Кутубхоначига ёрдам
Кутубхонада реклама фаолияти
Download 0.6 Mb. Pdf ko'rish
|
kutubhonachiga-yordam
- Bu sahifa navigatsiya:
- Промоакция (рағбатлантириш) Буккроссинг
Кутубхонада реклама фаолияти
Кутубхоналарда реклама фаолиятини ривожлантириш ва олиб бориш муҳим ўрин эгаллайди. Бизга маълумки, рекла- ма аҳолини кутубхонага жалб этишнинг энг муҳим усулидир. Реклама - кутубхона ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда ишлашга чақиради. Шу билан бирга, ўтказили- ши режалаштирилаётган тадбирлар ҳақида эълон, чорловлар бериб бориш орқали аҳолини кутубхонага жалб этишнинг бири йўли ҳисобланади. Ўтказилган оммавий тадбирларнинг натижаларини таҳлил этиб борилади. Рекламанинг турли усул ва шакллари мавжуд. Мазкур дайжестда рекламанинг қисқача инновацион, кутубхоналардаги рекламаларнинг энг оммабоп 52 шу билан бирга қизиқарли турлари ҳақида маълумот бериб борамиз. Кутубхоналарда оммалашган реклама турларидан бири акциядир. Бундай усул асосан кутубхонанинг машҳур- ликка эришишига олиб келади. Бироқ бу ҳолатда мақсад фойдаланувчилар билан тўғридан-тўғри таъсир кўрсатмаган ҳолда уларнинг қизиқиши ва фаоллигини оширишга туртки бўлади. Промоакция (рағбатлантириш) Буккроссинг (инглиз тилида – “ҳаракатланувчи китоб”). Буккроссингнинг моҳияти қуйидагича: ўз шахсий китобини ўқиб бўлган кишилар китобни кўринадиган жойга қолдириб кетадилар. Бу китобни бошқа китобхон олиб ўқийди. Ўқиб бў- либ у ҳам шу ишни давом эттиради. Бундан мақсад “ўқиб бўл- дингми – бошқаларга ҳам бер” шиорига амал қилиш. Ҳар бир киши буккроссинг акциясини ривожланитиришга китоблар- ни кутубхонага олиб келиш йўли билан ўз ҳиссасини қўшиши мумкин. Китоб қолдирилган жойдан китобнинг янги саёҳати бошланади ва ушбу китобни кўплаб китобхонларнинг ўқиб чиқишларига имконият яратилган бўлади. Либмоб. Акциядан мақсад, кутубхона жойлашган манзил- га қишлоқлардан келиш йўлларини блиц саволлар орқали аниқлаш. Йўлни биладиганларга смайлик берилади, йўлни била олмаганларга эса кутубхонанинг манзили ва телефон рақамлари ёзилган календарлар берилади. Бу қизиқарли ак- циялардан бири бўлиб кутубхоналарнинг имижини ошириш- га хизмат қилади. Масалан: аҳолининг туб қатлами жойлашган ҳудудларда ўтказиладиган кўчма кутубхоналар орқали ушбу акцияни ўтказиш мумкин. Чунки узоқ чекка қишлоқда яшовчи аҳоли- нинг кўп қисми кутубхоналарга бора олмайди ёки манзилини ҳам билмаслиги мумкин. Download 0.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling