L. R. Mirjaloljva Nizomiy nomidagi tdpu huzuridagi xtxqtumohm, Maktabgacha, boshlangich va maxsus ta’lim kafedrasi mudiri, p f. n., dotsenti


Download 398.68 Kb.
bet36/55
Sana04.01.2023
Hajmi398.68 Kb.
#1076981
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   55
Bog'liq
116250 ЯНГИуслубий тестологияMicrosoft Office Word (4)

Ўз-ўзини назорат қилиш саволлари
1. Тест тузиш методикаси.
2. Тестларнинг стандарт меъёрлари.
3. Тестни ўтказишдан мақсад.
4. Тестларнинг классификацияси.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1.Толипова Ж.О. Педагогик квалиметрия. Ўқув қўлланма.-Т.:ТДПУ.2016 б.
2. Шодмонова Ш.С. ва бошқалар. Педагогика назарияси ва амалиёти. Дарслик. -Т: “Фан ва технология”, 2019. 234б.
3.Шодмонова Ш.С. ва бошқалар. “Педагогика”. Ўқув қўлланма -Т: “Фан ва технология”, 2019. 343б.
4. Аванесов В.С. Композиция тестовых заданий. Москва, 2002.
5.Временные государственные требования к минимуму содержания профессиональной образовательной программы и уровню подготовки лиц при получении дополнительной квалификации "Тестолог (специалист в области педагогических измерений)". Министерство образования Российской Федерации. Москва, 2000.-14 с.
6. Фарберман Б.Л. Прогрессивные педагогические технологии. Т.:ИПВССШ. 1999.-84 с.
7.Тестология бўйича русча-ўзбекча, ўзбекча-русча изоҳли терминологик луғат-минимум/Т.ф.д. Б.М.Исмоиловнинг умумий таҳрири остида. Т.: ДТМ, 2005.-136 б.
8.Ковалева Г.С. Национальный фонд подготовки кадров. Программа развития и совершенствования государственных образовательных стандартов и тестирования (Первый этап). Итоговый отчет. Зарубежный опыт построения и актуальные проблемы развития образовательного тестирования. Москва, 2001.-26 с.
9. Қосимов С., Сапаев М., Юсупов А. Рисола. Европа тажрибалари асосида Ўзбекистон олий таълим муассасалари рейтинг тизимини такомиллаштириш. Урганч, 2009.-41 б.
10.Ўзбекистон Республикаси Олий таълим муассасаларининг 2004-2005 ўқув йили бўйича рейтинг натижалари. ЎзР ВМ ҳузуридаги ДТМ. Т., 2005.
11.“Ахборотнома” илмий-услубий журнали, 2012 йил 1-сон.
2.2.Test topshiriqlarining mezonlari. Test o‘tkazish va natijalarning tahlili
Mavzu rejasi:
1. O‘zbekiston ta’lim tizimida test sinovlarining
tutgan o‘rni.
2.Testning ob’ektivligi vpa test o‘tkazish uchun imkoniyatlarining mavjudligi.
3. Testning ishonchliligi va yaroqliligi.
4.Masofaviy ta’lim tizimida testlardan foydalanish.
Таянч тушунчалар: Таълим тизими,тест шакллари,тест тузиш методикаси, узлуксиз таълим, тестология, педагогик тестология, фан, масофавий таълим, илмий-назарий ғоялар, тест тушунчаси, методология, педагогик-психологик тестлар,, педагогик тестологиянинг тавсифи, тестологиянинг фан сифатида шаклланиш босқичлари, тестология ва унинг фаолият соҳалари.
Тестлар – талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларини аниқлайдиган энг яхши усул, деган фикрдан йироқмиз. Ўйлаймизки, замонавий тестлар бу жиҳатдан ҳали ҳам мукаммал эмас. Лекин ҳозирча таълим жараёнида энг объектив кўрсаткичларга фақат шу усул билан эришишимиз ҳамда тестлар ёрдамида бу жараённи такомиллаштиришга ҳисса қўшишимиз мумкин.
Тестлар ўз вазифасини қанчалик бажараётганини асослаб бериш жуда қийин, чунки биз улар билан таққослаш мумкин бўлган ақлнинг объектив мезонига эга эмасмиз. Шу ўринда машҳур тестшунослар Р.Торнайдк ва Э.Хагенларнинг қуйидаги фикрини келтиришни жоиз топдик: “Тест учун яхши топшириқни ўйлаб топиш санъатдир. Бу, образли қилиб айтганда, яхши сонатани яратиш ва ширин торт пиширишга ўхшаб кетади. Аммо бу ерда ҳаракатларимиз сонатани ёзиш жараёнидагидек эркин ва ғаройиб ҳам эмас, торт пиширишдагидек белгиланган тартибда ҳам эмас. Бу уларнинг орасидаги бир нарса”.
Тестнинг мезонлари унга бўлган талаблардан келиб чиқади. Тест талаблари қуйидагилардир:

  • тестнинг шартлари, топшириқ ва саволлари осон ўқилиши керак, чунки узундан-узоқ, мужмал ва мураккаб иборалар талабанинг диққатини чалғитади;

  • таълим берувчи тестларда дарсликдаги таъриф ва қоидалар берилмаслиги лозим, чунки бу тестнинг объективлик хусусиятига путур етказиши мумкин;

  • топшириқларнинг маъносида мужмаллик ёки “қопқон”лар, яъни талабани нотўғри жавобни танлашга ундайдиган жиҳатлар бўлмаслиги зарур;

  • танлаш усулида тузилган тестларинг жавоб вариантлари мантиқсиз, ҳақиқатдан йироқ бўлмаслиги керак;

  • тестни ўтказишдан аввал унинг шуртлари оғзаки ёки ёзма равишда тушунтирилиши, йўлланма берилиши ва мисоллар кўрсатилиши мақсадга мувофиқ;

  • тестларни ҳафтанинг маълум кунларида, маълум соатларда ўтказиш, кетма-кет дарсларда қўлламаслик уларнинг самарадорлигини ошириши мумкин;

  • тест ўтказилаётган хона етарли даражада ёруғ ва ҳарорати меъёрда бўлиши, ҳалақит берадиган ва чалғитадиган нарсалар, шовқин–сурон бўлмаслиги зарур;

  • талабалар тестни бажараётган вақтда бир-бирларига халал бермайдиган даражада бемалол жойлашишлари уларнинг тест саволларига бемалол жавоб беришларига шароит яратиб беради;

  • тестнинг бошланиш ва тугаш вақти аниқ белгиланиши керак;

  • дарсликлардан, жадваллар ва кўргазмали қуроллар, шунингдек, талабаларнинг бир-биридан жавобларни кўриб олишлари имконичтлари бўлмаслиги мақсадга мувофиқдир.

Ушбу талаблардан тестнинг мезонлари келиб чиқади. Бу мавзу тилга олинган бир қатор тадқиқотларда асосан иккита мезон кўрсатилади: ишончлилик ва мақсадга мувофиқлик. Булардан ташқари, тестнинг тежамлилик, холислик, унинг ўтказилиши учун имконият яратилиши, ҳисоблашга қулайлилик, эталонлар каби мезонлари ҳам бор. Улар нимани англатади?
Тест битта ёки ҳар хил гуруҳларда ўтказилганда энг кам ўзгаришлар (хатоликлар) билан бир хил натижаларни кўрсатиши керак. Тестнинг ишончлилиги ташқи мезонларнинг ёрдамисиз аниқланиши мумкин. У бир гуруҳда қайта-қайта бир тестни ўтказиш билан амалга оширилади.
Агар тест қайта қўлланганда (тестларни ўтказиш орасидаги вақт ичида ўқитиш жараёни бўлмаганда) ўхшаш натижаларни кўрсатса, бу тест ишончли бўлади. Бу усулнинг камчилиги шундаки, тест қайта қўлланганда талаба савол ва жавобларни хотирасида сақлаб қолиши мумкин. Бундай бўлмаслиги учун одатда бир тестнинг параллел вариатлари ишлатилади. Уларни тузишда топшириқларнинг қийинлик даражаси бир хиллилигигина эмас, ҳар бир топшириқ билан бутун тест орасидаги муносабат кўрсаткичи ҳам эътиборга олинади.
Яна бир усул – бир тестнинг икки ярим бўлаги орасидаги ўзаро мувофиқликни аниқлаш. Бунда тест тоқ ва жуфт рақамли топшириқларга бўлиб чиқилади. Агар тестда саволлар оддийдан мураккабга қараб бориши тарзида жойлашган бўлса, тестнинг биринчи ярми иккинчи ярмидан анча содда бўлиб қолади. Бундай ҳолларда топшириқларни 1,4–2,3 ёки 6,7–5,8 кўринишида жойлаштириш керак. Шу тахлитда ҳисоблаб чиқилган ўзаро боғлиқлик кўрсаткичи тестнинг маълум бир бўлаги қанчалик ишончли эканини кўрсатади.
Шуни айтиб ўтиш керакки, бирорта тест ҳам мутлақ ишончли бўла олмайди. Тест натижаларининг ишончлилиги, яъни турғунлилига бир қанча омиллар таъсир ўтказади. Улар қуйидагилар:

  • топшириқларнинг миқдори қанча кўп бўлса, тестнинг ишончлилиги шунча ошади, чунки тестни бажариш мураккаблашади;

  • тест саволлари ўрганилган мавзуларни тўлиқ қамраб олса, тест шунчалик ишончли бўлади;

  • синалаётганлар бир хил шароитда, бир хил ёшда ва уларнинг билим даражалари бир–бирига яқин бўлса, ишончлилик ошади;

  • тест натижаларининг аниқ ҳисобланиши ишончлиликни оширади;

  • тестнинг бажарилишига ажратилган вақтнинг чекланганлиги ҳам ишончлиликни оширади;

  • талабанинг тест саволлари ва кўрсатмаларини тушунмаслиги ишончлиликни камайтиради;

  • тўғри жавобларнинг тасодифийлиги ҳам тестнинг ишончлилигини камайтиради.

  • Мақсадга мувофиқлик деганда, тест қандай мақсадни кўзлаб ўтказилса, айнан шу мақсадга эришишга ёрдам бериши кераклиги назарда тутилади. Бу тестнинг умумий эмас, хусусий сифатидир. Бошқа мақсадларда шу тестдан фойдаланилса, у яроқсиз бўлиб қолади. Масалан, бирор мавзудаги 3-курс талабалари учун мўлжалланган тест 1–курсда қўлланса, у яроқсиз бўлиб қолади. Чунки 3-курсда ушбу мавзу мураккаблашган кўринишда ўрганилади ва бу тест талаба учун жуда осон бўлади.

Мақсадга мувофиқликнинг ўлчови тест кўрсаткичлари ва синалаётганларда текшириладиган лаёқат ва хусусиятларнинг бошқа объектив баҳоси орасидаги муносабатда акс этади. Ушбу кўрсаткич қанчалик юқори бўлса, тестнинг яроқлилиги ҳам шунчалик яроқли бўлади.
Таълим берувчи тестларни қўллаганда талабалар маълум бир ўқув материалини қай даражада ўзлаштирганликлари аниқланади. Бу ерда муҳими – тест ушбу ўқув дастурининг мазмунини қай даражада тўлиқ ва атрофлича акс эттиришини аниқлашдир. Мазмун деганда фақатгина билимларни эмас, балки талабанинг муайян фан асосларини ва қонуниятларини қанчалик тушуниши ва шу билимларни назарий ва амалий масалаларни ҳал қилишда қўллай олишини назарда тутиш керак. Тестнинг шу мазмунга мос келиши уни маълум фан дастури, дарслик мазмуни, баъзида эса мутахассислар томонидан фаннинг вазифаларига қараб бериладиган таърифлар билан солиштириш орқали аниқланади. Бу тестнинг мазмунан мақсадга мувофиқлигидир. Шуни ёдда тутиш керакки, тестнинг мазмуни маълум гуруҳдаги синалаётганлар учун мос бўлиши керак.
Тестнинг ишончлилиги ва мақсадга мувофиқлиги мезонлари ўзаро боғлиқ. Чунки натижалари ҳар гал ўзгариб турадиган тест ҳеч нарсани аниқлаб бера олмайди. Тест ишончли бўлиши ва мақсадга мувофиқ бўлмаслиги мумкин. Бунинг акси бўлиши мумкин эмас. Агар тест маълум мақсад учун яроқли бўлса, у албатта ишончли бўлади. Демак, мақсадга мувофиқлик кўрсаткичи ишончлилик кўрсаткичидан юқори бўлмайди.

Download 398.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling