Курс лойиҳасини бажариш учун қисқача услубий кўрсатмалар.
Курс лойиҳаси берилган маълумотлар ҳамда темир йўллардан техникавий фойдаланиш қоидалари, лойиҳалаш меъёрий талаблари асосида бажарилиши керак.
Берилган топшириқ асосида янги саралаш станциясини ва унда саралаш тепалигини лойиҳалаш лозим бўлади.
Лойиҳа ҳисоблар, чизма ишлар ва тушунтириш хатидан иборат бўлади. Лойиҳада 2 чизма бажарилади: саралаш станциясининг йўл тармоқлари ва иншоотлари кўрсатилган миқёсий чизмаси ва саралаш тепалигининг лойиҳаси.
Тушунтириш хатида қуйидагилар ёритилиши керак: кириш сўзи, берилган маълумотлар таҳлили, лойиҳаланадиган иншоотларнинг ҳисоблари, станция таркибий элементларининг тавсифи ва принципиал чизмалари, лойиҳа учун танланган вариантни асослаш, станциянинг ишлаш технологияси баёни ва бошқалар. Лойиҳани Республикада темир йўл тармоклари тараққиёти ва келажак йўналишлари билан асослаш керак.
1. Саралаш станциясининг иш ҳажмини хисоблаш
1.1. Берилган топшириқ ва бажариладиган лойиҳа ишлари таҳлили.
Лойиҳа учун берилган илк маълумотларни ўрганиш ва чуқур тахлил қилиш лойиҳада тўгри, принципиал ечимлар ва хулосалар қабул қилишда катта аҳамиятга эга бўлади. Бунинг учун берилган маълумотлар асосида саралаш станциясининг жойлашиш шароитлари ва меёрий хужжатлар ўрганиб чиқилиши керак.
Мавжуд саралаш станциясини лойиҳалаш учун мисол тариқасида қуйдаги маьлумотлар берилган.
" Н " станциясида тузиладиган юк поездларининг манзиллар бўйича тақсимланиши, % ҳисобида
Манзил
|
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
Жами
|
А
|
19
|
23
|
17
|
21
|
20
|
100
|
Б
|
25
|
25
|
26
|
24
|
|
100
|
В
|
35
|
35
|
30
|
|
|
100
|
Саралаш тепалигини лойщалаш учун маьлумотлар:
а) ҳаво ҳарорати : ёзда +26*С , кишда -6*С
б) шамол тезлиги, ёзда вагон йўналиши бўйлаб 5,6 м/с, қишда вагон йуналишига тескари 4,3 м/с
в) вагонлар таркиби - аралаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |