48
- хизматдан фойдаланиш шартлари ва қоидаларининг
очиб берилиши.
Кутубхонадаги реклама бир неча йўналишларни ўз ичига
олади:
• кутубхона хизматларини реклама қиладиган
веб-сайт-
ларни
шакллантириш ва киритиш;
• кутубхона, унинг ишлаш тартиби (режими) ва шу кабилар
ҳақида ахборот;
• ресурслар, уларнинг таркиби ва тузилиши ҳақида ахбо-
рот;
• кутубхонада кўрсатадиган хизматлар тўғрисида ахборот;
• китоб ярмаркалари ва мутолаа маданиятини ривожлан-
тириш тадбирларини ўтказиш;
• кўргазмалар ва намойишлар ташкил қилиш;
• “Ўқиш кунлари”, “Ахборот кунлари”, “Мутахассис кунла-
ри”ни ташкил қилиш ва ўтказиш;
• ғоялар
ярмаркалари, янги адабиётлар кўргазмаларини
ташкил қилиш;
• турли тақдимотлар ташкил қилиш;
• китобхоннинг эътиборини тортувчи эстетик кўринишини
яратиш;
• кўрсаткичлар ва пешлавҳаларни аниқ ва чиройли безатиш.
Do'stlaringiz bilan baham: