Курс лойиҳаси учун илк маълумотлар топшириқда қуйидагича берилган


Саралаш станцияси ишининг технологик жараёни


Download 0.63 Mb.
bet5/12
Sana03.02.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1154775
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
XURRAMJON (2)

5.Саралаш станцияси ишининг технологик жараёни
Станция лойиҳаси тугаллангандан кейин ушбу саралаш станцияси ишининг технологик жараёни қисқача баён этилади. Технологик жараёнда станциянинг тузилиши ва унинг қурилма, иншоотларига, уларнинг узаро жойлашувига қисқача изоҳ берилади. Станцияда поездлар билан бажариладиган технологик жараёнлар баён этилади ва ишни ташкил қилиш асослари ёритилади. Жумладан, станцияда қайта ишлаш учун келадиган поездларни қабул қилиш, уларни саралаш тепалигидан тарқатиш, янги поездлар таркибига йиғиш, тайёр бўлган поездларни жўнатиш паркига олиб ўтиш ва у ерда тайёрлаб жўнатиш жараёнлари кетма -кетлиги ёритилади.Станцияда қайта ишланмайдиган, ўткинчи транзит поездларни қабул қилиш, уларга хизмат кўрсатиш ва жўнатиш тартиблари ёритилади. Технологик жараёнда узел станциялари учун бурчак ости йўналиш ўткинчи транзит поездларини қабул қилиш ва жўнатиш тартибларига алоҳида эътибор бериш лозим бўлади.
Технологик жараёнда махаллий юк вагонларини саралаш паркида йиғиш, уларни юк хўжаликлари ва корхоналарга узатиш ва қайта олиб чиқиш, таъмирлаш талаб қиладиган вагонларни вагон хўжалигига олиб бориш ва қайта олиб келиш каби жараёнлар ҳам ёритилиши керак. Агар станция орқали йуловчи поездлари ўтказиладиган бўлса, уларнинг юриш йўллари, тўхташ бекатлари ва ҳизмат кўрсатиш масалалари ҳам ёритилиши керак. Технологик жараёнда қайта ишланувчи вагонларни саралаш тепалиги орқали тарқатиш, поезд тузиш жараёнини тугаллаш, бунинг учун саралаш паркининг қуйи қисмида манёвр районларини ташкил қилиш ва ишлаш кетма — кетлиги ёритилиши керак. Станция технологик жараёнини ёритишда илғор тажрибаларни қўллаш, станциянинг поезд ўтказиш қобилиятини ошириш, саралаш тепалиги қайта ишлаш қобилиятини ошириш масалаларига эътибор қаратиш лозим бўлади.

6.Станцияда экологик ечимлар ва ҳаракат хавфсизлиги таъминоти
Станцияда экологик ечимлар ва ҳаракат хавфсизлиги таъминоти масалаларини ўрганишда уларга ь^уйиладиган талаблардан келиб чи^иб станция ривожи ва ишини ташкил қилиш масалалари ёритилиши керак. Келажакда Ўзбекистан темир йўлларида асосий тортиш кучи сифатида электровозлардан фойдаланиш темир йўлларда тепловоз билан тортувчи участкаларни камайтиради. Бунинг натижасида темир йўлларнинг атроф — муҳитга таъсири, яъни тепловозлардан чиқадиган дизел ёқилгисининг зарарли газлари таъсири камаяди. Темир йўлдаги ҳаракатлар натижасида, саралаш станциясида вагонларни қайта ишлаш вақтида ва манёвр ҳаракатлари жараёнида хосил бўладиган шовқинни камайтириш долзарб масалалардан бири бўлиб, уларни хал қилиш учун чора — тадбирлар белгиланиши керак. Шундай мақсадда темир йўлдан утаётган транзит юк поездларини шахарни ёқалаб (четлаб) ўтадиган махсус йуллардан ўтказиш лозим. Саралаш станциялари ҳам ахоли яшайдиган жойдан бирмунча узоқ масофада жойлашиши лозим. Саралаш станциясини ишини ташкил қилишда ҳаракат хавфсизлиги ва меҳнат хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилиш керак. Саралаш станцияси ишини ташкил қилишда барча хизматчиларнинг техникавий фойдаланиш қоидалари, ҳаракатни ташкил қилиш, ишорат қоидаларига ва бошқа маҳаллий йўриқномаларга қатъий риоя қилиш талаб этилади.

Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling