Кутубхоначига ёрдам


VIII. АХБОРОТ-КУТУБХОНА МУАССАСАЛАРИДА


Download 0.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/42
Sana16.06.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1501821
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   42
Bog'liq
kutubhonachiga-yordam

VIII. АХБОРОТ-КУТУБХОНА МУАССАСАЛАРИДА 
МАРКЕТИНГ ФАОЛИЯТИ
Маркетинг – бу фойдаланувчиларнинг ахборотга зарурати ва 
эҳтиёжларини максимал қондиришга йўналтирилган бошқарув 
технологиясидир. Кутубхоналарда маъмурият билан ҳамкорликда 
фойдаланувчиларнинг эҳтиёжлари ва талабларини таҳлил қилиш, 
назорат ва ўрганишни ўз ичига олган маркетинг тадқиқотлари 
тизими ишлаб чиқилган бўлиши лозим. Кутубхоналар ўзлари 
амалга ошираётган маркетинг сиёсатини баён қилувчи ҳужжатга 
эга бўлиши лозим. Бу ҳужжатни тузишда тизимдаги ахборот-
кутубхона марказлари, ахборот-ресурс марказлари, кутубхона 
мутахассисларини жалб этиш мувофиқдир.
Бу дастурий ҳужжат қуйидаги жиҳатларни ўз ичига қамраб 
олиши лозим:
- кутубхона фаолиятининг мақсадлари ва стратегияси;
- қўйилган мақсадларга эришишни таъминловчи иш режаси; 
- кутубхона фаолиятини баҳолаш усуллари.
Маркетинг мақсади:
- кутубхона хизматларига истиқболдаги талаб ва эҳтиёжни 
ривожлантириш;
- пулсиз ва пуллик хизматлар кўламини шакллантириш;
- фойдаланувчиларнинг янги тоифаларини жалб этиш;
- кутубхона хизматларига талабни ривожлантириш;
- иш услубини ишлаб чиқиш (ким, нима, қачон, нима учун 
ва қандай қилиб?);
- кутубхонанинг ўзига чорловчи жозибадор сиймосини яра-
тиш;
- жамоатчилик фикрини ўрганиш;
- ўтказилаётган тадбирлар самарадорлигини тадқиқ қи-
лиш;
- мунтазам китобхонлар оммасини ушлаб тура билиш.
Кутубхоналарда маркетинг фаолияти қандай йўлга қўйи-
лади?


47
- Сўровномалар, сўровлар ўтказиш ва олинган натижалар-
ни таҳлил қилиш;
- эҳтиёжларни ўрганиш ва кутубхонанинг барча фаолияти-
ни фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларини қондиришга йўналти-
риш;
- ишнинг инновацион шакллари ва усулларини ўзлашти-
риш;
- хизматлар кўламини кенгайтириш;
- бошқа ташкилотлар: ахборот-кутубхона марказлари, ах-
борот-ресурс марказлари, кутубхоналар, олий таълим муас-
сасалари, маданий марказлар билан алоқа ўрнатиш;
- мониторинг ўтказиш (қиёсий, статистик кўрсаткичлар, 
ўсиш динамикаси, кутубхона фаолиятини таҳлил қилиш).

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling