Курс лойиҳаси учун илк маълумотлар топшириқда қуйидагича берилган


Download 0.63 Mb.
bet1/12
Sana03.02.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1154775
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
XURRAMJON (2)




Кириш
Янги саралаш станцияси босқич лойиҳасини бажаришдан асосий мақсад талабаларнинг саралаш станцияларини лойиҳалаш бўйича олган назарий билимларини мустаҳқамлаш ва чуқурлаштириш бўлиб, қуйидаги максадларни ўз ичига олади: топшириқ асосида станциянинг асосий иншоотларини ҳисоблаш, техник — иқтисодий асослаб станциянинг тури ва чизмасини танлаш, станциянинг миқёсли режасини барча асосий иншоотлари билан чизиш, станцияга келиб туташувчи йўлларни лойиҳалаш ва ҳ.к.
Саралаш станциясини лойиҳалаш учун топшириқда ҳисобланадиган муддатга юк ва йуловчилар ҳаракати бўйича иш ҳажми, станция майдонининг узунлиги, станциянинг шаҳарга нисбатан жойлашуви, станцияга келувчи шох йўлларнинг сони ва параметрлари (етакчи қиялик, локомотив тури ва серияси, сигнал ва алоқа воситалари ва щ.ҳ.), - вагонлар парки ҳақидаги маълумотлар, саралаш тепалиги, локомотив ва вагон хўжалигини лойиҳалаш учун илк маълумотлар амалдаги станция шароитларига мослаштириб олинган.
Курс лойиҳасини бажаришнинг усул ва тартиби, станциянинг асосий иншоотларини тузиш ва ҳисоблаш шартлари, лойиҳа мазмуни ҳақидаги маълумотлар баён этилган.
Курс лойиҳаси учун илк маълумотлар топшириқда қуйидагича берилган:

  1. Станцияга келиб туташувчи йўллар чизмаси, уларнинг асосий параметрлари, станция қурилиши учун ажратилган майдон;

  2. Юк ва йуловчи поездлари ҳарақати микдори (бир кеча — кундузлик ҳисобида) жадвал шаклида;

  3. Маҳаллий вагонларнинг юк ҳовлиси ва корхона йўллари орасида тақсимланиши;

4. Станцияга келувчи шох йўлларнинг техник параметрлари
(жадвал шаклида), йўл даражаси, поездларнинг ҳисобий
вазни, сигнал ва алоқа воситалари ҳақидаги маълумотлар;
5. Саралаш тепалигини лойиҳалаш учун ҳаво ҳарорати,
шамол тезлиги, вагонлар таркиби ва ҳ.к.


Лойиҳа мазмуни.
Курс лойиҳасида берилган шарт ва шароитларга қулай ва мос келадиган станция чизмасини танлаш, станциянинг асосий иншоотларини ҳисоблаш ва йўл тармоқларининг масштабли режасини тузиш билан боғлиқ ишларни бажариш. Лойиҳа топшириқларига биноан қуйидагилар бажарилади:

  1. Берилган станция ишини таҳлил қилиш ва унинг келажак ривожини аниқаш, ҳаракат миадорини ва станцияда қайта ишланувчи вагонлар мивдорини топиш;

  2. Берилган қайта ишланувчи вагонлар миқдори ва саралаш тепалигининг ҳисобий қайта ишлаш қобилиятини ўзаро таққослаш, ҳамда маҳаллий шароитларни ҳисобга олган ҳолда саралаш станциясининг турини танлаш.

  3. Саралаш станцияси принципиал чизмаларининг 2 — 3 вариантини парклар кўринишида чизиб, улардан энг қулайини лойиҳа учун техник —иқтисодий ва технологиявий асослаб танлаш, станцияда саралаш йўналишини аниқлаш;

  4. Танланган чизма учун қабул,жўнатиш ва саралаш паркларидаги, ҳамда транзит поездлари учун қабул —жўнатиш паркларидаги йўллар сони ва поездлар тузиш учун тортиш (вытяжка) манёвр йўлларини ҳисоблаш;

  5. Станция учун саралаш тепалигини лойиҳалаш (саралаш тепалиги баландлигини ва тормоз воситалари қувватини ҳисоблаш, ҳисобий йўлларни бўйлама профилда лойиҳалаш, вагонлар ғилдиракининг эгри чизиқларини, вақт ва тезлик чизиқларини ҳисоблаб чизиш) ва қайта ишлаш қобилиятини ҳисоблаш, саралаш тепалигининг ишлаш технологияси графигини чизиш (саралаш тепалигининг лойиҳаси буйлама 1:1000 миқёсда чизилади).

  6. Танланган ва бажарилган ҳисоблар асосида саралаш станцияси йўл тармоклари ва иншоотларини (1:2000 миқёсда) улчамли чизиш. Чизмада станциянинг асосий техник иншоотлари ва биноларини, локомотив ва юк хўжалиги контурларини, йўналишлар ва корхоналарга тортиш йулларининг уланишини кўрсатиш.

  7. Лойиҳаланган саралаш станциясининг қисқача ишлаш технологиясини ёзиш, станцияда экологик ечимлар ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича бажариладиган ишларни ёритиш, фойдаланилган адабиётлар руйхатини тузиш.



Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling