2 рўпарасигача ҳаракатланади. Поездларни А дан 11-11б йўллар орқали қабул паркига қабул қилиш вакдида Ж2 ва Т2 паркларидан Бга жўнатилувчи поездлар билан кесишув содир бўлади. Поездларнинг ўзаро кесишувчи ҳаракатлари кўпайганда, уларнинг ўзаро тутилиши ва умуман кесишув нуқтасида поездларни ўтказиш қийинлашиб кетади, ҳаракат хавфсизлиги таъминоти камаяди. Бундай ҳолларда кесишув жойларида янги ечимлар, қўшимча стрелкали ўтказгичлар, съездлар, параллел йўллар ёки кўприкли йўл кесишмаларини лойиҳалаш масалалари ҳал этилиши лозим бўлади.
1.б. расмда юқори қувватли саралаш тепалигига эга бўлган саралаш станцияси чизмаси берилган. Бундай станцияда қабул, жўнатиш ва саралаш парклари кетма —кет жойлашган. Станция атрофини айланиб ўтувчи шох йўллар, қабул паркига тарқатилиш учун А ва В томонидан келувчи поездларни айланма йўл орқали қабул қилиш ва поезд локомотивларини ўтказиб юбориш учун тепалик остида кўприкли кесишма йўлларни қуриш мумкин. Локомотив ва вагон хўжаликлари саралаш парки ёнида жойлашган. Жуфт поездларни айланма йўл орқали қабул қилишда станцияга келувчи барча қайта ишланувчи поездлар бир томондан келади, технологик жараёнлар бир хил тартибда бажарилади, технологик кетма — кетлиги таъминланади, станция иш унумдорлиги ошади. Бундан ташқари, тепалик олди қабул парки ишини автоматлаштириш, таркибларни параллел туширишни қўллаш имкониятлари бўлади, парк чиқиш буғизининг юкланганлиги ва ҳаракат таркибини ушланиб қолиши камаяди.
Агар станция майдони асосий паркларни кетма —кет жойлаштириш учун етарли бўлмаса, аралаш турдаги чизмалар қўлланилади. Улардан қабул паркининг кетма —кет, жўнатиш паркининг эса саралаш паркига параллел жойлашган тури кўпрок, тавсия этилиши мумкин. Икки томонли саралаш станциясининг парклари кетма —кет жойлашган асосий чизмаси 2.а. расмда берилган. Чизмада станцияга келувчи қўшимча (В ,Г) йўналишларнинг ва станцияни атрофлаб ўтувчи шох йўллар, ёки чизмадаги йўловчи поезди ҳаракат йўлларини ётқизиш имкониятлари кўрсатилган. Станцияга келадиган қайта ишланувчи вагонлар оқими поездлари ўз йуналиши бўйича саралаш тизими орқали, белгиланган иш тартиби ва технологик жараёнларни асосий йўналишли бир томонли станция иш тартиби каби утайдилар (1.а расмга қаранг). Ушбу чизманинг сезиларли афзалликлари, вагонлар оқимини қайта ишлаш ўз йўналиши бўйича бир маромда, технологик кетма — кетликда бажарилиб, иккала тизимнинг иши мустақил олиб борилади. Станциянинг поезд ўтказиш ва вагонларни қайта ишлаш қобилияти жуда юқори. Локомотив хўжалиги одатда станциянинг ўнг томон тугаш қисмида қабул ва жўнатиш парклари орасида жойлашади. Локомотивларни ўтказиш учун саралаш тизимлари орасида икки юриш йўли ётқизилади ва бу йўллар локомотив хўжалигини станция парклари билан боғлаш учун ҳам хизмат қилади. 2.а. расмда пунктир билан кўрсатилган қўшимча экипировка қурилмалари (ЭК) ни зуриш К2 паркига келувчи поезд локомотивларининг станцияда ортик,ча юришини зисартиради. Бу қурилмалар станцияга турли ҳилдаги тортиш кучлари (локомотивлар) келадиган ҳолатларда ҳам керак бўлади.
Вагон депоси локомотив депоси билан бир территорияда қўншлган бўлиши ёки бирор саралаш парки тортиш йўллари ноҳиясида алоҳида жойлашиши мумкин. Саралаш парклари чиқиш буғизи ноҳиясида шунингдек, транзит контейнерларни саралаш майдончалари ва саралаш платформалари жойлашиши мумкин.
Икки томонли саралаш станциясининг чизмасини (2.а. раем) бирданига икки томонли саралаш станциясини қуришда, ҳамда бир томонли станцияни ривожлантиришда қўллаш мумкин.
Станцияга келувчи бурчак ости йўналиш қайта ишланувчи вагонлари (А ва В, Б ва Г йўналишлар орасидаги) саралаш паркининг бир —икки ички йўлларида аралаш йиғилади, маълум миқдорда йиғилган вагонлар манёвр локомотиви ёрдамида саралаш паркининг қуйи қисмидан иккинчи тизимнинг қабул паркига тортиб ўтказилади ва у ердан саралаш тепалиги орзали ўз йўналиши буйича саралаш парки йўлларига тарқатилади. Демак, бурчак ости вагонлари станцияда икки марта қайта ишланади.


Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling