L. R. Mirjaloljva Nizomiy nomidagi tdpu huzuridagi xtxqtumohm, Maktabgacha, boshlangich va maxsus ta’lim kafedrasi mudiri, p f. n., dotsenti


Тўғри ва нотўғри вариантларни аниқлаш


Download 398.68 Kb.
bet34/55
Sana04.01.2023
Hajmi398.68 Kb.
#1076981
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   55
Bog'liq
116250 ЯНГИуслубий тестологияMicrosoft Office Word (4)

Тўғри ва нотўғри вариантларни аниқлаш.

Бу шаклдаги топшириқлар бошқачасига муқобил (альтернатив) топшириқлар дейилади. Уларнинг “ҳа - йўқ”, “тўғри - нотўғри”, “ҳақиқат - ёлғон”, “плюс - минус” каби кўринишлари бўлиши мумкин. Берилган саволга жавоб вариантлдари фақат иккита бўлади.
Бу гапларнинг биринчисида хатога йўл қўйилган (“этот юноша” бўлиши керак). Иккинчи гапнинг тўғрисига, шартга биноан, “верно”, “да” сўзлари ёки «+» белгиси қўйилади ва аксинча, биринчи гапнинг тўғрисига “неверно”, “нет” сўзлари ёки “-” белгиси қўйилади.
Бу шакл синов тариқасида қўлланганда, талабаларга 2 та вариант ва уларнинг ҳар бирида 10 та саволи бор тест варақалари тарқатилди. Барча топшириқларнинг шарти умумий – берилган икки вариантдаги жавоблардан битта тўғрисини танлаш. Бу шарт оғзаки эълон қилиниб, доскада намуна кўрсатилди. Танланган вариантларнинг тўғрисига “+” белгиси қўйилди. Нотўғри вариантларга белги қўйилмади. Талабалар бу тестни қисқа вақт ичида бажардилар (10 – 15 дақиқа). Лекин топшириқларни бажаришда кўп ҳолларда таваккалчиликка йўл қўйдилар. Бу эса тестнинг объективлигига путур етказди. Бундай шаклни туркумли тестларда қўллаш мақсадга мувофиқ эмас, деган хулосага келдик.

  1. Мосликни топиш.

Бундай топшириқлар одатда икки устун шаклида берилиб, биринчи устундаги объектни талаба иккинчи устундаги унга мос келадиган объект билан тўғри чизиқ, пунктир чизиқ ёки стрелка ёрдамида бирлаштириш керак.
Бу топшириқни 1-курс талабалари бажарганларида, уларнинг аксарияти (74 %) вазифани муваффақиятли адо этдилар. Агар талабалар баъзи сўзларни тушунмасалар, уларга русча-ўзбекча луғатдан фойдаланишни таклиф этиш мумкин.
Бошқа гуруҳда мазкур шаклнинг бирмунча соддароқ кўринишидан фойдаланилди. Чап ва ўнг устунларда бир хил миқдорда сўзлар берилди ва улардан сўз бирикмалари ясаш (чизиқ билан бирлаштириш) топширилди. Талабалар бу вазифани қизиқиш билан бажардилар. Лекин бу жараёнда чалкашликларга йўл қўйдилар. Топшириқ қуйидаги кўринишда эди:
Биринчи олча
тез чорак
Тоза ёрдам
пишган кукат
Талабаларнинг 60 %идан ортиқроғи бир сўздан бир эмас, икки чизиқ тортиб, вазифани мураккаблаштириб юбордилар. Масалан, “биринчи чорак” ва “биринчи ёрдам” каби. Бундан ташқари, қайта-қайта тушунтиришларга қарамасдан, сўзларни фақат тўғри чизиқ эмас, турли стрелкалар ва бошқа шакллар билан бирлаштирдилар. Шунинг учун бу вазифанинг бажарилиш натижаларини текшириш ва баҳолаш ниҳоятда мураккаблашиб кетди. Топшириқ бутунлай бажарилмаслиги, қисман бажарилиши ҳоллари ҳам кузатилди. Бу эса аниқ баҳо қўйишга халал берди. Демак, бундай тестларни ўйин, машқ тарзида бериб, уларнинг натижаларини баҳоламаслик керак. Улар талабани фикрлашга ундайди ва шунинг учун таълимий хусусиятга эга.
Бундай шаклни мураккаблаштириш учун берилган устунлардан бирида иккинчисига нисбатан фактларни кўпайтириш керак. Шунда устунларда “ортиқча” сўзлар пайдо бўлиб, талабани чуқурроқ фикрлашга ундайди.


  1. Download 398.68 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling