Курс лойиҳаси учун илк маълумотлар топшириқда қуйидагича берилган
XURRAMJON (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4.Саралаш станциясида локомотив хўжалиги, вагон хўжалиги, юк ҳовлиси ва корхона йулларининг жойлашуви ҳамда уларга хизмат кўрсатиш. Станция худудида йуловчи поездлар харакатини ташкил қилиш
Жами
|
6 |
- |
Хулоса: Саралаш паркида ҳар ҳил қўшимча ишлар учун жами тс3=6 йул қабул қилинди. Саралаш паркидаги жами йўллар сони
тс = 24 + 6 = 30 йўл
4.Саралаш станциясида локомотив хўжалиги, вагон хўжалиги, юк ҳовлиси ва корхона йулларининг жойлашуви ҳамда уларга хизмат кўрсатиш. Станция худудида йуловчи поездлар харакатини ташкил қилиш
Саралаш станцияси лойихаланганда ушбу станцияга қайта ишлаш, саралаш учун келадиган вагонларга муўжалланган саралаш воситалари, йўл тармоқларидан ташқари, қуйидаги қўшимча иншоотлар ва қурилмалар лойихаланади, жумладан локомотив хўжалиги, вагон хўжалиги, юк ховлиси, корхона йўллари, ёритиш ускуналари, алоқа воситалари, йўловчи харакатини ташкил қилиш учун иншоотлар ва зарурий йўл тармоқлари, автоматика ва телемеханика қурилмалари ва ҳоказолар.
Одатда йуловчи ва саралаш станциялари бир узелда жойлашган бўлса, у холда йўловчиларга қулайлик яратиш ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида саралаш станцияси ҳудудидаги асосий шох йўлларда 1 -2 тўхтаб ўтиш бекатлари жойлашади. Ушбу тўхтаб ўтиш бекатлари одатда станциянинг ходимлари гавжум бўлган жойларда жойлашади (локоматив хўжалиги, вагон хўжалиги, саралаш тепалиги) ва шароитга қараб тонеллар, кўприклар қурилади. Саралаш станциясида шунингдек, юк хўжалиги иншоотлари хам лойихаланиши мумкин. Одатда транзит контейнерларни саралаш ва қайта ишлаш учун мўлжалланган майдонча, юкларни донали жўнатиш учун саралаш платформаси, бир вагондан иккинчи вагонга юкни ортиш учун махсус платформа ва ҳ.к. Механизациялашган контейнер майдончаси ва саралаш платформасини саралаш паркининг чиқиш қисмида жойлаштириш қулай. Саралаш станцияси юк станцияси билан ёки юк ҳовлиси билан тўғридан -тўғри уланиши мумкин. Саралаш станциясида локомотив хўжалиги жойлашиши кўп ҳолларда станциянинг чизмасига ва махаллий шароитларга боглик бўлади. Бу ерда локомотив хўжалигининг турли хил вариантларини кўриб чиқиш мумкин. Транзит поездлари локомотивларининг экипировка қурилма ва мосламалари қабул —жунатиш йуллари ёнида жойлаштирилиши мумкин. Бунда поезд локомотивлари депога ўтмасдан таъминланади. Шунингдек, саралаш станциясида вагон хўжалиги иншоотлари хам лойиҳаланади, жумладан техник хизмат кўрсатиш ва вагонларни жорий таъмирлаш учун мулжалланган қурилмалар ва воситалар, вагон депоси ва бошқалар. Сарф -харажатларни камайтириш мақсадида локомотив ва вагон хўжалигини битта майдончада лойихалаш тавсия этилади. Вагон хужалиги саралаш станциясига параллел жойлашган ҳолатларда улар орасида вагонни тўлиқ таъмирлаш учун мўлжалланган механизациялашган пункт жойлашади. Лойиҳаланаётган саралаш станциясининг барча иншоотлари хисоблаб топилгандан кейин станциянинг чизмаси йўл тармоқлари ва барча иншоотлари билан режада ўлчамли чизилади. Бунда буйлама масштаб 1:2000 ёки 1:5000 олиниши мумкин.
Download 0.63 Mb.
Do'stlaringiz bilan baham:
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling