50
ифодаловчи қисқа ибора, чақириқ, девиз, кутубхона шиори.
Кутубхоначи имижи.
Кутубхоначилик касби имижини шакллантиришда асосий
вазифалардан бири бу соҳадаги мутахассислар тўғрисида
ижобий фикр ҳосил қилиш бўлиб, бунга қуйидаги йўл билан
эришиш мумкин:
- касбий
сифатларни яъни интеллект, профессионаллик,
иш услуби, инсонларга муносабат, мулоқотга киришувчанлик,
ахборот
технологияларини билиш;
- ташқи кўринишни;
- ҳар турли вазиятларда тўғри йўл топиш қобилиятини;
- омма олдида сўзлаш қобилияти;
- иш юзасидан ёзишмаларни олиб бориш қобилиятини
ривожлантириш.
Бестселлер – маълум вақт мобайнида талаб кучли бўлган
китоб туридир. Хусусан, АҚШда аҳолининг 1 фоизи сотиб
олинган китоби бестиллер деб номланади. Кўп ҳолларда бу
атама билан романлар аталади. Уларнинг муаллифлари АҚШ
ва Ғарбий Европа мамлакатларида машҳурдирлар. Бестил-
лер сифатида кўп йиллар мобайнида Шерлок Холмс ҳақидаги
китоблар, Агата Кристи асарлари тан олинган. Улар орасида
жуда кўп телефильмлар ва кинофильмлар суратга олинган, шу
билан биргаликда оммага яхши танишдирлар.
51
IX. КУТУБХОНАНИНГ ЖАМОАТЧИЛИК БИЛАН
АЛОҚАЛАРИ
(PR-ПАБЛИК РИЛЕЙШН) ФАОЛИЯТИ
PR – бу кутубхона билан жамоатчилик ўртасида хайрихоҳ-
лик муносабатларини ва ҳамжиҳатликни яратиш ва сақлашга
йўналтирилган,
режалаштирилган, узоқ давом этувчи ҳара-
катлардан иборат.
PR – бу тактика элементларидан биридир. Кутубхона билан
жамоатчиликнинг кенг маънодаги ҳамжиҳатлиги ва ҳамкор-
лиги қадамлари бўлиб, уни “жамоатчилик коммуникацияла-
ри” дейиш ҳам мумкин.
PR вазифалари:
• имижни кучайтириб бориш, кутубхона, унинг хизматла-
ри, тадбирлари ва шу кабиларнинг эътиборини тортадиган
сиймоси,
тимсолини яратиш;
• жамоатчилик фикрини ўрганиш;
• ўтказилаётган тадбирлар самарадорлигини тадқиқ қи-
лиш;
• ташкилотлар орасидаги муносабатлар ва ҳамжиҳатлик-
нинг узоқ давом этишини таъминлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: